ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
МЕНЕЖМЕНТ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ ФАКУЛТЕТИ
САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТИ КАФЕДРАСИ
«Корхоналар иқтисодиёти ва менежменти» фанидан
курс ишларини бажариш бўйича услубий
Қ Ў Л Л А Н М А
Ноиқтисодий таьлим йўналишлари учун
Тошкент – 2021
Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар
Замонавий иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўз танлаган соҳаси бўйича хақиқий билимдон бўлиши лозим. Бу мақсадга эришиш талабадан ўз устида тинмай ишлашни, назарий ва амалий билимларини доимий равишда бойитиб боришни, ишлаб чиқариш иктисодиёти, уни оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштиришни талаб килади.
Курс ишида талабанинг олий ўқув юртида ўқиш давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, унинг олган билимлари ва кўникмаларини илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши намоён бўлади. Курс ишини бажариш талабадан университетда олган назарий ва амалий билимлардан фойдаланишни талаб этади, талабанинг ўқиш давомида олган билимларини умумлаштиришга, чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга, уларни амалиётга қўллашга имкон беради.
2. Курс ишини бажаришнинг мақсад ва вазифалари.
Курс иши талаба томонидан мустақил бажариладиган илмий изланиш бўлиб, унда талаба ўқиш даври мобайнида олган назарий билимлари, амалий дарсларни қандай даражада ўзлаштирганлигини, шу билан биргаликда ўз ихтисослиги бўйича мехнат фаолият учун тайёргарлик даражасини намоён этади.
Курс иши бакалавриатнинг мазкур йўналишига давлат таълим стандартларида қўйилган талабларга, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасининг ривожланиш истиқболларига ва мамлакатимиз хукуматининг аграр сиёсати ва бу сохада олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлари мазмунига мос келиши мақсадга мувофиқ.
Курс ишини бажаришдан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар қуйидагилардан иборат:
-талабаларнинг таълим йўналиши бўйича олган назарий ва амалий билимларни умумлаштириш, тизимга келтириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни аниқ илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва бизнес вазифаларини ҳал этишда қўллаш;
- талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ечим талаб этадиган муаммо ва масалаларни тадқиқ этиш усулларини эгаллашга ва тадқиқот ўтказишга имкон яратиш;
- ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган маъсулиятни хис этишга ўргатиш;
- замонавий ишлаб чиқариш ва бизнес, иқтисодиёт, техника ва маданиятининг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёргарлигини аниқлаш.
Курс ишининг муҳим вазифаларидан бири – талабанинг муайян бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки унинг бўлинмаси мисолида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалаларига танқидий баҳо бера олишидир. Ишни бажариш жараёнида фақатгина корхона эришган ишлаб чиқариш ва иқтисодий натижаларни қайд этиш билан чекланмай, уларни муайян шарт-шароитлар билан боғлай олиш, мавжуд камчиликлар ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини очиб бериш муҳимдир. Ташкилий-иқтисодий масалаларни ишлаб чиқаришнинг техник, технологик ва табиий омиллари билан узвий боғликликда кўриб чиқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |