Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) Т.: -“MEHNAT” 2009 -511 б.
2. Abdurahmonov Q.X., Xolmo’minov Sh.R. “Mehnat iqtisodiyoti” – T. ТDIU: 2005 -160б.
3. Зайцев Н.Л. Экономика, организация и управление предприятиям: учеб. пособ. 2-е изд. –М.: Инфра-М, 2008.-455с.
4.Мокий М.С. Экономика организации (предприятия): Учеб. пособ. – 3-е изд.,– М.: «Экзамен», 2008. – 254 с.
5.Раздорожный А.А. Организация производства и управление предприятием.- М.: «Экзамен», 2009.- 877с.
6.Экономика и социология труда. Учебник. / Под. ред. А.Я. Кибанова. – М.: ИНФРА-М, 2010. – 548 c.
Интернет веб-сайти:
www.ecsocman.edu.ru – Меҳнат иқтисодиёти
www.bearingpoint.uz – Ўзбекистон иқтисодиёти
МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
58 -МАСАЛА
1) ишчи 1 смена давомида А маркадаги деталдан 6 дона (иш разяди VI, 1 дона деталь тайёрлашга 36 минут вақт нормаси белгиланган). Б маркадаги деталдан 5 дона (иш разяди VII, вақт 1,5 соат) ва В маркадаги деталдан 18 дона (иш разряди V, ишлаб чиқариш нормаси 1 соатга 10 дона деталь)
2) 1 рязряд соатбай тариф ставкаси 120 сўмга тенг бўлса тайёрланган деталлар ишбай расценкасини ва ишчининг 8 соатлик смена давомидаги умумий иш ҳақини ҳисобланг.
59 -МАСАЛА
Вақтбай иш ҳақи бўйича ишловчи, участка ишлаб чиқариш дастурини бажарилиши даражаси бўйича мукофот олувчи ишчининг соатбай ставкаси 180 сўм қилиб белгиланди. Агар ишчи 1 ой давомида 15 саккиз соатлик иш сменасида ишланган, участка ишлаб чиқариш дастурини 102%га бажарган бўлса, унинг 1 ойлик иш ҳақи миқдорини аниқланг. Мукофотлаш низомига асосан, дастурнинг бажарилганлиги учун асосий иш ҳақининг 30%и, ҳар бир ошириб бажарилган фоиз учун 5% миқдорида мукофотлаш белгиланган.
60 -МАСАЛА
Канцелярия товарлари, газета ва журналлар сотиш билан шуғулланувчи ва сотилган товарлар ҳисобидан фоиз олувчи киоскернинг сотилган товарлар (тушум) суммаси ой давомида қуйидагича кўринишда бўлган:
Ой кунлари
|
Сотилган товарлар суммаси, минг сўм
|
Ой кунлари
|
Сотилган товарлар суммаси, минг сўм
|
1
|
12,0
|
10
|
13,2
|
2
|
12,5
|
11
|
14,1
|
3
|
13,0
|
12
|
15,2
|
4
|
12,7
|
13
|
14,0
|
5
|
14,0
|
14
|
14,1
|
6
|
13,7
|
15
|
15,3
|
7
|
12,2
|
16
|
13,1
|
8
|
11,8
|
17
|
13,2
|
9
|
12,5
|
18
|
13,5
|
Агар киосер ой давомида 18 иш кунида ишлаган ва сотилган товар суммаси қ 12000 сўми ҳисобидан-3%и, 12001 сўмдан 13000 сўмгача-3,5%, 13001 сўмдан 15000 сўмгача – 4%, 15000 сўмдан ошса-5% миқдорида рағбатлантириш пули белгиланган бўлса, унинг миқдорини ҳисобланг.
61 -МАСАЛА
Корхонада квартал мобайнида сотилган маҳсулотнинг ҳажми 10271 минг сўмни ташкил этди. +ўшимча қиймат солиғи, махсус солиқ ва акция чигирмаларининг ҳажми реализация баҳосининг 29%ини, корхона иҳтиёрида қоладиган фойдада маҳсулот таннархи 70%ни ташкил этди. Агар маҳсулот таннархининг 62%ини моддий харажатлар, ишчи кучи билан боғлиқ бевосита харажатлари (умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан % ҳисобида) қуйидагича: (пенсия жамғармасига ажратмалар – 30%, бандлик жамғармасига ажратмалар –0,7%, ижтимоий кафолатлашга – 2,5%, умумтаълим йиғимлари – 1%ни) кўринишда бўлса, иш ҳақи жамғармасининг салмоғини аниқланг.
62 -МАСАЛА
Асбоб-ускуналарни таъмирлаш корхонасида 100 та ишловчи мавжуд бўлиб, шундан 20 та ишчи I–рязряд, 20 та ишчи II-рязряд, 40 та ишчи III –рязряд қолганлари эса IV-разрядни ташкил қилади.
Белгиланган тариф бўйича I-рязряд ишчига 150 сўм, II-рязряд, ишчига – 200 сўм, III –рязряд ишчига –250 сўм, IV-разряд, ишчига 300 сўм белгиланган.
Корхонадаги ишловчиларни ўртача тариф рязрядини ҳисобланг.
63-МАСАЛА
Цехда 250 киши вақтбай ишлайди, бажарилган ишларнинг ўртача тариф рязряди – 3,12; иш вақти йиллик жамғармаси – 1800 соат, нормаларнинг ўртача ҳисобда бажарилиши – 130%. Уларнинг бевосита йиллик иш ҳақи жамғармасини аниқланг.
64 -МАСАЛА
Корхонада ҳисобот йилида маҳсулот ишлаб чиқариш – 20 млн.сўмга, иш ҳақи жамғармаси –4 млн.сўмга тенг. Режада меҳнат унумдорлиги 7,5%, ўртача иш ҳақи эса 3% ошгани ҳолда маҳсулот ҳажмини 8% ошириш белгиланган. Режадаги иш ҳақи жамғармасини аниқланг.
65 -МАСАЛА
Режада маҳсулот ишлаб чиқаришни 12%, ўртача ҳисобидаги иш ҳақини 2% ошириш, меҳнат сиғимини 5% камайтириш, ўрта ҳисобда бир нафар ишчи ҳисобига иш соатлари сонини 1800 соатдан 1836 соатгача ошириш мўлжалланган.
Базис йилида ишчиларнинг иш ҳақи жамғармаси 200 минг сўмга тенг бўлган бўлса, энди у қанча бўлиши керак.
66-МАСАЛА
Теричилик саноатида ишбай ишчилар учун соатига 54 сўмлик I разряд ставкаси ўрнатилган. Тариф сеткасидага разрядлар ўзгаришнинг диапазони 1,8. Оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаш учун тариф ставкасига 12% устама ўрнатилган. Нормал ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар учун IV –разряд ставкасини ҳисобланг.
67-МАСАЛА
Агар ишловчи лавозим оклади бўйича 260000 сўм, моддий рағбатлантириш жамғармасидан окладга нисбатан 38%, яъни техника жамғармасидан 56000 сўм, моддий ресурсларни тежаганлиги учун 29000 сўм мукофат олган бўлса алоҳида ҳудудларда ўрнатилган иш ҳақининг 40% размеридаги район коэффиценти бўйича тўловлар миқдорини ҳисобланг.
68 -МАСАЛА
Ишбай ишчи тариф иш ҳақига нисбатан 11% қўшимча ишбай ҳақ, ишбай иш ҳақига нисбатан 25% мукофат, оғир ва зарарли шароиитда ишлагани учун тариф ставкасига нисбатан 12% устама ҳақ, ишга келмаган ишчининг ўрнида ярим ой ишлаб тургани учун тариф ставкасига нисбатан 50% қўшимча ҳақ олган. Ишчининг умумий қўшимча иш ҳақи коэффицентини ва ўртача иш ҳақидаги тариф салмоғини (улушини) аниқланг.
69 -МАСАЛА
Агар вақт нормаси 30% қисқарган, тариф коэффиценти 15,5% ошган, I –разряд тариф ставкаси ўзгармаган бўлса ишбай ҳақнинг (расценка) ўзгариши фоизини аниқланг.
5-БЎЛИМ. АҲОЛИНИНГ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА ДАРОМАДЛАРИ
Масалаларни ечишда Ўзбекистондаги оила даромадларини: иш ҳақи, моддий ердани, нафақалар, солиқ тўланадиган бошқа тўловлар, пенсия ва стипендиялар, болаларга тўланадиган ойлик нафақалар, ёш боласига қараш учун тўланадиган нафақалар, томорқа хўжалигидан олинадиган натурал маҳсулотлар қиймати, шахсий мулкидан ва шахсий томорқасидаги маҳсулотларни сотишдан келадиган даромадлар, банкдаги жамғармалари, акция ва бошқа қимматли қоғозлардан келадиган фоизлар.
Турмуш даражасини аниқлашда оила харажатларининг салмоғини гуруҳлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Хусусан озиқ-овқат харажатларининг аҳамияти катта, агар унинг салмоғи бошқа харажатлардан кўп бўлса оила даромадлари пастлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |