Иловалар қисмида курс ишининг объекти бўйича олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади.
9. Курс ишини расмийлаштириш.
Курс ишини тайёрлашда умумий қоидалардан ташқари хисоб-китоблар ва статистик жадвалларни тўғри ва асосли ишланганлигига хам эътиборни қаратиш лозим.
Ҳар бир хисоб-китобда тушунтиришлар асосланган холда берилиши лозим. Жадвал, диаграмма ёки чизмаларнинг манбалари ва номи кўрсатилиши билан бирга, жадвалдан сўнг албатта жадвалдаги маълумотларга салбий ёки ижобий изоҳ бериш лозим бўлади.
Умумий қабул қилинган белгилардан ташқари бошқа суўларни қисқартириб ёзилишига ститистик хатоларга йўл қўйилмаслиги ва курс иши мавзусини ёзилиши адабий тилда бўлишига ҳам аҳамият бериши керак. Курс ишини матни аниқ, эркин ўқиладиган хусниҳатда стандарт ёзув қоғозининг бир томонида ёзилади, қоғознинг чап қисмидан 3 см., юқори қисмидан 2 см., ўнг томондан 1,5 см., паст қисмидан 2 см. жой қолдирилади.
Курс иши қўлёзмада қоғознинг бир томонида бажарилиши шарт.
Курс иши қуйидагича расмийлаштирилади:
дастлаб титул варағи, мундарижа, кириш, 1, 2 ва 3 боблар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, кейин охирида иловалар берилади;
курс иши рахбарининг тақризи муқованинг ички қисмидаги конвертга солинади;
титул варағи компьютерда ёзилади;
мундарижа алоҳида саҳифада кўрсатилиши, унда боблар, параграфлар кайси саҳифадан қайси саҳифагачалиги хам қайд этилади, боблар ва параграфлар кетма-кетлиги билан берилади;
диаграммалар, чизма ва жадваллардан химоя пайтида фойдаланиш мумкин, фақат чизма ва жадваллардан катта форматга кўчирилади;
Курс ишини варақлари титул варағидан бошлаб хисобланади. Аммо титул варағи ва мундарижага рақам қўйилмай, киришдан бошлаб 3 рақами билан бошланади.
10. Курс ишни ҳимоя қилиш.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иш талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар курс иш талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига такдим этади. Такризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва курс ишнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида, курс ишини талаба томонидан кафедрада тузилган Хайъат олдида ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. Агар, кафедра мудири талабанинг курс ишини химояга киритиш мумкин эмас деб хисобласа, масала кафедра мажлисида, рахбар иштирокида муҳокама этилади.
Курс ишини топширувчи талабани маърузаси 5-10 дақиқа давомида тингланилади. Маърузадан сўнг курс иши рахбарининг тақризи ўқиб эшиттирилади. Хайъат аъзолари томонидан берилган саволларга талаба аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериши лозим. Раҳбар тақризи бўйича норозиликлар бўлса химоячи камчиликлар тўғриланганлиги тўғрисида гапириб ўтиши лозим.
Курс иши ҳимояси юқорида келтирилган мезонлар асосида қуйидагича баҳоланади:
- 0-2 баҳо – “қониқарсиз”;
- 3- баҳо – “қониқарли”;
- 4 – баҳо - “яхши”;
- 5 - баҳо - “аъло”.
Do'stlaringiz bilan baham: |