1 - чизма. Ўзаро ҳисоблашувлар ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши.
Молия органларида ўзаро ҳисоблашувлар ҳисоби 06 "Хисоб китоблар", 07 “Берилган ва олинган маблағлар” номли ҳисобварақларда юритилади. Яъни
061
|
Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар
|
062
|
Маҳаллий бюджетлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар
|
071
|
Республика бюджетидан берилган ва олинган маблағлар
|
072
|
Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар
|
"Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар"номли 061-сонли ҳисобварақ республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича операцияларни маҳаллий молия органларида ҳисобга олиб бориш учун мўлжалланган.
061-ҳисобварақнинг дебетида қуйидагилар акс эттирилади:
а) республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олиниши лозим бўлган суммалар;
б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлаш учун республика бюджетига ўтказилган суммалар;
в) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлашда ҳисобга олинган, юқори бюджетдан олиниши лозим бўлган дотациялар, субвениияларнинг суммалари.
061-сонли ҳисобварақнннг кредитида қуйидагилар акс эттирилади:
а) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича республика бюджетига берилиши лозим бўлган суммалар;
б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлаш учун республика бюджетидан келиб тушган суммалар;
в) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича харажатларни тўлашда ҳисобга олинган ва юқори бюджетга ўтказиш лозим бўлган ортиқча даромадлар суммалари;
г) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий бюджетлар ҳисобига тўғри келадиган суммаларда ҳисобга олинган, республика бюджетидан олинган бюджет ссудаларининг суммалари;
д) республика бўйсунишидан маҳаллий бўйсунишга ўтказилгунга қадар корхона ва ташкилотларнинг республика бюджети бўйича очилган бюджет маблағ ажратмалари суммалари.
“Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар” 061
Дт
|
Кт
|
А) республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олиниши лозим бўлган суммалар;
Б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлаш учун республика бюджетига ўтказилган суммалар;
В) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлашда ҳисобга олинган, юқори бюджетдан олиниши лозим бўлган дотациялар, субвенцияларнинг суммалари.
|
А) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича республика бюджетига берилиши лозим бўлган суммалар;
Б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлаш учун республика бюджетидан келиб тушган суммалар;
В)ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича харажатларни тўлашда ҳисобга олинган ва юқори бюджетга ўтказиш лозим бўлган ортиқча даромадлар суммалари;
Г) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий бюджетлар ҳисобига тўғри келадиган суммаларда ҳисобга олинган, республика бюджетидан олинган бюджет ссудаларининг суммалари;
Д) республика бўйсунишидан маҳаллий бўйсунишга ўтказилгунга қадар корхона ва ташкилотларнинг республика бюджети бўйича очилган бюджет маблағ ажратмалари суммалари
|
Do'stlaringiz bilan baham: |