Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet72/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

9.1-Жадвал


Замонавий ахборот технологияларнинг асосий ҳусусиятлари

Услубият


Асосий белгилари



Натижа

Ахборотни қайта ишлашнинг принципиал янги воситалари

Бошқарув технологияси «ичига ўрнашиш»

Коммуникацияларнинг замонавий технологияси

Яхлит технологик тизимлар

Мутахассис ва менежер ишининг интеграцияси

Ахборотни қайта ишлашнинг замонавий технологияси

Ахборотни мақсадга йўналтирилган ҳолда яратиш, узатиш, сақлаш ва акс эттириш

Ижтимоий муҳит қонуниятларини ҳисобга олиш

Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг замонавий технологияси

16.2. Маъмурий бошқариш муаммоларини ҳал қилишда ахборот технологияларни роли
Ахборотлар асосан менежмент тизимида лойиҳалаштирш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўлларига ва илмий билимлар мажмуасига таянади. Менежментда ахборот технологиялар тизими конкрет йўналишга эга бўлиб, конкрет масалаларни ҳал этишга таянади ва шу асосда бошқарув ва унинг стратегиясини режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалаларига асосланади. Ахборотлар ёрдамида бошқарув қарорлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Умуман ахборот технологияларни менежментда қўллаш тарихи қуйидаги уч поғонадан иборат:
1. Ахборотларни қўлда ишлаш усуллари.
2. Қисман механизациялашган услублари.
3. Автоматлаштирилган тизимлар.
Ҳозирги шароитда менежментда ЭҲМларни қўллаш жуда катта аҳамиятга эга. ЭҲМлар менежерларни кўпгина керакли ахборотлар билан таъминолайдилар. Масалан, молиявий аҳвол тўғрисидаги ахборот, товарларни реализацияси тўғрисида ахборот, товарлар заҳираси тўғрисидаги ахборотлар ва ҳоказо.
Бу ахборотлар менежерлар учун энг керакли ахборот ҳисобланади, чунки бу ахборотларсиз ҳозирги шароитда бизнесни тўғри йўлга қўйиб бўлмайди. Менежерлар кўпгина ахборотлар асосида мавжуд муаммоларни хал қилиш учун улардан кенг фойдаланадилар. Корхона бошқарув фаолияти бўйича ахборотлар банкни тузишда асосан уч муаммода дуч келиши мумкин:
а) қабул қилинаётган ахборотлар ҳажми жуда катта бўлиши натижасида қўллаш жараёнининг мураккаблашуви;
б) жуда катта миқдордаги ахборотларни бир вақтнинг ўзида корхона бошқарув фаолияти учун ишлатилиши ўз урнида салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
в) ахборотлар тизимини бунёд қилиш учун кетган ҳаражатлар ўзини оқламаслиги.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ахборотларни тузишдан олдин маъмурий ходимларнинг ахборотларга бўлган талаб даражасини ўрганиш керак, акс ҳолда маълум бир миқдордаги маълумотлар умуман керак бўлмай қолиши ҳам мумкин.
Маъмурий бошқаришда ахборот технологияларни қўллашдан мақсад ташкилотда бошқарув қарорларини қабул қилишга алоқаси бўлган барча маъмурий ходимларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришдир. Бу технология бошқаришнинг ахборот тизими муҳитида ишлашга йўналтирилган ва бошқарувнинг барча даражаларига жорий этилиши мумкин.
Бошқарувнинг замонавий ахборот технологиялари турли функционал кичик тизимлар (бўлинмалар) ходимлари ёки фирма бошқаруви даражаларининг мос ахборот эҳтиёжларини қондиришга тўғри келади. Улар етказиб берадиган ахборот фирманинг ўтмиши, ҳозири ва эҳтимолдаги келажаги ҳақида маълумотни сақлайди. Бу ахборот доимий ёки махсус бошқарув ҳисоботлари турларига эга.
Автоматлаштириш тарихан ишлаб чиқариш жаарёнларида қўлланила бошланган ва кейинчалик офисларда тарқалган. Бошқарувда дастлаб котибалик ишини автоматлаштириш амалг оширилган. Коммуникация воситалари ривожланган сари мамурий ходимларида офис технологияларини автоматлаштиришга қизиқиш кучайиб борди. Автоматлаштириш маъмурий ходимлар меҳнати унумдорлигини кескин ошириш имкониятини туғдирди.
Офисни автоматлаштириш бошқарув коммуникациясининг анъанавий тизимини (мажлислар, телефон қўнғироқлари ва турли кўринишдаги буйруқлар) инкор этмайди, балки уни тўлдирилади. Автоматлаштирилган офис ташкилот бошқарувининг барча даражаларидаги менежерлар учун ташкилот ичида кечадиган хизмат алоқаларини қўллаб-қувватлаши учунгина эмас, балки ташқи муҳит билан ҳам алоқаларни такшил этишда муҳим аҳамиятга эга.
Автоматлаштирилган офисли ахборот технологияси – коммуникация жараёнларини ҳам ташкилот ичида, ҳам ташқи муҳит билан ахборот узатиш ва у билан ишлашнинг компьютер тармоқлари ва бошқа замонавий воситалар негизида ташкил этиш ва қўллаб – қувватлашдир. Офисли автоматлаштирилган технологиялар бошқарувчилар, мутахассислар, котибалар томонидан фойдаланилади, улар айниқса муаммоларни гуруҳли ҳал этишда эътиборга лойиқ. Бу афзалликлар офисни автоматлаштириш туфайли юзага келадиган қулайликларнинг бир томнони ҳисобланади. Бундан ташқари Автоматлаштирилган офис воситасида маъмурий ходим қабул қилинадиган қарорларнинг турли вариантларини таққослаш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш имкониятига ҳам эга бўлади. Шу сабали компьютер менежерларга кундалик оператив алоқаларни таъминлаш ва ва истиқболдаги режаларни тузишда зарур, шунинг учун ҳам маъмурий ходимнинг иш жойи компьютер ва бошқа ахборот технологиялари билан жиҳозланиши мақсадга мувофиқ.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish