I.Мазмуний ахборот: кинофильмлар; газета, журналлар; микрофильмлар; ахборот бюлетенлари, маълумотнома кўрсатмалари; китоблар, докладлар, ёзувлар; видеодисклар, плёнкалар.
II.Ёрдамчи хизматлар: таҳлика (риск)ли капитал, банклар; сунъий интеллект тизимларни лойихалаштириш; тизимлар иш вақтини тақсимлаш; дастурлаш; ҳужжатларни электрон узатиш, маълумотларни киритиш; бозор ва бизнес шартлари тадқиқотчилари, реклама агентлари; хизматлар бюроси, биржалар.
III.Ахборотлар билан ишлаш технологияси: компьютерлар, қурилмалар; идора (контора) жиҳозлари; оптик аппаратлар; микрофилмлар, лазер дисклар; печат қилиш ускуналари, ҳисоб варақлари; ксерокс ёрдамида нусхалаш.
IV.Интегралловчи технология: қурилмалар; шахсий коммутаторлар; мулоқот тизимлари; рақамли маълумотлар.
V.Алоқа воситалари: радио, телевидение, телефон; узатиш воситалари; видеодисклар, тола оптикаси; почта алоқаси воситалари, коммутаторлар.
VI. Алока каналлари: махсус етказмалар, почта; телеграф, телефон; халқаро алоқа воситалари, сунъий йўлдошлар орқали алоқа, алоқанинг тижорат воситалари; кўчувчи ва блокли аппаратура.
VII.Мақсадли хизматлар: янгиликлар хизмати; электрон ва ноэлектрон маълумотлар банки учун дастлабки ахборотлар; фонд биржалари ҳақидаги ахборотлар; кутубхоналар, видеотекалар; статистик индекслар; маълумотлар банки эгалари; мулоқот тизимлари.
Кўриниб турибдики, инфраструктура бу ерда ўз ичига фаолиятнинг турли кўринишларини олади. Биз ушбу мақоланинг ўзига ҳар бир фаолиятнинг хусусиятлари тўғрисида батафсил тўхталиб, таҳлил қилишимиз табиийки, нореал бўлади. Шунинг учун бу схемадан жуда зарур битта сегментни тўлалигича олиб, бутун эътиборни шунга қаратамиз ва шу асосда ахборот бизнеси ривожланишининг асосий йўналишларини кўрсатамиз.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, жуда зарур сегмент сифатида учинчи сегментни, яъни ахборотлар билан ишлаш технологияси сегментини олдик. Бу сегмент ўз ичига замонавий ахборот бизнесининг асосий устиворликларини олади: компьютерлар қурилмалар, компьютер жиҳозлари, оптик аппаратуралар, микрофилмлар, лазер дисклар, чоп қилиш қурилишлари ва ксерокс ёрдамида нусҳалаш.
Бошқариш соҳасидаги америкалик мутахассислардан бири Г.Поппелнинг фикрича, ахборотлар билан ишлаш технологияси деганда қуйидагиларни тушуниш лозим:
Ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ахборотларни йиғиш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш. Ахборотлар билан ишлаш технологияси ахборот бизнесининг технологик асоси бўлиб, у кўпинча мустақил тарзда ривожланади. Ахборотлар билан ишлаш технологияси соҳасидаги оламшумул ютуқларни ҳақиқий тан олган америкалик мутахассислар XXI асрнинг бошларидаёқ бу соҳадаги тараққиётни башорат қилдилар. Улар бу тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи деб қуйидаги асосий «ахборот тенденцияларини» санаб ўтдилар:
1) ахборот маҳсулоти ролининг ошиб бориши;
2) ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш эҳтиёжининг ривожланиши;
3) оралиқ даражаларни йўқотиш;
4) глобаллашув;
Ахборот маҳсулоти программа воситалари, маълумотлар жамламаси ва эксперт таъминот сифатида намоён бўлади. Ахборот маҳсулоти ахборотнинг турли хил шакли сифатида инсон билимларининг манбаи ҳисобланади. Г.Эмерсон ахборотга «йиғилган фикрлар ва саноқсиз ақл тажрибалари» деб таъриф берган эди. Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, ақлий меҳнат вакилларининг фаолияти, олинаётган ахборотнинг мазмуни, аниқлиги ва вақтида олинганлигига кўпроқ даражада боғлиқ бўлади. Ахборотлар билан ишлаш технологияси ва ахборотни ҳосил қилиш ўрнигача етказиб бериш ва билимлардан фойдаланиш учун зарурдир. Ахборот маҳсулотининг маълумот қисми кишиларнинг фикрлаш доирасини кенгайтиради, намойиш қисми эса хордиқ чиқаришни таъминлайди.
Бизнес оламида ақлий меҳнат вакиллари фирма иши илгарилаб кетишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилади, маҳсулотларини ишлаб чиқаради, товарларни ва хизматларни сотади ва сотиб олади. Бизнес операцияларини муваффақиятли амалга ошириш аклий мехнат вакиллари томонидан олинадиган ахборот маҳсулотига боғлиқ. Америкаликлар тажрибаси шуни кўрсатадики, фирмаларнинг кўпчилига ахборот маҳсулотига ҳаддан ортиқ маблағларни сарфлашади. Бунинг эвазига эса, ақлий меҳнат вакиллари ижодий унумдорлик «сифатида» жуда кам «қайтим» олишади.
АҚШда ақлий меҳнат ходимлари деб аталувчи 30 миллион менежерлар ва бошқа мутахассислар ўз фирмаларига 1 трлн. доллар сарфлашади. Шу бир йилни ўзида бошқа сарфларнинг самарадорлигини ошириш мумкин бўлган ахборотлар билан ишлаш технологияси тизимига 75 млрд. долларни сарфлашади. Бу эса барча ҳаражатларнинг 7 фоизини ташкил қилади. Бу ҳаражатларнинг моҳиятларини «Буз Аллен Гамилтон инк» фирмасининг текширишлари кўрсатади, яъни ақлий меҳнат ҳаражатларининг 30% энг яхши ахборот маҳсулотини излаш учун сарфланади. Барча соҳалардаги каби ишбилармонликда ҳам юқори даражада ахборот билан таъминланганлик ва ахборотнинг юқори даражада ишончлилиги жуда катта бир иқтисодчи мутахассис тасдиқлаши мумкин. Шунинг учун ҳам, компания ва фирмаларда зарур ахборот етишмаслиги туфайли, ҳар йили 200 млрд. доллар «йўқотиш» содир бўлиши ҳайрон қоларлидир.
Ахборотлар билан ишлаш технологияси бизнеснинг турли соҳаларига чуқур кириб борар экан, у рақобатни асослайдиган турли хил қиймат кўрсаткичларини ўзгартиради. Бу эса иқтисодиётнинг турли тармоқларида оралиқ бўғинларини тугатиб, янги йўналишларни ифодаловчи улкан таркибий ўзгаришларини амалга оширишни тақозо этади. Бунда оралиқ бўғинлар стеъмолчи билан ишлаб чиқарувчи ўртасидаги воситачиларни ўз ичига олувчи босқичларни билдиради.
Ҳозирги вақтда ахборотлар билан ишлаш технологияси аллақачон компаниялараро ва компаниялар ичида оралиқ вазифаларини тугатиш имкониятларини таъминламоқда. Телемаркетинг ва «компьютер-компьютер» буюртмалар тизими, масалан, оралиқ савдо ташкилотларини қискартирмоқда ёки умуман йўқ қилмоқда. Умумий фойдаланувчи терминалларга (қурилмаларга, «электрон киоска») «кира олган» ҳаридорлар, сотувда бор бўлган товарларни буюртма қиладилар ва электрон купон оладилар. Шунга ўхшаш мисолларни банк ишидан ва бошқа қатор тармоқлардан келтириш мумкин.
Ахборотлар билан ишлаш технологиясини бундай буюк кучга айланишнинг асосий сабаби шундаки, у битимларни тузишдан асосий айрибошлаш маҳсулоти сифатида қатнашади, масалан, ўргатувчи дастурларни сотиб олинаётган вақти ёки «маслаҳат» хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилаётган вақтда. Бу корхона ичидаги ўзаро муносабатларда (ишлаб чиқариш, таъминлаш), корхоналараро муносабатларга яққол кўринади. Ахборотлар билан ишлаш технологияси ривожланишининг яна бир йўналиши ахборот бизнесининг глобаллашувидир. Назарий нуқтаи назаридан исталган одам бугунги кунда ахборот истеъмолчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ахборот бозори имкониятлари ҳозиргача ҳам чексиз ҳисобланади. Дунёдаги рақобатнинг кучайишининг асосий сабабалардан бири ахборотлар билан ишлаш технологиясининг конкрет бир турларига бўлган талабнинг дунё миқиёсида тарқалишидир.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ахборот бизнесининг мамлакатлар иқтисодиётига таъсири кунда-кунга ортиб бормоқда. Жумладан, бизнинг республикамизда ҳам бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, республикамизда мустақилликка эришгач, мазкур соҳада қатор тадбирлар амалга оширилди. Республикамиздаги барча бизнес инфраструктурасига кирувчи банк тузилмаларининг, биржаларининг компьютерлаштирилганлиги, замонавий коммуникация воситалари билан жиҳозланганлиги ва бу тузилмаларда жаҳоннинг исталган бир давлат билан ахборотлар алмашинуви амалга оширилаётганлиги, электрон рекламаларнинг ҳаётимизда тобора муҳим аҳамият касб этаётганлиги, умуман айтганда юқорида келтириб ўтилган ахборот бизнеси сегменти ичига кирувчи барча элементларнинг республикамизда вужудга келтирилганлиги, амал қилаетганлиги бунинг ёрқин далилидир.
Демак, иқтисодиётимизда ахборот маҳсулотининг, ахборотларни қайта ишлаш технологиялари, бошқарув-коммуникация воситаларининг ролини ортиб бориши ахборот бизнесининг иқтисодиётимиз таянчи эканлигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |