Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


-Мавзу: Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоблашувлар ҳисоби



Download 1,84 Mb.
bet109/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

13-Мавзу: Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоблашувлар ҳисоби
Режа:

  1. Бюджет ташкилотларида меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисобини ташкил этиш ҳамда унинг вазифалари.

  2. Бюджет ташкилотларида меҳнат ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисоби.

  3. Стипендия тўловлари, пенсия ва нафақалар бўйича тўловлар ҳисоби.

  4. Бюджет ташкилотларида меҳнат ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш бўйича солиқ ва мажбурий ажратмаларнинг юзага келиши ва тўланиши ҳисоби.

  5. Иш ҳақига нисбатан мажбурий ушланмалар ҳисоби.

  6. Меҳнат ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланишида пластик карточкалардан фойдаланиш ҳисоби.

Бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметалари ижросини амалга ошириш жараёнида камомадлар, ҳизмат сафарлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича ходимлар билан, стипендия тўловлари бўйича талабалар билан ҳисоблашувлар амалга оширилади.


Материал жавобгар шахслар билан йўл қўйилган камомадлар бўйича ҳисоблашувлар амалга оширилади. Бунда мулкий қийматликлар бўйича камомадлар унидириш вақтида бозор қийматида ундирилади. Йўл қўйилган камомадлар инвентаризация далолатномалари орқали акс эттирилади ва меҳнат қонунчилиги талаблари асосида ундирилади. “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан иш берувчининг мулкига етказилган зарар ҳажми, зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлик чегаралари ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солиниши кўрсатилган.
Бир ойлик ўртача иш хақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг фармойишига мувофиқ амалга оширилади. Фармойиш етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмасдан чиқарилиши мумкин. Бунда зарар ҳажми инвентаризация ўтказиш даврида мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳолари бўйича ҳисобланади.
Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш хақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд орқали амалга оширилади.
Ҳизмат сафари ҳаражатлари бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашувлар амалга оширилади. Бюджет ташкилотларида ҳизмат сафари ҳаражатларини амалга ошириш “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳизмат сафарлари тўғрисида Йўриқнома (Ўз.Р АВ. томонидан 2003 йил 29 августда № 1268-сон билан рўйхатдан ўтган) ва Хорижий мамлакатларга ҳизмат сафарлари “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш Тартиби” (Ўз.Р АВ. томонидан 2000 йил 5 июнда № 932-сон билан рўйхатдан ўтган)га асосан амалга оширилади.
Ҳисоби бериладиган аванслар аванс олувчининг ёзма аризасига биноан (аризада аванснинг нимага мўлжалланганлиги кўрсатилиши керак) ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида берилади. Ҳисоби бериладиган пуллар улар берилаётган вақтда кўзда тутилган мақсадлар учунгина сарфланади.
Аванс суммаларининг сарфланганлиги ҳақида ҳисобдор шахслар 286-сон шаклдаги аванс ҳисоботини ташкилот бухгалтериясига топширадилар. Улар ушбу ҳисоботга қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб топширадилар. Аванс ҳисоботига илова қилинган ҳужжатлар ҳисобдор шахс томонидан уларнинг ҳисоботда ёзилиш тартибига қараб рақамлаб чиқилади.
Бухгалтерияда аванс ҳисоботлари арифметик текшириб чиқилади, шунингдек, ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда маблағларни муайян мақсадлар учун сарфланганлиги текширилади. Текшириб чиқилган аванс ҳисоботлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Фойдаланилмаган аванс қолдиғи ҳисобдор шахс томонидан аванс ҳисоботи топширилгандан сўнг уч кундан кечиктирмасдан ташкилот кассасига қайтарилиши лозим. Ҳисобдор шахсга олдин берилган аванс суммаси тўлиқ қайтарилгандан сўнг янгидан аванс берилади. Ҳисоби бериладиган суммаларнинг сарфланганлиги ҳақида белгиланган муддатда аванс ҳисоботи топширилмаган ёки фойдаланилмаган аванс қолдиғи кассага қайтарилмаган ҳолларда ташкилотлар бу қарзларни аванс олган шахсларнинг иш ҳақларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
Хўжалик юритишнинг бозор тизимига ўтиш шароитида меҳнатга ҳақ тўлаш ижтимоий қўллаб-кувватлаш ва ходимларни ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифалари бевосита хўжалик субъектиларга берилган. Ҳар бир ходимнинг меҳнат даромадлари, хўжалик субъекти фаолиятининг пировард натижасини ҳисобга олган холда, унинг қўшган ҳиссаси ва максимал микдори чекланмайди. Лекин ходимларнинг минимал иш ҳақи миқдори қонунчилик билан белгиланади. Меҳнат муносабатларини, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳак тўлашни юридик асосини меҳнат тўғрисидаги конуний ҳужжатлар, хўжалик субъектиларнинг жамоа шартномаларини ва бошқа муайян меъёрий ҳужжатлар ташкил этади.
Маълумки иш ҳақи, ўз навбатида, асосий ва қўшимча иш ҳақига бўлинади: Асосий иш хақига, ходимларни ишлаган вақти, бажарган ишининг миқдори ва сифатига асосан ҳисобланган иш ҳақи, тариф ставкалари, окладлар, мукофотлар, асосий иш вақтидан ташқари ишлаган иш вақтига ҳисобланган қўшимча иш ҳақи, ишчи айбига боғлиқ бўлмаган холда туриб қолишларга хисобланган иш ҳақи ва шу каба бошқалар киради .
Қўшимча иш ҳақи, бу меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган ишчининг ишламаган иш вақти учун хисобланган иш ҳақидир. Бунга ишчининг меҳнат таътили учун ҳисобланган иш ҳақи, вояга етмаганлар ўсмир ёшлар, аёллар ва бошқалар учун имтиёзли иш вақти учун ҳисобланган иш ҳақи, ишдан бўшаши муносабати билан ҳисобланган нафақа ва бошқалар киради




Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish