III боб. Корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш йўналишлари
3.1 Корхона тўлов қобилияти ошириш йўллари
|
3.2 Мол-мулк ва маблағлар ҳаракатчанлиги ва уларни ошириш имкониятлари
|
3.3Айланма маблағлар айланишини ошириш йўналишлари
|
Хулоса ва таклифлар
|
Фойданилган адабиётлар
|
6. Курс ишини бажаришга раҳбарлик қилиш.
Курс ишларга раҳбарлар олий ўқув юртининг профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари сафидан тайинланади.
Курс иш раҳбари:
топшириқ беради;
курс ишининг бажарилиш жадвалини режалаштиради;
асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсиф этади;
талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар ўтказади;
курс ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этади;
талаба бажарган малкавий ишнинг сифати ва муаллифлигига жавоб беради, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирилишига йўл қўймайди.
Мутахассис чиқарувчи кафедра курс ишига қўйиладиган мажбурий талаблар ҳажмини белгиланган ҳолда курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади ва талабаларни таъминлайди.
7. Курс ишининг бажарилиши.
Талабалар 3-курсда «Корхона иқтисодиёти» фанидан курс иши тайёрлаши талаб этилади. Талабалар курс ишининг режасини рахбар билан биргаликда тузиши талаб этилади. Курс иши режаси талаба ва рахбар билан маслахатлашиб келишилган холда тузилади. Режа мукаммал ва муфассал холда тузилиб, тадқиқ этилиши кўзда тутилган барча боблар ва параграфларни қамраб олиши керак. Бунда курс иши мавзуси 4-курсда битирув малакавий иши сифатида давом эттирилиши эътиборга олиниши керак.
Иш рахбари курс ишнинг режасига мувофиқ талабага курс ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича (жумладан, курс амалиёт ўтказиш даврида ҳам) топширик, тўлдириладиган жадваллар макетини беради. Курс ишининг асосий материаллари талабалар томонидан тўпланган маълумотлари ва назарий билимлари ташкил этади.
Мавзуга оид амалий материалларни ва статистик (хисобот) маълумотларини тўплашда уларнинг мавзуни ёритишга мос келишига ва чуқур тахлил этиш учун етарлича бўлишига эришиш керак. Корхонанинг ишлаб чиқариш салохияти ва иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини тўлиқ ўрганмай ва атрофлича тахлил этмасдан туриб, муаммони ечими бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлаш мумкин эмас.
Курс ишини бажаришда зарурий манбалар қуйидагилар бўлиши лозим:
курс ишининг барча бобларини ёритишда фойдаланилган иқтисодий ва ижтимоий адабиётлар;
республика Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар хужжатлари ва махсус адабиётлар;
низомлар, прейскурантлар ва йўриқномалар;
амалиёт ўталган корхонанинг оператив ва йиллик режа кўрсаткичлари, хисобот маълумотлари;
эълон қилинган статистик маълумотлар;
мавзу бўйича илмий-тадқиқот институтларининг материаллари;
ойнама, рўзнома ва бошқа матбуот нашрлари.
Талаба иш муаллифи бўлиб, ёзилган ишнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишда кўчирмачилик холатининг йўқлигига жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |