Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг вазифалари. Ишлаб
чиқариш харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий
вазифаларига қуйидагилар киради:
Ишлаб чиқариш харажатларини уларнинг моҳиятини очиб
берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга
ажратиш;
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли
бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш ;
Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича моддий жавобгар
шахсларнинг ҳисоботлари маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини
тўлиқ уйғунлигини таъминлаш;
Тугалланган ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ва ўз вақтида
тайѐр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш;
Тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатларни
тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш, бунинг учун уларни белгиланган
муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш), унинг
натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;
Таннархни ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал
чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бндай
чиқимларга йўл қўймаслик учун моддий жавобгар шахслар фаолиятини
доимий назорат қилиш;
Мавжуд ишлаб чиқариш захиралари ва воситаларидан унумли
фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;
Ишлаб чиқариш харажатларини солиқ солиш базаси объекти
сифатида тўғри шакллантириш ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ва аналитик
ҳисоби. 21- сон БХМС га мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларининг
синтетик ҳисоби 2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖, 2310 ―Ёрдамчи ишлаб
чиқариш‖ ва 2510 ― Умумишлаб чиқариш харажатлари‖ счетларида
олиб борилади. Ушбу счѐтларни очиш негизига ишлаб чиқариш
харажатларининг ишлаб чиқаришда тутган ўрни асос қилиб олинган.
Ушбу счѐтларнинг барчаси актив, доимий счѐтлардир. Уларнинг
дебетида харажатларнинг кўпайиши, кредитида эса харажатларнинг
ҳисобдан чиқарилиши, яъни камайиши акс эттирилади. Бу счѐтларнинг
қолдиғи мос равишда асосий, ѐрдамчи ва умум ишлаб чиқаришнинг
тугалланмай қолган қисмини пулда ифодалайди. Аксарият корхоналарда
2310 ―Ёрдамчи ишлаб чиқариш‖ ва 2510 ― Умумишлаб чиқариш
харажатлари‖ счетлари ҳисобот даврининг охирида ѐпилади, яъни
уларнинг дебетида тўпланган суммалар, юқорида айтиб ўтганимиздек, у
ѐки бу усулга асосан тақсимланади. Жумладан, уларнинг асосий ишлаб
чиқаришга доир қисми 2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖ счѐтининг
дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐтлар ѐпилади, яъни давр
охирида қолдиқга эга бўлмайди.
2010 ―Асосий ишлаб чиқариш ― счѐтининг дебетида тўпланган
сумма (унинг кредитида акс эттирилган айрим суммалардан ташқари,
масалан қайтарилган чиқиндиларнинг қиймати, брак суммаси) ишлаб
чиқарилган барча маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг )
умумий таннархини пулда ифодалайди. Ишлаб чиқарилган тайѐр
маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий таннархи
2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖ счѐтининг кредити орқали мос равишда
2810 ―Омбордаги тайѐр маҳсулотлар‖, бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматларнинг таннархи 9130 ― Бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган
хизматларнинг таннархи‖ счѐтларининг дебетига ўтқазилади.
Ишлаб чиқариш харажатларига доир операциялар счетларда
қуйидагича акс эттирилади.
Тар-
тиб
рақами
Операциянинг мазмуни
Дебет
счет
Кредит
счет
Ёзувга асос
бўлувчи ҳужжат
1.
Материал харажатларига
2010,
2310,
2510
1010-
1090
Моддий ва
ишлаб чиқариш
ҳисоботлари
2.
Ҳисобланган иш ҳақи харажатларига
2010,
2310,
2510
6710
Иш ҳақи ҳисоб-
китоблари
3.
Ижтимоий суғурта органларига иш
ҳақи фондига нисбатан белгиланган
меъѐрлардаги ажратмаларга
2010,
2310,
2510
6510-
6520
Ажратмаларга
доир ҳисоб-
китоблар
4.
Ишлаб чиқаришга доир асосий
воситаларга ҳисобланган амортизация
суммаларига
2010,
2310,
2510
0210-
0299
Амортизация
ҳисоб-
китоби
5.
Ишлаб чиқаришга доир бошқа
харажатлар
2010,
2310,
2510
6010,
6910-
6990
Счет-фактура,
далолатнома
6.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари
счѐиини ѐпиш
2010
2310
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
7.
Умум ишлаб чиқариш харажатлари
счѐтини ѐпиш
2010
2510
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
8.
Ишлаб чиқариш харажатларини тайѐр
маҳсулотнинг таннархига киритиш
2810
2010
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
9.
Ишлаб чиқариш харажатларини
бажарилган ишлар ва хизматлар
таннархига киритиш
9130
2010
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
10.
Ишлаб чиқаришдан олинган
қайтариладиган чиқиндилар
қийматига
1090
2010
Далолатнома
11.
Ишлаб чиқаришдан олинган бракга
2610
2010
Далолатнома
12.
Ишлаб чиқаришда аниқланган
камомадларга
5910
2010,
2310,
2510
Далолатнома
13
Ишлаб чиқаришдан олинган ярим
маҳсулотларга
2110
2010
2310,
2510
Ҳисоботлар
14.
Тугалланмаган ишлаб чиқаришни
қайта баҳолашада:
- ошиш томонига
2010
6230
Инвентариза-ция
варағи,
Далолатнома
- камайиш томонига
3210
2010
2010, 2310, 2510 –счѐтларда акс эттирилган ишлаб чиқариш
харажатларининг аналитик ҳисоби бўлимлар (цехлар) бўйича, маҳсулот
турлари бўйича ва харажат моддалари бўйича ҳисоб сиѐсатида
белгиланган тартибда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |