Ишчи дафтарнинг таркибий қисмлари
|
Бетлар
|
1
|
Кириш…………………………..............………………………………...
|
4
|
2
|
Фаннинг проспекти........................................................................................
|
8
|
3
|
Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар................................
|
15
|
4
|
Фан бўйича тестлар ..................................................................................
|
103
|
5
|
Талабанинг семестр давомидаги мустақил таълимига оид топшириқлар
|
111
|
6
|
Глоссарийлар.................................................................................................
|
115
|
7
|
Тавсия етиладиган електрон журналлар ва интернет сайтлар.............................
|
127
|
КИРИШ
Ҳозирги шароитда мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгаришлар тайёрланаётган ёш мутахассисларни жаҳон талабларига жавоб берадиган даражада бўлишини талаб етмоқда. Айниқса, бу иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашда алоҳида аҳамият касб етади. Иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисликларни тайёрлашда олий та`лим муассасаларида ўқитиладиган иқтисодий фанлар муҳим ўрин тутади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор ё`налишларда кўзда тутилган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, енг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом еттириш ҳамда, енг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, иқтисодиётда енергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга енергия тежайдиган технологияларни кенг жорий етиш, қайта тикланадиган енергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш1 каби вазифалар белгиланган бўлиб, бу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг бирламчи бўғини ҳисобланган фирмалар фаолияти, истеъмолчилар ҳатти-ҳаракати ҳамда турли ресурслар ва товарлар бозорлари ҳолатини алоҳида олинган тарзда таҳлил қилиш, уларни ривожлантириш омилларидан самарали фойдаланиш ё`лларини ўрганиш каби жараёнларни тадқиқ қилишга боғлиқдир.
Шундай жараёнларни тадқиқ қилувчи фан сифатида “Микроиқтисодиёт” фани қатнашади. Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини акс еттирувчи материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифаларидан биридир
“Микроиқтисодиёт” фанини ўқитишнинг мақсади бакалавриат ё`налишларида таълим олувчи талабаларда алоҳида фирмалар фаолияти, истеъмолчилар ҳатти-ҳаракати ҳамда турли ресурслар ва товарлар бозорлари ҳолатини алоҳида олинган ҳолда таҳлил етиш, улар динамикасини қиёсий таққослаш, давлатнинг фирмалар фаолиятига боғлиқ сиёсатини мувофиқлаштирган ҳолда қўллаш ва бу борадаги стратегияни тўғри асослай олиш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мазкур ўқув қўлланма талабаларга микроиқтисодиётдан турли мавзулар, уларга оид масалаларни ҳал етиш учун кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга егадир.
Бу ўқув қўлланмани тайёрлашда жаҳонннинг йетакчи университетларида кенг миқёсда фойдаланиб келинаётган адабиётлар Г. Менкюнинг “Микроиқтисодиёт тамойиллари” (Н. Грегорй Манкиw “Принcиплес оф Миcроеcономиcс”) ҳамда Р.Пиндайк ва Рубинфелднинг “Микроиқтисодиёт” китобидан фойдаланилган ва улардаги асосий мавзулар ушбу ўқув қўлланманинг асосини ташкил етган. Мазкур ўқув қўлланмадан барча қизиқувчилар: талабалар, дарс олиб борувчи профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
Талабаларга нима учун ишчи дафтар керак?
вақтни тежаш имконини беради: вазифаларни бажаришда талаба ишчи дафтарда натижаларни киритади (ко`чиради, то`лдиради, ва саволларга жавоб беради ва бошқалар);
ТИД талабаларнинг механик ишининг катта ҳажмини тежайди, чунки вазифалар қисқа ва айни вақтда ко`ламли жавобларга мо`лжалланган;
ишчи дафтар талабаларга индивидуал ва енг қулай вақтда аудиториядан ташқари мустақил ишни бажаришда вақтни то`г`ри режалаштириш ва қулай ишлаш имконини беради;
о`қув материалларини ишчи дафтарга то`лиқ ва то`г`ри то`лдириб борилиши, оралиқ, якуний назорат ҳамда кейинги амалий фаолиятда о`қув маълумотларнинг алоҳида банкига айланади;
қо`шимча, тузатиш ва зарур янгиликлар киритилган ҳамда то`лиқ то`лдирилган ТИД о`тилган мавзуни такрорлаш учун аъло даражадаги фойдали конспект бо`либ қолади ва у талаба томонидан тайёрланади;
ТИД талабанинг мустақил о`қув билиш фаолияти, о`қув материалини изчиллиги ва то`лиқлиги, о`қув топшириқларни аудитория ва назоратлар оралиг`идаги машг`улотларда бажаришни ифодалайди.
бажарилган топшириқ учун ишчи дафтарга қо`йилган баҳо оралиқ ва якуний назоратда талабанинг бахосини аниқлашда муҳим мезон ҳисобланади.
Талабанинг ишчи дафтар билан ишлаш қоидалари
Do'stlaringiz bilan baham: |