Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


-чизма. Иш ҳақи ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши



Download 1,84 Mb.
bet112/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

2-чизма. Иш ҳақи ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши.
Таълим муассасаларида талабалар билан стипендия тўловлари бўйича ҳисоблашувлар амалга оширилади. Стипендия тўловлари бўйича ҳисоблашувлар “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”(ЎзР Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ва ЎзР Молия вазирлигининг 2004 йил 2 мартдаги 2П, 43-сонқарорлари билан тасдиқланган) га асосан амалга оширилади.
Стипендия - Олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли - контракт асосда кундузи ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига (бундан чет эллик талабалар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти (нафақа).
Стипендия чуқур касбий билимларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлантириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади.
Cтипендияларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш ҳисоб-китоб тўлов қайдномаларида ойига бир марта буйруқлар асосида амалга оширилади.
Булардан ташқари талабалар билан ўқитишнинг тўлов контракт шакли бўйича талабалар, жисмоний ва юридик шахслар билан ҳисоблашувларни амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисобида ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар 17 “Ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги субсчётларда юритилади:
170 “Камомадларга доир ҳисоб-китоблар”;
171 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар”;
172 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар”;
173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”;
174 “Стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар”;
175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар”;
176 “Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб-китоблар”;
177 “Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар”;

  1. “Ҳодимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар”.

Бюджет ташкилоти ишчи счётлар режасини тасдиқлаётганда 17 “Ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар” счётининг тегишли субсчётларини маблағлар манбаалари бўйича алоҳида шакллантириб олиши мумкин. Масалан 171/1 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар” (бюджет маблағи ҳисобидан)”, 171/2 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар” (ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан)” ва ҳоказо
170 “Камодмадларга доир ҳисоб-китоблар” субсчётида камомадлар, талон-торож қилинган пул маблағлари ва моддий қимматликлар қиймати, шунингдек, айбдор шахслар ҳисобига ёзилган ва ўрнатилган тартибда ундириб олиниши лозим бўлган моддий қимматликлар қиймати ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар ҳисоби олиб борилади. Бу субсчётнинг дебет томонига аниқланган камомадлар, талон-тарожлар, нобудгарчиликлар ва шу кабилар, айбдор шахснинг ҳисобига олиб борилиши, кредит томонида етказилган зарарни қоплаш учун ташкилотга кирим қилинган суммалар ёзилади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish