Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг вазифалари



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг вазифалари. Ишлаб 
чиқариш харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий 
вазифаларига қуйидагилар киради: 

Ишлаб чиқариш харажатларини уларнинг моҳиятини очиб 
берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш; 

Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга 
ажратиш; 

Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли 
бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш ; 



Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича моддий жавобгар 
шахсларнинг ҳисоботлари маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини 
тўлиқ уйғунлигини таъминлаш; 

Тугалланган ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ва ўз вақтида 
тайѐр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш; 

Тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатларни 
тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш, бунинг учун уларни белгиланган 
муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш), унинг 
натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш; 

Таннархни ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал 
чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бндай 
чиқимларга йўл қўймаслик учун моддий жавобгар шахслар фаолиятини 
доимий назорат қилиш; 

Мавжуд ишлаб чиқариш захиралари ва воситаларидан унумли 
фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш; 

Ишлаб чиқариш харажатларини солиқ солиш базаси объекти 
сифатида тўғри шакллантириш ва бошқалар. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ва аналитик 
ҳисоби. 21- сон БХМС га мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларининг 
синтетик ҳисоби 2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖, 2310 ―Ёрдамчи ишлаб 
чиқариш‖ ва 2510 ― Умумишлаб чиқариш харажатлари‖ счетларида 
олиб борилади. Ушбу счѐтларни очиш негизига ишлаб чиқариш 
харажатларининг ишлаб чиқаришда тутган ўрни асос қилиб олинган. 
Ушбу счѐтларнинг барчаси актив, доимий счѐтлардир. Уларнинг 
дебетида харажатларнинг кўпайиши, кредитида эса харажатларнинг 
ҳисобдан чиқарилиши, яъни камайиши акс эттирилади. Бу счѐтларнинг 
қолдиғи мос равишда асосий, ѐрдамчи ва умум ишлаб чиқаришнинг
тугалланмай қолган қисмини пулда ифодалайди. Аксарият корхоналарда 
2310 ―Ёрдамчи ишлаб чиқариш‖ ва 2510 ― Умумишлаб чиқариш 
харажатлари‖ счетлари ҳисобот даврининг охирида ѐпилади, яъни 
уларнинг дебетида тўпланган суммалар, юқорида айтиб ўтганимиздек, у 
ѐки бу усулга асосан тақсимланади. Жумладан, уларнинг асосий ишлаб 
чиқаришга доир қисми 2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖ счѐтининг 
дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐтлар ѐпилади, яъни давр 
охирида қолдиқга эга бўлмайди.
2010 ―Асосий ишлаб чиқариш ― счѐтининг дебетида тўпланган 
сумма (унинг кредитида акс эттирилган айрим суммалардан ташқари, 
масалан қайтарилган чиқиндиларнинг қиймати, брак суммаси) ишлаб 
чиқарилган барча маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг )
умумий таннархини пулда ифодалайди. Ишлаб чиқарилган тайѐр 
маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий таннархи 
2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖ счѐтининг кредити орқали мос равишда


2810 ―Омбордаги тайѐр маҳсулотлар‖, бажарилган ишлар ва кўрсатилган 
хизматларнинг таннархи 9130 ― Бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган 
хизматларнинг таннархи‖ счѐтларининг дебетига ўтқазилади.
Ишлаб чиқариш харажатларига доир операциялар счетларда 
қуйидагича акс эттирилади. 
 
Тар-
тиб
рақами 
Операциянинг мазмуни 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Ёзувга асос 
бўлувчи ҳужжат 
1. 
Материал харажатларига 
2010, 
2310, 
2510 
1010- 
1090 
Моддий ва 
ишлаб чиқариш 
ҳисоботлари 
2. 
Ҳисобланган иш ҳақи харажатларига 
2010, 
2310, 
2510 
6710 
Иш ҳақи ҳисоб-
китоблари 
3. 
Ижтимоий суғурта органларига иш 
ҳақи фондига нисбатан белгиланган 
меъѐрлардаги ажратмаларга 
2010, 
2310, 
2510 
6510- 
6520 
Ажратмаларга 
доир ҳисоб- 
китоблар 
4. 
Ишлаб чиқаришга доир асосий 
воситаларга ҳисобланган амортизация 
суммаларига 
2010, 
2310, 
2510 
0210- 
0299 
Амортизация 
ҳисоб- 
китоби 
5. 
Ишлаб чиқаришга доир бошқа 
харажатлар
2010, 
2310, 
2510 
6010, 
6910-
6990 
Счет-фактура, 
далолатнома 
6. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 
счѐиини ѐпиш 
2010 
2310 
Бухгалтерия 
ҳисоб-китоби 
7. 
Умум ишлаб чиқариш харажатлари 
счѐтини ѐпиш
2010 
2510 
Бухгалтерия 
ҳисоб-китоби 
8. 
Ишлаб чиқариш харажатларини тайѐр 
маҳсулотнинг таннархига киритиш 
2810 
2010 
Бухгалтерия 
ҳисоб-китоби 
9. 
Ишлаб чиқариш харажатларини 
бажарилган ишлар ва хизматлар 
таннархига киритиш 
9130 
2010 
Бухгалтерия 
ҳисоб-китоби 
10. 
Ишлаб чиқаришдан олинган 
қайтариладиган чиқиндилар 
қийматига 
1090 
2010 
Далолатнома 
11. 
Ишлаб чиқаришдан олинган бракга 
2610 
2010 
Далолатнома 
12. 
Ишлаб чиқаришда аниқланган 
камомадларга 
5910 
2010, 
2310, 
2510 
Далолатнома 
13 
Ишлаб чиқаришдан олинган ярим 
маҳсулотларга 
2110 
2010 
2310, 
2510 
Ҳисоботлар 
14. 
Тугалланмаган ишлаб чиқаришни 
қайта баҳолашада: 
- ошиш томонига 
2010 
6230 
Инвентариза-ция 
варағи,
Далолатнома 


- камайиш томонига
3210 
2010 
2010, 2310, 2510 –счѐтларда акс эттирилган ишлаб чиқариш 
харажатларининг аналитик ҳисоби бўлимлар (цехлар) бўйича, маҳсулот 
турлари бўйича ва харажат моддалари бўйича ҳисоб сиѐсатида 
белгиланган тартибда олиб борилади. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish