Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернетда бошқа реклама турлари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернетда бошқа реклама турлари
Электрон 
почта 
ѐрдамида 
реклама. 
Электрон 
почта 
Интернетнинг энг эски ва кенг тарқалган воситаларидан бири 
ҳисобланади. Агар ундан тўғри фойдаланилса, у компанияни илгари 
суриш, унинг имижини ривожлантириш ѐки фирманинг web-
серверини реклама қилиш учун хизмат қилувчи Интернетдаги энг 
самарали маркетинг воситасига айланиши мумкин. 
Реклама воситаси сифатида электрон почтанинг хусусиятлари ва 
афзалликлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 

электрон почта Интернетнинг энг эски хизматларидан бўлиб, 
Тармоқдаги барча фойдаланувчи у билан ишлай олади;

электрон почта муайян фойдаланувчига етиб бориш ва шу 
тариқа шахсий мулоқот учун имкон беради; 

фойдаланувчиларнинг катта қисми ҳозирги кунда HTML 
форматини қўллаб-қувватловчи почта мижозлари билан ишлайди, бу 
эса хабарларда нафақат матнли, балки график рекламани, жумладан, 
баннерларни жойлаштиришга, шунингдек, унинг самарадорлигини 
ҳисобга олиш, яъни хатдаги ссилка бўйича реклама берувчининг 
сайтига ўтишлар сонини ҳисобга олишга имкон беради; 

олувчи нуқтаи назаридан қизиқарли бўлган хабарни унинг 
ҳамкасблари ва танишлари орасида осонлик билан тарқатиш мумкин. 
Электрон 
почтадан 
фойдаланишнинг 
асосий 
йўналиши 
индивидуал хатлар жўнатиш ҳисобланади. 
Индивидуал хатлар жўнатиш энг самарали, лекин шу билан бир 
пайтда кўп меҳнат талаб қилувчи усуллардан биридир. Унинг асосий 
муаммоларидан бири фирма таклифи ҳақиқатан ҳам қизиқарли 
бўлиши 
мумкин 
бўлган 
фойдаланувчиларнинг 
электрон 
манзилларини тўплаш ҳисобланади. Бошқа томондан эса, бажарилган 
ишлар натижасида хат айнан фирма унинг эътиборига кўпроқ 
манфаатдор бўлган кишига бориб етади. 
Қизиқтираѐтган кишиларни ва уларнинг манзилларини web-
саҳифалардаги тематикалар, уларнинг мунозара варақаларидаги 
хатлар, конференциялар, ташриф варақалари, фирманинг реклама 
брошюралари ва ҳоказолар бўйича топиш мумкин. 
Индивидуал хатларни тайѐрлашда риоя қилиш мақсадга 
мувофиқ бўлган бир нечта қоидаларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 


238 

хат кишига бевосита исми-шарифи билан мурожаатдан 
бошланиши лозим; 

хатда мурожаат сабаблари бўлиши лозим, бунда таклиф 
матнини хат олувчи ҳақидаги маълумотлар билан мувофиқлаштириш 
мақсадга мувофиқ; 

хат мазмунини бевосита реклама шаклида эмас, балки муайян 
хат олувчи учун фойдали бўлган таклиф кўринишида тузган маъқул; 

хат олувчи сатрида фақат битта манзил бўлиши, яъни ҳар бир 
хат индивидуал жўнатилиши лозим; 

фирманинг электрон манзили сифатида бепул почта 
серверларида олинган электрон манзиллардан фойдаланиш тавсия 
этилмайди; 

хат албатта имзоланган, унда мулоқот учун маълумотлар 
кўрсатилган бўлиши лозим. 
Шунингдек, электрон почтадан фойдаланишда қилиш мумкин 
бўлмаган нарсалар ҳақида, хусусан, кўп сонли абонентларга улар 
учун умуман фойдасиз бўлган хатларни мажбуран жўнатиш (spam) 
ҳақида эслатиб ўтиш ҳам жоиз. 
Spam деб қуйидагилар тан олинади: 

почта 
хабарларини бундай хабарлар олиш истагини 
билдирмаган фойдаланувчиларга оммавий жўнатиш, бунда бу 
тижорат рекламасими, ѐки жўнатувчининг фикрига кўра оддий 
фойдали ахборотми – бунинг фарқи йўқ; 

тематикаси бевосита мулоқот манзилига алоқадор бўлмаган 
индивидуал хабарлар. 
Бундан ташқари, бошқа Интернет хизматларига нисбатан бу 
тоифага қуйидаги каби ҳаракатларни ҳам киритиш мумкин: 
кишининг истаги ѐки унинг хабарисиз жўнатмалар рўйхатига обуна 
қилдириш; 
конференция 
ѐки меҳмонлар китобида берилган 
тематикага алоқадор бўлмаган ѐки бевосита реклама ҳисобланган 
хабарлар қолдириш. 
Жўнатмалар рўйхати ѐрдамида реклама. 
Интернетнинг 
электрон почтага асосланган хизматларидан бири жўнатмалар 
рўйхати ҳисобланади. 
Ҳозирги пайтда Интернетда турли мавзуларга бағишланган кўп 
сонли жўнатмалар рўйхатлари мавжуд. Уларнинг асосий хусусияти 
шундаки, 
бирор-бир 
мавзу 
бўйича 
хат 
олувчилар 
бундай 
ахборотларни олишга ўзлари обуна бўлган кишилар ҳисобланади. 
Жўнатмалар 
рўйхатининг 
маркетинг 
воситаси 
сифатида 


239 
самарадорлигининг юқорилиги айнан шу билан изоҳланади — улар 
белгиланган мақсадли интернет мулоқот доираси билан алоқа 
воситасини ифодалайди. 
Жўнатмалар рўйхатини икки хил йўналишда қўллаш мумкин. 
Биринчидан, рекламани мавжуд рўйхатларда жойлаштириш мумкин. 
Иккинчидан, компания ўзининг жўнатмалар рўйхатини тузиши ва шу 
тариқа ўз мақсадли мулоқот доирасига таъсир кўрсатиш учун 
самарали воситасига эга бўлиши мумкин. 
Ушбу хизмат турига бир нечта мисоллар келтириб ўтамиз. 
Ғарб 
мамлакатлари 
серверлари 
орасида 
300дан 
ортиқ 
жўнатмалар рўйхатида реклама жойлаштирувчи PostMaster Direct 
Response (www.postmasterdirect.com) сайтини ажратиб кўрсатиш 
мумкин. 
Бу 
хизмат 
эгаларининг 
тасдиқлашича, 
уларнинг 
жўнатмаларида рекламага жавоб 9 %ни ташкил қилар экан. 
Россия тармоғида энг йирик жўнатмалар сервери «Городской 
Кот» (www.citycat.ru) ҳисобланади. Рекламани жойлаштириш нархи 
— битта хат учун 0,01 долл. (1000та хатга 10 долл.). Бунда ҳам 
матнли рекламани, ҳам баннерларни жойлаштириш мумкин. 
Юқорида 
қайд 
этиб 
ўтилганидек, мавжуд жўнатмалар 
рўйхатидан фойдаланиш билан бирга ўз жўнатмалар рўйхатини 
шакллантириш имконияти ҳам мавжуд. Бундай усул фирма мақсадли 
мулоқот диорасини қизиқтириб қўйиши ва жалб этиши мумкин 
бўлган қизиқарли ва ишончли хабарларни мунтазам етказиб бера 
олган ҳолатдагина маънога эга бўлади. 
Телеанжуманлардан фойдаланиш. 
Телеанжуманлар ѐки бошқача 
қилиб айтганда форумлар белгиланган мавзулар бўйича ахборот 
айирбошлаш ѐки саволларни муҳокама қилиш учун яратилади. 
Қоидага кўра телеанжуманда истаган киши иштирок этиши мумкин. 
Баъзида, хабар барча қатнашчилар учун очиқ бўлишидан аввал 
модератор томонидан верификация қилиниши мумкин. Варақа 
модератори, бу жойлаштирилаѐтган хабарларнинг анжуман мавзусига 
мос келиши ва материални тақдим этиш даражаси учун жавобгар 
шахсдир. У телеанжуман асосчиси ѐки қатнашчилар томонидан 
сайланган ваколатли шахс бўлиши мумкин. Унинг функциялари 
қаторига анжуман мавусига тўғри келмайдиган хабарларни ўчириб 
ташлаш, қўпол ибораларнинг олдини олиш (flame) ва ҳоказолар 
киради. 
Телеанжуманлардан 
самарали 
фойдаланишнинг 
асосий 
қоидалари қуйидагилар ҳисобланади: 


240 

тўғридан-тўғри рекламани қўлламаслик; 

телеанжуман қоидаларига риоя қилиш; 

ўз хабарларини доимо имзолаш. 
Телеанжуманлардан 
маркетинг 
воситаси 
сифатида 
фойдаланишда бизнес юритиш соҳасига бевосита ѐки билвосита 
алоқаси бўлган барча анжуманларни топиш зарур. Шундан сўнг 
ўзини ушбу соҳада эксперт сифатида танитиш учун баҳс-
мунозараларда фаоллик билан қатнашиш лозим. 
Телеанжуманлардан фойда биринчидан, янги мижозларни жалб 
қилишдан иборат. Бунга юқорида баѐн қилинган фикрлар ѐки 
масалан, сизнинг компаниянгизни айтиб ўтилган ғояга мисол қилиб 
кўрсатиш шаклида ўтказилган билвосита реклама хизмат қилиши 
мумкин. Иккинчидан, сиз ҳақингизда бошқа нашрлар саҳифаларида 
сўз юритилиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳолатнинг рўй бериши мумкин, 
чунки оммавий ва нуфузли анжуманларни, одатда ихтисослашган 
матбуот намоѐндалари кузатиб борадилар. Учинчидан, потенциал 
мижозларни ва мос равишда, улар билан тўғридан-тўғри уланиш 
имкониятларини аниқлаш мумкин. Ва ниҳоят, компания web-сайти ва 
реклама 
мақсадларидан 
ташқари 
ихтисослашган 
анжуманлар 
қимматли ахборотлар ва янгиликлар учун яхши манба бўла олади. 
Эълон тахтларидаги реклама. 
Эълон тахталари мавзулар 
бўйича гуруҳланган бўлиб, газеталардаги бепул эълонлар тамойили 
бўйича ишлайди. Анжуманлардан фарқли равишда уларда рекламани 
жойлаштириш мумкин ва лозим ҳам, чунки улар айнан шунинг учун 
мўлжалланган. Эълонлар тахтасини танлашда тақдим этилаѐтган 
рекламага алоқадор бўлган тахталар орасида энг кўп ташриф 
буюриладиганини танлаш лозим. 
Эълон тахталарига ссилкалар энг йирик тўпламини bbs.promo.ru 
манзили бўйича топиш мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish