Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


-чизма. Асосий ва қўшимча иш ҳақи таркиби



Download 1,84 Mb.
bet110/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

1-чизма. Асосий ва қўшимча иш ҳақи таркиби.
Меҳнатга ҳақ тўлашни иккита шакллари мавжуд: ишбай ва вақтбай. Меҳнат ҳақини ҳисоблашнинг ишбай шаклида иш ҳақи - ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми, сифати, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмига кўра ҳисобланади. Меҳнат ҳақини ҳисоблашнинг вақтбай шаклида меҳнат ҳақи ишланган иш соатларига мувофиқ, штатлар жадвалидаги тариф ставкаларига асосланган ҳолда ҳисобланади.
Тариф сеткаси – бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффицентлари кўрсатиладиган ҳужжатлардир. Биринчи разряднинг тариф коэффиценти бирга тенг бўлиб, разряд ортган сари тариф коэффиценти ҳам ортиб боради.
Тариф ставкаси-ишчининг разрядка мувофиқ унга маълум вақт бирлиги (соат, кун) учун тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди. Одатда тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланади, қолган разрядлар учун эса биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар тариф коэффицентига йўналтириш йўли билан аниқланади.
Ходимнинг меҳнат ҳақини топиш учун разряд бўйича тариф коэффицентини энг кам иш ҳақи миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қуйида 2009 йили Вазирлар Маҳкамасининг 21 июлдаги 206-сонли қарори билан қабул қилинган ва 2009 йил 1 августдан кучга кирган ягона тариф сеткаси келтирилади.
1 - жадвал.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси.

Меҳнатга ҳақ
тўлаш бўйича разрядлар

Нолинчи разрядга нисбатан
тариф коэффицентлари

0

1,000

1

2,476

2

2,725

3

2,998

4

3,297

5

3,612

6

3,941

7

4,284

8

4,640

9

4,997

10

5,362

11

5,733

12

6,115

13

6,503

14

6,893

15

7,292

16

7,697

17

8,106

18

8,522

19

8,943

20

9,371

21

9,804

22

10,240

Бюджет ташкилотларида асосан вақтбай асосида иш ҳақи тўланади. Бунда хар қайси бюджет ташкилоти намунавий штатлар жадвалига асосланиб штат бирликларини шакллантиради ва белгиланган тартибда разрядларини қўйиб ойлик иш ҳақини (окладларини) ҳисоблайди ва штатлар жадвалини шакллантиради. Хозирда бюджет ташкилотларида штатлар жадвалига киритилган баъзи лавозимлар бўйича қонунчиликка асосан белгиланган ойлик иш ҳақлари тайинланади. Бюджет ташкилотларида “Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси тўғрисида йўриқнома” (Ўз.Р АВ. томонидан 1995 йил 20 сентябрда № 177-сон билан рўйхатдан ўтган) асосан ойлик иш ҳақига нисбатан 15 фоиз миқдорида ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади ва ушбу низом талаблари бўйича мукофот, моддий рағбатлантириш кўринишида сарфланади.


Бюджет ташкилотларида вақтбай асосида иш ҳақи ҳисобланишида тасдиқланган иш вақтини ҳисобга олиш табелига асосланади. Иш ҳақи ҳисоблаш учун штатлар жадвалида белгиланган ойлик иш ҳақини хақиқатда ишлаган иш кунларига бўлиш йўли билан аниқланади. Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар иш ҳақига қўшимча тўловлар (моддий рағбатлантириш ва бошқалар) ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига (манбааси мавжуд бўлганда) тўланади.
Меҳнат қонунчилигига асосан бюджет ташкилотлари ходимлари хар йили меҳнат таътилига чиқиш хуқуқига эга. Бунда меҳнат таътилига чиқиши бўйича буйруқ расмийлаштирилгандан сўнг бухгалтерия томонидан ўрнатилган тартибда меҳнат таътили учун иш ҳақи ҳисобланади. Меҳнат таътили учун иш ҳақи ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133 сон қарори билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби”га кўра ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб топилади. Унга кўра ҳисобланаётган вақтдаги штатлар жадвали бўйича белгиланган ойлик иш ҳақига бир йил давомида ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча олган мукофотлар, бошқа тўловларни 12/1 қўшилиб чиққан натижа 25.4 коэффицентга бўлиш йўли билан бир кунлик меҳнат таътили учун иш ҳақи топилади. Бир кунлик меҳнат таътили учун иш ҳақини таътил кунларига кўпайтириш йўли билан меҳнат таътили учун иш ҳақи топилади.
Шартли мисол: Бюджет ташкилоти бош ҳисобчиси 2011 йил 2 августдан 24 иш кунидан иборат меҳнат таътилига чиқди. Бу ходимнинг ойлик иш ҳақи миқдори штатлар жадвали бўйича 650000 сўмга тенг бўлган. Бир йил давомидаги мукофот кўринишида олинган иш ҳақиси 3 600 000 сўмга тенг бўлганлиги аниқланди.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish