Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Қисқа хулосалар 
Реклама бугунги кунда компания коммуникатив сиѐсатининг 
энг тарқалган воситаларидан бири ҳисобланади.
Рекламанинг мақсади бўлиб товар айланмасини ошириш, товар 
имижини 
кучайтириш 
ѐки 
кенгайтириш, 
маҳсулот 
билан 
таништириш, маҳсулот функциялари ва баҳоси ҳақида ахборот 
бериш, 
маҳсулотга 
ишончни 
ошириш, 
фойдаланувчиларни 
компаниянинг web-сайтига жалб қилиш ва ҳоказолар хизмат қилиши 
мумкин. 
Ҳар қандай реклама кампаниясини ташкил қилишнинг 
дастлабки босқичи унинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш 
ҳисобланади. Бу сифатда истеъмолчиларнинг фирма ва унинг 
товарлари ҳақида хабардорлигини ошириш, компания web-сайтига 
ташриф буюрувчилар сонини ошриши, сотув ҳажмининг ўсиши 
кабилар хизмат қилиши мумкин. 
Реклама кампанияси олдига қўйилган вазифалар, ўз навбатида, 
фойдаланилувчи усул ва воситаларни белгилаб беради. Масалан, 
мулоқот доирасига таъсир кўрсатиш шакллари, ўтказиладиган 
акциянинг вақт чегаралари, реклама воситаларини танлаш айнан 
уларга боғлиқ бўлади. Якуний вазифалар ҳам оралиқ мақсадларни 
белгилаб бериши мумкин. 
Сотувни 
рағбатлантириш 
моҳиятига 
кўра 
товарни 
ҳаракатлантиришнинг қисқа муддатли ва тактик шакли ҳисобланади. 
Шу сабабли ундан фақат воситачи ѐки истеъмолчига кўрсатилувчи 
таъсирдан тезда самара олиш талаб қилинган пайтдагина фойдаланиш 
ўзини оқлаши мумкин. Бироқ унинг ѐрдамида товарларга барқарор 
талабни таъминлаш ѐки келажакда доимий алоқа ўрнатиш учун янги 
харидорларни жалб этишга доим ҳам эришиб бўлмайди.
Сотувни рағбатлантириш ҳақида қарор қабул қилгач, аввало, 
мақсадларни аниқлаш, рағбатлантириш учун керакли воситаларни 
танлаш, мос келувчи дастурни ишлаб чиқиш, уни синаб кўриш ва 


252 
ҳаѐтга татбиқ этиш, унинг бажарилишини назорат қилиш ва ниҳоят, 
бажарилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш зарур. 
Интернетнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши брэндингнинг 
алоҳида таркибий қисми – интернет-брэндинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, виртуал муҳит 
хусусиятлари 
брэндларни 
ривожлантиришнинг 
анъанавий 
усулларидан фарқ қилувчи усуллардан фойдаланишни талаб қилади 
ва бундан ташқари, Интернетда уни билиш тобора кучли аҳамият 
касб этиб бормоқда. 
Интернетдан фойдаланувчи кучли ва осон таниб олинувчи 
брэндсиз компания сайтига мақсадли йўналган ҳолда кириб 
келишининг эҳтимоли жуда паст, унинг бу ерга ташриф буюргандан 
сўнг яна такрор қайтиб келиш эҳтимоли эса ундан ҳам кам. Шунинг 
учун Интернетда кучли брэндсиз муваффақиятга амалда эришиб 
бўлмайди. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish