150
Келаётган йилга буюртманома умуман йил бўйича, чоракларга тақсимлаган
ҳолда берилади.
Акциз маркаларини босиш учун буюртманомани “Давлат белгиси”
Давлат ишлаб-чиқариш бирлашмаси (ДИЧБ)га жойлаштиришни Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширади.
Импортчилар,
шу
жумладан
акциз
товарларини
Ўзбекистон
Республикасига олиб келадиган жисмоний шахслар
буюртманомани Давлат
божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳудудий органларига топширадилар. Бу органлар тақдим
этилган буюртманомалар асосида, юқорида келтирилган тартибга ўхшаб,
акциз товарлари учун акциз маркаларига йиғма
буюртманома тузадилар ва
белгиланган тартибда Давлат божхона қўмитасига тақдим этадилар.
Давлат солиқ инспекциялари ва Давлат божхона қўмитасининг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий
органлари акциз маркаларини сотишни белгиланган шаклга биноан ана шу
маркаларни харид қилишга доир буюртманома – ҳисоб-китобга мувофиқ
Пахтабанкнинг минтақавий бўлинмалари орқали амалга оширадилар.
Пахтабанкнинг минтақавий бўлинмалари акциз маркаларини:
тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг маҳаллий
ишлаб чиқарувчиларига – акциз маркаларининг номинал қиймати
тўланганидан кейин;
тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар импортчиларига –
номинал қиймати бўйича акциз маркалари тўлиқ тўланганидан ва акциз
солиғи тўлиқ ҳажмда тўланганидан кейин берадилар.
Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар номинал қиймати бўйича
харид
қиладиган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига
киритилади ва акциз солиғини тўлаш чоғида акциз маркаларининг қиймати
ҳисобига олинмайди.
Акциз маркаларининг номинал қийматини Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги “Давлат белгиси” ДИЧБ ҳисоб-китоблари бўйича
тасдиқлайди.
“Давлат белгиси” ДИЧБнинг акциз маркаларини ишлаб чиқаришга доир
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика
бюджети маблағлари ҳисобига уларнинг номинал қиймати
доирасида
қоплайди.
Республикадан ташқарига экспорт қилинадиган:
республика ҳудудига божсиз савдо дўконлари учун олиб
келинадиган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати бўлганда
кўргазмалар ўтказиш учун олиб келинадиган;
151
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро транзит бўйича олиб
келинадиган ва олиб чиқиш учун мўлжалланган;
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган акцизсиз олиб
келиш меъёрлари доирасида олиб келинадиган (жўнатиладиган) акцизости
товарлари мажбурий тарзда
Do'stlaringiz bilan baham: