Ўрта гуруҳ. Ўрта гуруҳда таълимнинг асосий ечиладиган масаласи, бу қирқиш, қирқилган шакллардан тўғри кўринишдаги нарсалар ҳосил қилиш, қия қирқиш, квадрат ѐки тўғри тўртбурчак шакллардан айлана ҳосил қилиш малакаларини ўстиришдан иборат.
Қайчи билан кесиш малакаси қўлнинг эркин харакатини талаб қилади. Шунинг учун ҳам болаларга аниқ шаклни қирқиш учун қайчидан тўғри фойдаланиш қоидасини ўргатиш лозим.
Ўрта гуруҳда аппликация борасида анчагина мураккаб масалалар ҳал этилади. Оддий усуллар (қирқиш, кесиш, чизиқ бўйича қирқиш) билан турли материаллардан аппликация учун деталларни қирқишни ўргатиш қуйидагича амалга оширилади:
қайчини тўғри ушлаш ва уни ишлатишни ўргатиш;
болаларни рангли қоғозлар ҳамда қуритилган барглардан аппликация яратишга ўргатиш, баргларни асосга ѐпиштириш малакаларини янада ошириш;
аппликация композициясининг мазмунини бойитиш, болаларни табиат олами, халқ санъати намуналари билан таништириш, ишлатиладиган деталларнинг турли-туманлиги борасида тушунчалар ҳосил қилиш;
болаларга деталларни айлана шакллари (овал, айлана)да жойлаштиришниўргатиш.
Ўрта гуруҳ болаларига аппликация ишлашни ўргатиш кетма- кетлиги қуйидагича:
бир нечта бўлаклардан предмет ҳосил қилиш малакаларини таркиб топтириш;
нақшда бир нечта шаклларни ўрганиш;
рангларни танлай билиш қобилиятини ривожлантириш;
ҳажм бўйича шаклларни ажрата олиш малакаларини ривожлантириш ва катта-кичик шаклларни ҳосил қилиш; - учбурчак ва овал шакллари билан таништириш; - қирқиш маҳоратини ўзлаштириш.
Ўрта гуруҳда болалар тайѐр шакллар ва мустақил қирқиб олинган шакллардан аппликация тузишади. Умумий шакл ва рангдан ташқари бўлаклар сони ва ҳажми болалар эътиборини тортади.
Қайчини тўғри ушлашни ва уни ишлатишни аввал энсиз, сўнгра энлироқ тасмачаларни қирқишни, сўнгра қирқилган тасмачалардан турли буюмлар тасвирини тузиш ва елимлашни ўргатиш (дарахт, уй,вагон, ой, юлдуз, ракета)дан бошлаган маъқул.Ўрта гуруҳда болалар тайѐр шакллардан(андаза-шаблонлар),трафаретларданфойдаланиб, мустақил қирқиболинганшаклларданаппликация тузадилар. Бу гуруҳдаги болаларгааппликацияни ўргатишда қоғозбўлакларинишунчаки ўйин учун қирқишга (дўкончалар учунпул, автобуслар учун чипта, байрам учун ипга тизилганранг-барангбайроқчаларсифатида) ўргатилади. Кейин уларни фонга ѐпиштиришда,масалан, уйлар учун ойналарни тўғри чизиқ бўйича кесишни ўрганган болаларэндиайланашаклини кесишниўрганишга ўтадилар.
Ўрта гуруҳда педагог-тарбиячилар болаларга қайчида квадрат ѐки тўғри тўртбурчак шакллардан айлана ҳосил қилишни ўргатишлари лозим. Машғулотларда топшириқ намунасига қараб аввалдан бўлакчалар кесилади. Масалан, ўрта гуруҳ болаларига уйчани ѐпиштиришда девор тасвирини билдирадиган тайѐр қоғоз бўлаклари берилади. Бошқа қоғоз бўлагидан том қирқиб олинади. Бундай тайѐргарлик болаларга уйча бўлакчаларини бир хил ўлчамларда қирқиб олишлари учун ѐрдам беради.
4-5 ѐшли болаларга кўриган барглардан аппликация ишлашни ўргатиш мумкин: шакли, хажми, рангига караб танланган барглар кетмакетлигидан накш тузиш ва турли геометрик шаклдаги картон асосга симметрик жойлаштириш. Бунда баргларни қаттиқ босиб елимлаш мумкин эмас. Чунки у қуриган бўлганлиги учун майдаланиб кетади. Бунинг учун мўйқалам билан баргнинг орқа томонига елим суртилади ва керакли жойга қўйилиб, салгина босилган холда тутиб турилади.
Машғулотларда образни болаларга тушунтириб беришда бошқа материаллар ҳам тарқатилиши, яъни булар қаламлар, ингичка шохчалар, уруғлар бўлиши мумкин. Масалан, капалак аппликациясини тайѐрлаѐтганда қоринчасини нафақат баргдан, балки чизиш, ингичка шохни ѐпиштириш, кўзларини чизиш ѐки уруғлардан олиб ѐпиштириш мумкин бўлади.
Тарбиячи-педагоглар болаларни хайвонлар ҳаѐтини йил фаслига боҳлиқлигини, ўсимликлар ўсишининг маълум шароитларини яратиш заруриятини тушунишга аста-секин ўргатиб боришлари керак.
Мактабгача ѐшдаги болалар ўрта гурухда йил фаслларининг бир неча характерли белгиларини билишлари, мустакил ажрата олишлари, унинг бошланиши ва охири, фаслнинг давом этиш кетма-кетлигини, жонсиз табиат, усимлик дунѐси, фаслларнинг мехнат ва турмуш хамда жонсиз табиат холати уртасидаги богликликларни билишлари зарур. Шундагина болаларни йил фаслларига мое мавзуларни танлаб, мавсумга кура фойдаланиш мумкин булган табиий материаллардан тасвирий фаолият машгулотларида аппликация тузиш технологиясида ишлашга ургатиш мумкин.
Аппликация технологияси билан тасвирлашда катта гурухнинг асосий мақсади - турли қирқиш усулларини узлаштиришдир.
Катта гуруҳда аппликация технологияси билан ишлашда куйидаги таълимий вазифалар ҳал этилади:
турли ҳил услублардан фойдаланган ҳолда қирқиш усулларини ривожл антириш;
турли булаклардан предметлар тасвирини ҳосил килиш малакаларини ривожлантириш;
янги ранг (олов ранг, сиѐҳ ранг) тусларидан, турли ѐркин ва тук ранглардан фойдаланишга ургатиш.
Булар болаларга кизикарли композицияларни яратиш имконини беради.
Катта гурухдаги болалар учун турли рангдаги декоратив шакллар ишлатилади. Декоратив шаклларни ѐпиштиришда болалар тасаввуридан келиб чикилади ва уларга материалларнинг бой танлови такдим этилади. Катта гурухларда болалар тарбиячи топшириги ва уз хохишларига караб улар дан керакларини танлаб олишлари мумкин.
Қирқишнинг турли услубларини ўзлаштиришда, аввало, тўғри тўртбурчак ва айлана шаклларни қирқишади. Кейин эса анча майда бўлакли предметларнинг тасвирларини қирқишга киришилади. Шу тарифа катта гурухдаги болаларнинг предмет қисмларини қирқиб ѐпиштириш малакаси мустаҳкамланиб боради. Бу гурухда болаларни қогозни тугри қирқиш, икки-уч кават букланган когоздан бир йула бир неча булаклар қирқишни ургатиш керак. Шунингдек, тугри туртбурчак шаклидаги когозни иккига буклаб дойра, тухумсимон шаклдаги буюмлар (кузикорин, япроклар, капалак, мева ва сабзавотлар ва хк.) тасвирини хосил килишга, турли улчовдаги когоз булакларидан аник мавзуга эга булган тасвирлар тузишга, гуллар, япроклар, усимликлардан фойдаланиб турли мавзудаги композицияларни яратишга ургатиш хам асосий вазифалардан биридир
Катта гурухда болалар, асосан иккига букланган когоздан шакллар қирқишни ўрганади. Бу услубдан фойдаланиш вақтни тежайди ва қизиқарли композиция яратиш имконини беради. Иккига букланган когоздан киркилган шакл симметрик буюм ѐки нарса шаклларини хосил килишни осонлаштиради. Бу услубдан фойдаланиб болалар турли вазалар, барглар, мевалар, сабзавотлар ва игу кабиларнинг тасвирларини қирқишни узл аштирад ил ар.
Болаларнинг ишларидаги мавзулар доираси аста-секин кенгайиб боради. Декоратив композицияларда нафакат геометрик шакллардан, балки турли хил усимлик шаклларидан хам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |