Ўқув курсининг тўлиқ номи:
|
Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт
|
Фаннинг номи:
|
Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт
|
Кафедра:
|
Иқтисодиёт
|
Ўқитувчи ҳақида маълумот:
|
доценти
Бакиева Ирода Абдушукуровна
Ўқитувчи
Файзиев Шавкат Шахобиддинович
|
I_Bakiyeva@mail.ru
fshavkat@mail.ru
|
Семестр ва ўқув курсининг давомийлиги
|
Ўқув йилининг 2-3 -семестрида
|
Ўқув соатлари хажми:
|
жами:
|
268
|
|
шунингдек:
|
|
|
маъруза
|
22
|
|
семинар
|
|
|
амалий
|
22
|
|
мустақил таълим
|
224
|
|
Йўналиш номи ва шифри
|
5230600
|
– Молия;
|
|
5230700
|
– Bank ishi
|
|
5230800
|
– Soliqlar va soliqqa tortish
|
|
5230900
|
– Buxgalteriya hisobi va audit (tarmoqlar bo‘yicha)
|
Ўқув курсининг статуси
|
Асосий ўқув курси
|
Курснинг предмети ва мазмуни: Курснинг предмети бозор иқтисодиётининг назарий ва амалий жихатлари, бозор субьектларининг иқтисодий фаолияти ва уларнинг фаолиятига тасир қилувчи омиллар, уларнинг тасири оқибатларини урганишдан иборат.
Курс бозор иқтисодиётининг назарий асослари ва бозор субьектларининг иқтисодий фаолияти ва унга тасир қилувчи омилларнинг тасири ва бунинг оқибатлари, моҳияти ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш мақсадида бозор субьектларининг хар хил турдаги бозорларда оптимал харакат қилиш йўлларини аниқлашнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
|
Курсни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари: Курсни ўқитишнинг мақсади талабаларда замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини ўргатиш ҳамда бозор субъектларнинг ҳар ҳил бозор тузилмаларидаги иқтисодий фаолиятини ўрганиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдан иборат.
Курснинг асосий вазифаси қуйидагилар:
бозор иқтисодиётининг бош масаласи ва унинг ечимини урганиш;
талаб ва таклиф ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни урганиш;
бозор мувозанати, максимал ва минимал нархларни ўрнатилиши, талаб ва таклиф эластиклиги ва улардан амалиётда фойдаланиш йўналишларини урганиш;
истеъмолчи танлови, истеъмолчининг бозордаги ҳаракати ва унга таъсир этувчи омилларни урганиш;
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш омиллари, улардан оптимал фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилишни урганиш;
фирмаларнинг рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозор тузилмаларидаги ҳаракатини ҳамда уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, давлатнинг иқтисодий сиёсати таъсири оқибатларини урганиш;
монопол ҳокимият, монопол ҳокимият кўрсаткичлари ва монополия шароитида нарх белгилаш тамойиларини ўрганиш;
“Микроиқтисодиёт” ўқув курсини ўрганиш натижасида талабалар:
замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг назарий асослари;
талаб ва таклиф модели асосида тақчил ресурсларнинг тақсимланиш механизми;
рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорларнинг асосий хусусиятлари ва фирмаларнинг ушбу бозорлардаги ҳаракат қилиш қоидалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш омилларидан оптимал фойдаланишни;
ишлаб чиқариш харажатлари турларини;
таваккалчилик ва уни олдини олиш ҳамда пасайтириш йўлларини;
бозор шароитида нархларнинг қандай шаклланишини;
давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашиш йўналишлари ва уларнинг оқибатларини;
меҳнат, капитал ва ер бозорининг ишлаш механизмини билиши ва улардан фойдалана олиши;
талаба бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;
статистик маълумотлар асосида талаб ва таклиф функцияларини тузиш, талаб ва таклифнинг эластиклик коэфициентларини хисоблаш ва улар асосида бозордаги ҳолатни таҳлил ва прогноз қилиш;
ахоли даромадлари ва уларни тақсимланишини Джин коэффициенти бўйича баҳолаш, рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорда фирмалар ҳаракатини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш;
давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак;
талаба бозор иқтисодиётини ишлаш ва ривожланиш механизми тўғрисида;
тақчил ресурсларни тақсимланиш тамойиллари тўғрисида;
талаб ва таклиф асослари тўғрисида;
рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорлар тўғрисида;
бозор шароитида нархнинг шаклланиши механизми тўғрисида;
ҳар хил бозор тузилмаларида фирмаларнинг ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида;
бозорнинг ишлаш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар тўғрисида аниқ малакаларга эга бўлиши керак.
|
Курснинг тематик таркиби ва мазмуни
|