Таълим вазирлиги тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этишдан 
кўзда тутилган мақсад нима? 
2.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилари 
кимлар? 
3.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни давлат бюджетига 
таъминлаб берадиган асосий солиқ тўловчиларни биласизми? 
4.
Жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 
тўловчилари бўлаолишадими? 
5.
Солиққа тортиш объекти қандай тартибда аниқланади? 
6.
Солиқ ставкалари қайси давлат органи томонидан белгиланади? 
7.
Солиқ ставкалари қайси мезонлар асосида ўрнатилган? 
8.
Қандай юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланилганлик учун 
солиқдан озод этилади? 
9.
Деҳқон хўжаликлари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 
солиқни бюджетга тўлаш тартиби қандай амалга оширилади? 
10.
Солиқ қайси муддатда давлат бюджетига ўтказилади? 
 
3.10. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
 
Табиий ресурслардан 
самарали ва 
оқилона 
фойдаланишни 
таъминлашга 
қаратилган муҳим восита – бу давлат 
томонидан табиий ресурслардан фойдаланиш 
билан боғлиқ турли хил тўловлардир.
Жахон амалиётида табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар 
тизимини бонуслар, ренталс, роялти ва солиқлар ташкил этади. Бонуслар – 
бир марталик тўлов бўлиб, давлат учун солиқлар каби унчалик муҳим 
молиявий ресурс бўлмасада, давлат бюджети даромадларини оширишнинг 
зарур элементларидан бири ҳисобланади. Бонуслар хажми ҳар бир 
мамлакатнинг қонунчилиги билан белгиланиб, улар табиий ресурслардан 
фойдаланиш бўйича келишувлар предмети ҳисобланади.
Ер қаъридан 
фойдаланганда солиққа 
тортиш зарурлиги 


191 
Ўзбекистонда ҳам хўжалик юритувчи субъектлар табиий ресурслардан 
фойдаланиши жараёнида бонуслар тўлайди. Республикамиз қонунчилигига 
мувофиқ, бонуслар – бу битим тузилган вақтда ёки муайян натижага 
эришилгач битим шартларига мувофиқ белгиланган бир марталик тўловлар 
ҳисобланади.
34
Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланувчилар икки хил бонусни 
тўлайдилар. Булар имзоли бонус ҳамда тижоратбоп топилма бонуси.
Ренталс табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларнинг 
иккинчи кўриниши ҳисобланиб, давлат томонидан табиий ресурслардан 
фойдаланиш бўйича шартнома тузиш вақтида ундириладиган тўлов 
ҳисобланади. Ренталс келишув даври давомида ёки қазиб олиш 
бошланишидан аввал ундирилади.
Роялти табиий ресурслардан фойдаланувчининг ялпи даромадидан фоиз 
кўринишида ундирилиб, давлат томонидан табиий ресурсларнинг эгаси 
сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қатъий улуши ўзлаштирилади. 
Республикамиз қонунчилигига мувофиқ, роялти – бу минерал хом-ашёни 
қазиб олиш хажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан 
фоиз ҳисобида битим шартларига мувофиқ белгиланган ва инвестор 
томонидан пул шаклида ёки қазиб олинган минерал хом-ашёнинг бир қисми 
тарзида тўланадиган мунтазам тўловлардир.
35
Жахон амалиётида табиий ресурслардан фойдаланишни солиққа тортиш 
одатда фойда солиғи ва табиий ресурслардан фойдаланганлик учун махсус 
солиқлар, яъни рента солиқлари сифатида ундирилади. Шунингдек, айрим 
хорижий мамлакатлар солиқ амалиётида табиий ресурслардан фойдаланиш 
ҳисобига юқори рентабелликка эришадиган хўжалик юритувчи субъектлар 
учун акциз солиқлари ҳам амал қилади.
Ўзбекистон 
мустақилликка 
эришгандан 
кейин 
республикамиз 
худудидаги барча табиий, ер ости бойликлари давлатимиз тасарруфига ўтди. 
Ўзбекистон заминида жуда улкан ва ноёб, ҳали ижтимоий ишлаб чиқаришга 
жалб этилмаган минерал хом-ашё ресурслари тўпланган. 
Ўзбекистонда 100 га яқин, аниқроғи 95 турдаги минерал хом-ашёни 
ўзида мужассам этган 2700 та кон аниқланган. Амалда Менделеев даврий 
жадвалидаги барча элементлар республикамизда мавжуд. Мамлакатнинг 
умумий хом-ашё салоҳиёти 3,3 триллион АҚШ доллари миқдорида 
баҳоланмоқда. Мавжуд конлардан ҳар йили 5,5 млрд. АҚШ долларига тенг 
фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда.
Республикамиз қонунчилигига кўра мавжуд ер ости бойликлари 
умумдавлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 
34
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида” ги Қонуни, 20-модда.
35
Ўша ерда. 


192 
сентябрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ 1995 
йилдан бошлаб ер ости бойликларидан фойдаланилганлик учун солиқ жорий 
этилди ва ер ости бойликларидан фойдаланувчилар уларнинг хажмидан 
келиб чиққан ҳолда махсус солиқ тўлай бошладилар.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилишидан асосий 
мақсад – умумдавлат мулки ҳисобланган ер ости бойликларидан оқилона 
тарзда бутун жамият аъзоларини ва келажак авлод манфаатларини ҳисобга 
олган ҳолда фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2002 йил 13 декабрда “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги 
Қонуннинг янги тахрири тасдиқланди ва ушбу қонуннинг асосий вазифаси 
бўлиб, ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф 
этишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги 
белгиланди. 
Солиқ кодексига кўра ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
умумдавлат солиқлари таркибига киради. Ушбу солиқ табиий бойликлардан 
фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш билан бирга соф фискал 
вазифани ҳам бажаради.
Республикамизда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ер ости 
бойликларининг 53 турига нисбатан белгиланган бўлсада, бюджетга солиқ 
тушуми фақатгина 4-5 турдаги ер ости бойликларига мутлоқ равишда боғлиқ 
бўлиб қолмоқда.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish