Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) Т.: -“MEHNAT” 2009 -511 б.
2. Abdurahmonov Q.X., Xolmo’minov Sh.R. “Mehnat iqtisodiyoti” – T. ТDIU: 2005 -160б.
3.Мокий М.С. Экономика организации (предприятия): Учеб. пособ. – 3-е изд.,– М.: «Экзамен», 2008. – 254 с.
4.Раздорожный А.А. Организация производства и управление предприятием.- М.: «Экзамен», 2009.- 877с.
5.Экономика и социология труда. Учебник. / Под. ред. А.Я. Кибанова. – М.: ИНФРА-М, 2010. – 548 c.
МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
70 -МАСАЛА
Истеъмол савати қиймати 240 сўмни ташкил қилади. Яшаш минумими бюджетининг (ЯМБ) тузулмаси жадвалда келтирилган. Ишга лаёқатли ишловчининг ЯМБ қийматини аниқланг.
Мамлакат ўртача ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича яшаш минимуми бюджети тузилмаси
№
|
Харажатлар тури
|
Аҳоли жон бошига
|
Ижтимоий-демографик гуруҳлар
|
Меҳнатга лаёқатлилар
|
пенсионерлар
|
Болалар
|
0-6
|
7-15
|
1.
|
Озиқ-овқат
|
68,3
|
61,6
|
82,9
|
74,5
|
73,4
|
2.
|
Ноозиқ овқат товарлар
|
19,1
|
21,4
|
10,0
|
18,9
|
19,8
|
3.
|
Хизматлар
|
7,4
|
8,9
|
7,1
|
6,6
|
6,8
|
4.
|
Солиқлар ва бошқа тўловлар
|
5,2
|
8,1
|
-
|
-
|
-
|
|
Жами харажатлар
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
71 - МАСАЛА
Қуйидаги жадвалда яшаш даражаси минимумини ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси ва структураси бўйича маълумотлар берилган.
2008 йилда минимал иш ҳақи миқдори 30680 сўмни, 2009 йилда 37680 сўмни ташкил этган. Шу йилларда белгиланган минимал иш ҳақига бериладиган ҳар бир маҳсулот турининг ҳажмини аниқланг.
Шу йилларда минимал номинал ва реал иш ҳақларининг ўзгариш характери бўйича хулоса чиқаринг.
Яшаш даражаси минимумининг турлари
|
Ўлчов бирлиги
|
Маҳсулотларнинг бирлиги баҳоси, сўм
|
2008 й, январ
|
2009 й, декабр
|
Гўшт маҳсулотлари (мол гўшти)
|
кг
|
6000
|
7000
|
Сут маҳсулотлари (сут)
|
л
|
800
|
1000
|
Тухум
|
10 дона
|
1800
|
2200
|
Балиқ маҳсулотлари
|
кг
|
3000
|
4000
|
Қанд ва кондитер маҳсулотлари
|
кг
|
1800
|
2650
|
Ўсимлик ёғи
|
л
|
1400
|
1800
|
Картошка
|
кг
|
300
|
400
|
Сабзавотлар
|
кг
|
250
|
300
|
Мевалар
|
кг
|
1200
|
2000
|
Нон маҳсулотлари
|
кг
|
300
|
500
|
72 -МАСАЛА
Оила беш кишидан иборат: эри-қурилишда кранчи-машинист, хотин-шаҳар кутубхонасида кутубхоначи, иккита боласи мактабгача ёшда, уларнинг қари онаси-пенсионер. Оила даромади (тўлов ва солиқлар чиқариб ташлангандан сўнг) эрининг иш ҳақи ойига 180 минг сўм ва хотинники-60 минг сўм, болаларга олинадиган моддий ёрдам ва нафақалар ойига 12 минг сўмдан ҳар бирига, онасининг пенсияси-30 минг сўм, ҳамда жамғарма банкка қўйилган пулларининг йиллик 720 минг фоизини, томорқа хўжалигидан олинадиган мева-сабзавотларнинг нархи-1 йилда 120 минг сўм.
Киши бошига тўғри келадиган ойлик даромадларни аниқлаш зарур ва оила фаровонлиги даражаси ҳақида хулоса чиқариш керак.
73 -МАСАЛА
Оила беш кишидан иборат: эри-тижорат банкида юрист-маслаҳатчи, хотини уй бекаси, қизи-талаба, отаси-харбий пенсионер, онаси 2- гуруҳ ногирони. Оиланинг умумий даромади 1 ойга эрининг ойлик маошдан – 360 минг сўм, қизининг стипендияси – 100 минг сўм, отасининг пенсияси - 450 минг, онасининг пенсияси -90 минг сўм, облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан тушадиган 1560 минг сўм миқдордаги йиллик фоизлар, ҳамда ота-оналари квартирасини ижарага беришдан тушадиган – ойига 200 минг сўмлик даромаддан иборат.
Киши бошига тўғри келадиган ойлик даромадни ҳисобланг ва оиладаги фаровонлик даражаси ҳақида хулосангизни беринг.
74 -МАСАЛА
Самарали фаолият юритаётган тадбиркор оиласи тўрт кишидан иборат (эри, хотини, 2та юқори синф ўқувчи-фарзандлари). Оиланинг ойлик ўртача даромади 680 минг сўмдан иборат бўлиб, эрининг тадбиркорлик фаолияти даромадларидан (480 минг сўм) ва хотинининг ойлик маошидан (200 минг сўм) ташкил топган.
Киши бошига тўғри келадиган ойлик оила даромадини ҳисболанг ва оиланинг фаровонлиги ҳақида хулоса қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |