Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси



Download 25,27 Mb.
bet13/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Табиий материаллар - мева ва сабзавотлар уруғлари ва данаклар: тарвуз, бодринг уруғлари, шафтоли, олма, гилос, олхўри данаклари, жўхори, буғдой, арпа, ловия, нўхот, мош, пахта, пахта чигити ва бошқаларни қалин қоғозга ѐки фанерга ѐпиштириш орқали турли нарсаларни ишлаш мумкин. Уруғ ва данакларни турли рангларга бўяб ишлатиш ҳам мумкин. Табиий материаллар ҳисобланган тухум пўчоғи, ерѐнғок, рангли тош ва қум, шағал, дарахт шохчалари, илдизлари, тункалари, гуллар ва ўсимликларнинг баргларидан, мева ва сабзавотлар уруғлари ҳамда данакларидан ҳар хил хайвон ва қушларнинг тасвирларини мавзули тасвирлаш учун яхши материал бўлиб хизмат қилади.
Бадиий материаллар - булар расм чизиш (тасвирлаш) ва ранг беришда керак буладиган материаллардир. Оддий қалам, рангли қалам, мум қаламлар (рангли бурлар), фломастер, пастел, сангина, кўмир, акварель, акрил, гуашь, тушь, пластилин, мой бўѐқ ва ҳ.к.лар шулар жумласидандир.
Ташландиқ материаллар - асосий функциясини бажариб бўлган ҳамда ташлаб юбориладиган материаллардан иборат бўлади. Масалан, гугурт қутичаси, чой қутичалари, рангли симлар, пенопласт, турли пластмасса идишлар, шоколад, вафли қоғозлари, қийқим газламалар, жун ипларнинг қийқимлари, эски кераксиз тугмачалар, мева шарбати идишлари, печенье, зар қоғозлар шулар жумласидандир. Кундалик турмушда ичидаги маҳсулотлари тугаган кўпгина идишлар ташлаб юборилади. Тарбиячилар ана шундай кераксиз идишларни йиғиб, улардан тасвирий фаолият машғулотларида болалар билан ҳар хил ўйинчоқлар ясайдилар. Мозаика ва аппликация технологиясида турли хил кўринишларни тасвирлаш ишларини олиб борадилар. Бундай машғулотлар ҳам мактабгача ѐшдаги болалар тасаввурлари ва ижодий фаоллигини оширади ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиради.
Кўпгина ташландиқ материаллар маълум кўринишдаги геометрик шаклларга эга бўлиб, болалар улардан ―Бизнинг уй‖, ―Бизнинг шаҳар‖, мавзуларида композиция ишлаш жараѐнида самарали фойдаланишлари мумкин. Ташландиқ материаллар асосан табиий материалларга қўшимча сифатида фойдаланилади.
Амалиѐтни кузатиш натижалари мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган аппликация машғулотлари тизимини ишлаб чиқиш имконини берди.
Аппликация тасвирий фаолиятнинг бир тури. Аппликацияда ишлатиладиган ашѐ ўзигахослиги билан ажралади. Қоғоз, сомон, қуритилган ўсимлик ўрамга жойлаштирилиб, турли хил елим билан елимланади. Мато, чарм, жун, пахмоқ– уларда эса тиқилади. Аппликация бир хил рангли ѐки хар ҳил рангли бўлади. Бир хил аппликация график тус берса, кўп ранглиси эса гўзаллик беради. У ҳам бу ҳам бадиийлик бўлади.
Ранг аппликациянинг ифодалаш даражасини оширувчи воситадир. Шунинг учун аппликация иши рангларнинг уйғунлашувига мос тушиши хаѐлий ва декоратив композициянинг ифодалилиги гармониясини излаб топишдир. Аппликация болаларда қоғозда композицион уқувни билишга шароит яратади. Бола тайѐрлаган аппликация иши эстетик талабга жавоб бериши керак. Аппликация предметнинг умумий, типик ва индивидуал белгисини кўра олишига ўргатади, уларни ўзаро боғлиқлиги, бутун, қисмлар, симметрик чамалаш ривожланади, предметнинг шаклини, рангини босқичма–босқич кўрсатиш малакасини кўрсата олади.
Аппликация бадиий ишларни оддий ва мос восита орқали реал асосни сақлаган ҳолда амалга оширувчи фаолиятдир. Яъни, мустақил асар, паннолар, сурат, плакат. Иллюстратив тасвир элементар математикага ўргатувчи кўргазма қурол табиат, нутқ ўстириш методикаси учун ижодий ўйин, ўйинчоқ, 8-март байрам совғаси, қуролли кучлар ва бошқа байрамларда безатиш учун, деворий газета, кўргазма, мактабгача таълим муассасасини безатиш ишларида ҳам болалар аппликация ишларининг ўрни катта.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish