иқтисодиёти
масалалари
билан
қизиқувчи
мутахассислар учун мўлжалланган.
Масъул муҳаррир иқтисод фанлари доктори, проф.
А.Ш. Бекмуродов
Тақризчилар:
и.ф.д., проф. Т.Ш. Шодиев,
и.ф.д., проф. Ҳ.П. Абулқосимов.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий кенгаши томонидан чоп
этишга тавсия қилинган
ISBN-978-9943-330-30-6
УДК: 330(075)
ББК 65,9(5Ў)-56
Б57
© Иқтисодиёт, 2013.
3
Кириш
Ҳар қандай жамият институционал муҳитини ташкил этувчи маълум
институтлар доирасида фаолият юритади ва ривожланиб боради.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилидан бошлаб, бешта
тамойил асосида
1
босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида
ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзгаришларга эришилди,
иқтисодиётнинг янги хўжалик юритувчи субъектлари – йирик акциядорлик
жамиятлари, холдинг компаниялар ва хусусий мулкчиликнинг турли шакллари
барпо этилди. Шу билан бирга улар фаолият юритиши шартларини белгилаб
берувчи расмий қоидалар (конституция, қонунлар, фармонлар ва б.) ҳамда
миллий қадриятлар, урф-одатлар ва бошқа норасмий нормаларни ўз ичига
олган институционал асослар яратилди. Бу жамиятда мулкчилик, ишлаб
чиқариш ва тақсимот муносабатларининг такомиллашуви, моддий, табиий ва
меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга кучли таъсир кўрсатади.
Шу боис институционал муҳитни кучайтириш, иқтисодиётнинг
ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш йўлларини
танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур.
Институционал иқтисодиёт, шубҳасиз, ана шундай воситалардан бири
ҳисобланади.
Институционал иқтисодиёт иқтисодий назария ва хўжалик амалиётини
институционал ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигида ўрганувчи замонавий
иқтисодий фикрларнинг илмий йўналишларидан биридир. Ушбу йўналиш Ғарб
мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиши, талаб ва таклиф қонунларининг
ишлаши, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳулқ-атвори, бозор ва маъмурий
механизмларнинг фаолият юритиши, иқтисодий ўсиш ва шу каби бошқа бир
қатор жараён ва ҳодисаларни ўрганишда кенг татбиқ этиб келинмоқда.
Шуни ҳисобга олган ҳолда ушбу фанни кенг ўрганиш Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов асослаб берган “Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси”да белгиланган устувор вазифаларни ҳал этиш,
Ўзбекистон иқтисодиётида институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш
ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим услубий асос
ҳисобланади ва мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришга қаратилган чоралар мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат
қилади.
Ҳозирги кунда институционал иқтисодиёт фани иқтисодий назариянинг
узвий йўналиши сифатида дадил майдонга чиқди. Ушбу фан Белоруссия,
Россия, Украина, Болтиқбўйи ва бошқа ўтиш иқтисодиётига эга қатор
мамлакатларнинг иқтисодиёт йўналишида кадрлар тайёрловчи олий ўқув
юртларида кенг ўқитилмоқда ва мазкур фан бўйича кафедралар ташкил
этилган.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995. - 269 б.
4
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув қўлланмада янги
институционал назариянинг методологик асослари, асосий қоидалари,
тамойиллари, ушбу йўналиш вакилларининг илмий қарашлари, жамиятдаги
расмий ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш муаммосига ва норасмий
институтларнинг ролига муҳим аҳамият берилган.
Шунингдек, қўлланмада институционал иқтисодиётнинг тадқиқот усули
сифатида ўйинлар назарияси ва моделлаштириш тавсифи, режа ва бозор
институтлари фаолияти нормалари ҳамда шартномалар хилларига катта
эътибор қаратилган. Трансакциялар ва трансакция харажатлари назарияси,
трансформацион ёндашувнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳамияти ҳамда
таҳлилий усуллари, мулкчилик ҳуқуқлари ва мулк шаклларининг
ривожланиши, давлат ва уй хўжалиги хиллари, фирмалар турлари ва улар
фаолиятининг институционал асослари кенг ёритилган. Қўлланмада
институтларни янги институционал муҳитга жорий этиш жараёнларини
ўрганишга катта ўрин берилган.
Ушбу қўлланма Т.Веблен, Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Т.Эггертсон
каби институционализм намоёндаларининг жаҳонда тан олинган асарлари,
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларининг сўнгги йиллар
мобайнида чоп этилган, институционал иқтисодиёт назарияси доирасидаги
тадқиқотларнинг янги йўналишларини белгилаб берган А.Н.Олейник,
Р.И.Капелюшников, В.М.Полтерович, В.Л.Тамбовцев, А.Е.Шаститко ҳамда
мамлакатимиз олимлари Б.Ходиев, Х.Абулқосимов, А.Бекмуродов, А.Ваҳобов,
И.Бутиков, Н.Жумаев, А.Расулев, Т.Шодиев, Ш.Шодмонов, А.Исаходжаев,
Н.Юсупова, Р.Яушев, А.Қодиров, А.Хошимов, С.Ғуломов ва бошқаларнинг
мулкчилик ҳуқуқи, институционал ислоҳотлар, трансакция ва шартномалар,
хуфиёна ва норасмий иқтисодиёт назариялари билан боғлиқ илмий ишлари
ҳамда мамлакатимизда амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий
ислоҳотлар натижаларини илмий жиҳатдан умумлаштиришга асосланган.
Муаллиф ушбу қўлланмани синчиклаб ўқиб, уни яхшилаш бўйича ўз
фикр-мулоҳазаларини билдирган профессор А.Бекмуродовга, профессор
Т.Шодиевга, профессор Ҳ.Абулқосимовга, доцент Н.Ўрмонов ҳамда
қўлланманинг компьютер матнини тайёрлашга катта ҳисса қўшганлиги учун
илмий ходим М.Қораевга самимий миннатдорчилик изҳор этади.
Ўқув қўлланманинг мазмун-моҳиятини янада бойитиш ва уни
такомиллаштириш юзасидан билдирилган холисона фикрларни муаллифга
ТДИУга йўллаш мумкин.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |