Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


- чизма. "Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар" ҳисобварағини схематик кўриниши



Download 1,84 Mb.
bet38/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

2 - чизма. "Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар" ҳисобварағини схематик кўриниши.

  1. Берилган ва олинган маблағлар бўйича давлат бюджети ижроси даврида юзага келадиган ўзаро ҳисоблашишларнинг ҳисоби.

Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи хужжат



Республика бюджети бўйича

1.

Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни ўтказиш

061

010

Тўлов хужжатлари илова қилинган ҳисобварақдан кўчирма

2.

Бюджетдан маблағ олувчиларга берилган суммалар бўйича амалга оширилган касса харажатларини ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

061

020

Маълумотнома-билдиришнома

3.

Бюджет ссудалари бўйича суммаларни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

061

051

Маълумотнома-билдиришнома

4.

Республика бюджетига ўтказиш лозим бўлган
суммаларни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

061

071

Маълумотнома-билдиришнома

5.

Қуйи бюджетлардан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорликларни қайтарилиши ҳисобига маблағлар тушуми

010

061

Тўлов хужжатлари илова қилинган ҳисобварақдан кўчирма

6.

Маҳаллий бюджетлар бўйича ажратилган очиқ суммалар республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларига берилгунга қадар ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилади

020

061

Маълумотнома-билдиришнома

7.

Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича суммаларни бюджет ссудаларига олиб бориш

051

061

Маълумотнома-билдиришнома

8.

Республика бюджетидан берилиши лозим бўлган суммаларни, ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

071

061

Маълумотнома-билдиришнома

Қорақалпоғистон Республикаси ва махаллий бюджетлар бўйича

1.

Республика бюджети олдидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорликни қайтаришга маблағлар ўтказиш

061

011

Тўлов хужжатлари илова қилинган ҳисобварақдан кўчирма

2.

Бюджетдан маблағ олувчиларга берилган суммалар бўйича амалга оширилган касса харажатларини ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

061

020

Маълумотнома-билдиришнома

3.

Республика бюджетига берилиши лозим бўлган суммаларни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

061

071

Маълумотнома-билдиришнома

4.

Республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорликларни қайтариш ҳисобига маблағлар тушуми

011

061

Тўлов хужжатлари илова қилинган ҳисобварақдан кўчирма

5.

Маҳаллий бюджетлар бўйича молиялаштирилган (тўланган) маблағлар суммаларини Республика қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчиларга ўтказилгунга қадар ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

020

061

Маълумотнома-билдиришнома

6.

Республика бюджети олдидаги бюджет ссудалари бўйича қарздорлик суммаларини ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

051

061

Маълумотнома-билдиришнома

7.

Республика бюджетига ўтказилиши лозим бўлган суммаларни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб бориш

071

061

Маълумотнома-билдиришнома

062 - "Маҳаллий бюджетлар билан ҳисоб-китоблар" номли ҳисобварақда юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ҳисобга олинади. 062-сонли ҳисобварақнинг дебетида қуйидагилар акс эттирилади:


а) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бошқа маҳаллий бюджетлардан олиниши лозим бўлган суммалар;
б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича харажатларни қайтариш учун бошқа маҳаллий бюджетлар томонидан ўтказилган суммалар;
в) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни қайтаришда ҳисобга олинган қуйи бюджетлардан ундириб олиниши лозим бўлган ортиқча даромад суммалари ёки юқори бюджетдан олиниши лозим бўлган дотациялар, субвенцияларнинг суммалари;
г) бошқа маҳаллий бўйсунишга ўтказилгунича ташкилотлар ва корхоналарнинг молиялаштириш бўйича ҳисобварақларига ўтказилган маблағларнинг суммалари.
062-сонли ҳисобварақнинг кредитида қуйидагилар акс эттирилади:
а) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бошқа маҳаллий бюджетларга ўтказилиши лозим бўлган суммалар;
б) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни тўлаш учун бошқа маҳаллий бюджетлардан келиб тушган суммалар;
в) қуйи бюджетга ўтказиш лозим бўлган дотациялар, субвенцияларнинг суммалари ёки юқори бюджетга ўтказиладиган, ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзларни қайтаришда ҳисобга олинган ортиқча даромад суммалари;
г) бошқа маҳаллий бўйсунишдан ўтказилгунга қадар корхоналар ва ташкилотларни молиялаштириш ҳисобварағига ўтказилган маблағлар суммалари;
г) республика бўйсунишидан туман ёки шаҳар бўйсунишига ўтказилишда, туман ёки шаҳар молия бўлимларида 062-сонли ҳисобварақнинг кредитига республика бюджети бўйича очилган бюджет маблағ ажратмаларининг суммаси ўтказилади.
Ушбу ҳисобварақ бўйича дебет қолдиқ бошқа маҳаллий бюджетнинг мазкур бюджетга қарз суммасини кўрсатади, кредит қолдиқ эса - мазкур бюджетнинг бошқа бюджетга қарз суммасини кўрсатади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish