4.3-Мавзу: «Электр ёритиш ва нурлантириш»
режа:
1. Электр ёритишни аҳамияти тизимлари, турлари
Ёритиш манбалари ва уларни ҳисоби
Оптик нурланишдан фойдаланиш.
Ултрабинафша ва инфрақизил нурланишларининг манбалари ва уларли
қўлланилиши.
Адабиётлар 1, 2, 7.
1. Электр ёритишни аҳамияти тизимлари, турлар. Электр ёруғи аҳоли ҳаётига маданият олиб келади, меҳнат унумдорлигини оширади, маҳсулот сифатини яхшилайди, хизматчиларнинг ҳавфсиз ишлашини таъминлайди, қишлоқ хўжалик ишларини кечаси ҳам давом эттириш имкониятини бериш билан ишларини бажариш муддатларини қисқартиради.
Ёруғлик электромагнит тебранишлари экергиясини кўринишларидан биридир. Унинг тезлиги тахминан 310е м/сек га тенг, оптик спекторнинг тўлқин узунлиги 780-400 н/м кўзга бёвосита кўринадиган нурланиш кўринувчи нурланиш деб аталади.
Ёруғликнинг асосий катталиклари: ёруғлик оқими, ёруғлик ёритилганлик қабул қилинган, уларнинг ўлчаш бирликлари; 1МеН, стерадиан, люкс. Бажарадиган вазифага кўра ёритиш асосий ёки иш ва авария ёритишни бўлиши мумкин.
Иш ташкил этилиши жиҳатдан уч тизимга бўлинади:
а) умумий ёритиш,
б) махаллий (айрим жойни) ва аралаш ёритишга бўлинади.
Умумий ёритиш-ёруғлик оқими хонанинг бутун юзи, иш сиртлари, ўтиш жойларига тақсимловчи, баланд осилган ёриткичлар орқали ҳосил қилинадиган ёритиш.
Махаллий ёритиш сиртларга бевосита яқин жойлаштирилган ёриткичлар билан ҳосил қилган ёритиш.
в) аралаш ёритиш - умумий ва махаллий ёритишнинг биргаликда-гиси.
2. Ёритиш манбалари ва уларни ҳисоби. Электр энергиясини кўринадиган нурланиши энергиясига ўзгартириш принципи бўйича ҳозирги электр билан ёриташ манбалари иссиқлик гуруҳидаги ва газ-заряд гуруҳдаги манбаларга бўлинади. Биринчи гуруҳга чўғланиш лампалари, иккинчи гуруҳга эса паст босимли лампалар (металл-галоген ва натрийли лампалар).
Чўғланиш лампаси ичига чўғланиш толаси ўрнатилган баллондан ва цоколдан иборат. Электр токи волфрам толадан ўтганида уни 2500:2700 ҳароратгача қиздириб, ёруғлик нурланиши ҳосил бўлади. Чўлғанма лампалар харорат таъсири остида нур сочиш асосида қурилган ёруғлик манбаларидир.
Чўлғанувчан ип моноспирал, бир спирал ва уч спиралли бўлади. Улар турли қувватга ва кучланишларга мўлжаллаб чиқарилади. Аргон, азот, уларнинг аралашмалари, криптон, ксенон инерт газлар лампа ичига тўлдирилади. 60 Вт гача лампалар вакуумли (НВ) бўлади, 60 Вт дан катталари газ тўлдирилган (НГ) қилиб чиқарилади. Асосий параметрлари: тармоқдан истеъмол қилинаётган номинал кучланиши ва қуввати, ёруғлик оқими; ёруғлик бериши ва хизмат муддати. Ўртача муддати 1000 соат.
Еруғлик ФИКи жуда кичик (7-10%), яъни берилган электр энергиясининг оз қисми иссиқлик исрофларига ва кўринмас нурланишларга айланади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида чўғланиш лампалари кўринадиган нурланиш манбаи ва инфрақизил нурлар манбаи сифатида қўлланилади. 220В кучланиш билан ёритиш учун: НВ (15:25Вт ли), НБ (400-100 Вт ли) газли биспирал, НБК ли) криптин газли биспирал, НГ (150:1500 Вт ли) газли моноспирал. Лампа колбасининг ички юзасидан ойнасимон қайтаргич бор: ЗН-нормал ёритиш, ЗС-қуритиш лампаси. Йод циклли; КИ-йодланган) ва КГ-галогенли лампалар ишлатилади. Люменигаент шиша най, ички сирти люминофор билан қонланган. Иккала учи герметик беркитилган ва тубларига шиша оёқчалар ўрнатилган. Бу оёқчаларда тола тарзидаги оксидланган волфрам электродлар бор. Найнинг иккала учида улашчитирлар билан жиҳозланган цоколлар бор.
Найга 30-50 мг симоб томчиси ва 3 мл симон устуни (400Па)
босими аргон киритилган. Электр ёй разряд пайдо бўлганда симоб буғида ултрабинафша нурланиш ҳосил бўлади, люминофор бу нурланиш таъсирида шуғулланади (люминецецтланади). Люминесцент лампани улаш схемасининг асосий элементлари най, дроссел, стартер, иккита конденсатор (С1 ва С2). Лампани ёқиш жараёнини кўриб чиқиш схемадаги асосий элементларнинг вазифасини аниқлашга имкон беради.
Стартер икки муҳим вазифани бажаради:
1) лампанинг электродларини катта ток билан қиздириш ва шу билан ёндиришни осонлаштириш учун занжирни қисқа туташтиради;
2) лампанинг электродлар қизигач, электрик занжирни узади ва электродлар ўртасидаги газли оралиқни тешиб ўта оладиган катта кучланишли импулс ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |