1. Трилон Б эритмасини тайёрлаш.
2,3125 г трилон Б ўлчаб олиниб 1л. ли колбага солиб устига дистилланган сув қуйиб эритилади ва ҳажмини 1 л га етказилади.
2. Индикатор эритмасини тайёрлаш.
Индикатор- қора ёки кук эриохромдан 0,5г ўлчаб олинади ва 10 мл аммиакли буфер аралашмада эритилади, сўнгра эритма ҳажми 100 мл га етгунча этанол билан суюлтирилади. (индикаторни 10-12 кундан куп сақлаб бўлмайди, уни кора шиша идишда саклаш керак).
3. Аммиакли буфер эритмасини тайёрлаш.
100 мл аммиак (20% ли) ва 100 мл аммоний хлорид (20% ли) эритмалари аралаштирилади ва аралашма 100 мл этанол билан ёки 800 мл дистилланган сув кушиб суюлтирилади. (дистилланган сув туз сакламаслиги керак, уни аниқлаш учун 100 мл сувга 1 мл буфер эритмаси ва 6-7 томчи индикатор томизилади бунда кук ранг ҳосил бўлса сув юмшок ҳисобланади).
Лабаратория иши № 3
Сувни юмшатиш ва тузсизлантириш.
Сув таркибидаги калций, магний ионларини йуқотиш учун сув юмшатилади. Сувни юмшатиш кимёвий ва физик кимёвий усуллар билан амалга оширилади. Сувни кальций гидроксиди (оҳакли усул) ёки натрий гидроксиди (натронли усул) билан ишлов берилса сувнинг муваккат қаттиқлиги ва қисман доимий қаттиқлиги ва углерод (IV) оксиди йуқотилади.
Mg(HCO3)2 + Ca(OH)2 → 2CaCO3↓ + Mg(OH)2↓ + 2H2O
Ca(HCO3)2 + 2NaOH → CaCO3↓+ Na2CO3 + 2H2O
MgCl2 + 2NaOH → 2NaCl + Mg(OH)2↓
CO2 + Ca(OH)2 → CaCO3↓ + H2O
Cодали усулда фақат доимий қаттиқлик йуқолади ва карбонат ангидридни бириктириб олади.
(Ca, Mg)SO4+Na2CO3→(Ca, Mg)CO3↓+Na2SO4
CO2+Na2CO3+H2O→2NaHCO3
Бу усулда сув тулик юмшамайди. Тулик юмшатиш учун фосфатли усул қўлланилади. Бунда сувга натрий фосфат қўшилади. Натижада хам карбонатли хам карбонатсиз қаттиқлик йуқолади.
3(Ca, Mg)(HCO3)2+2Na3PO4→(Ca, Mg)3(PO4)2↓+6NaHCO3
3(Ca, Mg)CI2+2Na3PO4→(Ca, Mg)3(PO4)2↓+6NaCI
Энг арзон ва қулай усул бу ион алмашиниш усули бўлиб бунда сув ионитлар орқали фильтрлаб ўтказилади.
Катионитларнинг асосий технологик характеристикаси бу алмашиниш сиғими ёки ютиш сиғими (Юк) ҳисобланади. У катионитнинг маълум ҳажм бирлиги қанча ионни ютишини кўрсатади Катионитнинг алмашиниш сиғими қуйидаги формула билан ҳисобланади.
Бунда: Юк катионитнинг алмашиниш сиғими, ммоль/л3; Ку-водопровод сувининг умумий қаттиқлиги, ммоль/л; Кч-юмшатилган сувнинг қаттиқлик чегараси; ммоль/л; Vc-Kч- га етгунча катионит орқали ўтказилган сувнинг умумий ҳажми, л; Vk-катионит ҳажми, л.
Катионит ионининг сувдаги ионлар билан алмашиниш реакцияси қайтар реакция бўлиб, тез мувозанатга келади.
Na2[Кат] + Са(HСО3)2 ↔ Са[Кат] + 2NaHCO3
H2[Кат] + MgCl2 ↔ Mg[Кат] + 2HCl
Сув таркибида натрийли тузлар ёки кислота концентрациясининг ортиши юқоридаги реакцияларни чапга силжитади яъни сувда Са2+, Mg2+, Fe2+ каби ионларни катионитга ютилиши урнига аксинча жараён, катионитдан уларни сиқиб чиқариш бошланади.
Туйинган катионитни регенерациялаш шунга асосланган. Na-катионит 5-10% ли натрий хлорид билан регенерацияланади.
Са[Кат] + 2NaCl ↔ Na2[Кат] + СаСl2
Н-катионитни эса HCl ёки H2SO4 нинг 1-2% ли эритмалари билан регенерацияланади.
Mg[Кат] + 2HСl ↔ H2[Кат] + MgCl2
Анионитни ([AH] деб ёзилади) регенерациялаш учун ундан ишқор эритмаси ўтказилади.
[AH]Cl2 + 2NaOH ↔ [AH](OH)2 + 2NaCl
Анионит сифатида турли синтетик говак ионоллаштирувчи смолалар ишлатилади, масалан, аминоформальдегидли ва карбамидогуанидинли смолалар.
Катионит сифатида купинча Н+, Na+, NH4+ ионлари, Na-катионит сифатида пермутитлар, глауконитлар цеолитлар (табиий материаллар), алюмосиликатлар, сульфокўмир, смолалар (сунъий ва синтетик материаллар) ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |