Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси


Рангли қоғоз ва табиий материаллардан аппликация технологиясида тасвирлаш



Download 25,27 Mb.
bet12/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

6 Рангли қоғоз ва табиий материаллардан аппликация технологиясида тасвирлаш
Рангли қоғозлар билан аппликация ишлашнинг қуйидаги технологиялари мавжуд:

  • болаларга рангли қоғозларни танлаб, уларни намунали андазадан тушириб олинган тасвирни қайчи ѐрдамида контур бўйича қирқиб тасвирлаш;

  • қоғозни буклаб монотипия техникасида тайѐрланган қоғозлардан силуэт ҳосил қилган ҳолда тасвир шаклларини контур бўйича қирқиш орқали тасвирлаш;

  • рангли қоғозларни қайчида майда шакл бўлакчаларига бўлиб чиқиш орқали тасвирлаш;

  • рангли қоғозларни қўлда майдалаб йиртиш орқали тасвирлаш;

Машғулотларда декоратив суратлардан фойдаланиш лозим. Тарбиячи-педагоглар машғулотга декоратив расм чизиш, тасвирлаш орқали аппликациянинг турлича тасвирлаш технологияларини тушунтиришлари керак.
Декоратив расм чизиш (декоратив тасвирлаш) - бу реал объектларни ўзгартириш, нақшлар билан безаш, ноодатий рангларга бўяш, мавжуд бўлмаган деталларни стилизациялаштирилган (стилизация - бадиийлаштириш) тарзда қўшиш демакдир.
Декор - буюмларни безаш тизими. Декор предметларни уларнинг шакли, ранги ва бошқа хусусиятларига кўра безаш воситасидир.
Декоратив усуллар - бу умумлашган шакллар, мавжуд бўлмаган деталларни қўшиш, рангни ўзгартириш, қисмларни катталаштириш, контурни кучайтириш;
Амалий иш - бу тасвирлар (декоратив қўзиқорин, мева сабзавотларни чизиш). Тасвирни қоғозга жойлаштиришни ўйлаб топиш. Композицияни қалам билан чизиб олиш;
Монотипия - бу қоғозда, пластмасса доскага, ойнага мойбўѐкларда чизилган бўлади. Монотипияда бўѐқ тусларининг сони исталганча бўлиши мумкин. Унинг рангтасвир асаридан фарқи ўзига хос фактура, ранг доғлари ўртасидаги ўзаро юмшоқ чегаралар, суратнинг ноаниқлигидадир. Монотипиянинг бу сифати унга ўзгача гўзаллик бахш этади. Баъзида ѐрқин штрих ва ранг доғлари ҳосил бўлади. Мактабгача таълим муассасаларида монотипия техникасини ўзлаштириш ўйин сифатида ўтказилиши мумкин.
Монотипия - бу кам қўлланиладиган бадиий техника ҳисобланади. Бундай бадиий техника замирида болаларни қизиқтирадиган кўплаб сирли ва жозибали ҳолатлар мавжуд. Бу бадиий техникада тасвир дастлаб целофан юзасида тасвирланиб, кейин қоғозга кўчирилади. Силлиқ целофанга бўѐқ; билан мўйқалам ѐрдамида ѐки чўпга пахта ўраб, шунингдек, бармоқ билан расм ишланади. Бўѐққуюқ ва ѐрқин тусда бўлиши керак. Бўѐққуримасдан туриб унинг устига оққоғоз қопланади. Уни кўтариб олганимизда иккита расм ҳосил бўлади. Баъзан тасвир целофанда, баъзан эса қоғоз юзасида қолади.
Аппликация машғулотларида турли хилдаги материаллардан фойдалаништавсия этилади.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish