Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети


Электротехникадан қисқача тушунчалар ўзгармас ва ўзгарувчан ток занжирлари



Download 1,76 Mb.
bet64/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

2. Электротехникадан қисқача тушунчалар ўзгармас ва ўзгарувчан ток занжирлари. Электр зарядларининг электр майдонидаги кучлар таъсирида маълум йўналишда харакатланиши электр токи деб аталади.
Оддий электр занжири ток хосил қилувчи манба истеъмолчилар (иситкич асбоблар, электр двигателлар ва хакозолар ) уларни бирлаштирув-чи симлардан иборат бўлган тизимдир.
Занжирлар бир ёки уч фазали электр занжирларга бир нечта генераторлар ва электр энергияси истеъмолчиларга уланган . Улар кетма-кет параллел ва аралаш улаш усулларда блиши мумкин. Ўтказгичнинг кесими орқали бир секунда ўтган электр миқдори ток кучи деб аталади. Электр майдонидаги икки нуқта потенциаллари ўртасидаги фарқ электр кучланиши деб аталади .Ом қонунига кўра тармоқланмаган бек занжиридаги ток Э.Ю.К. га тўғри пропорционал занжирнинг тўла қаршилигига тескари пропорционалдир .
Электр токнинг қуввати вақт бирлигида бажарилган сарфланган энергияга тенг .
Жоул-Ленц қонунида ўтказгичда ток ажратиб чиқарган иссиқлик миқдори ток кучи квадратига ўтказгичнинг қаршилиги ва токнинг ўтиш вақтида пропорционалдир .
Вақт мабойнида катталиги ва йўналиши ўзгариб турадиган электр токи ўзгарувчан ток деб аталади. Синусоидалар қонун бўйича ўзгарадиган ЭЮК, кучланиш ва токлар синусоидалар ўзгарувчан катталиклар ҳисобланади .
Ўзгарувчан Э.Ю.К. (ток ёки кучланишнинг ) бир секундаги тўла ўзгаришлари сони ток частотаси дейилади.
Синусоидал ўзгарувчан ток электростанцияларда генератор ёрдамида ҳосил қилинади. Мазкур генераторнинг ишлаши электромагнит икдукцияси ва электромагнит куч қонунларига асосланган. Ўзгарувчан ток генератори иккита асосий қисмдан, яъни айланувчан ротор (электромагнит) ва қўзғалмас статордан иборат. Ротор ўзгармас магнит ёки электромагнит бир тури ҳисобланиб, генераторнинг асосий магнит майдонини ҳосил қилиш учун хизмат қилади.
Кучли генераторнинг ротори электромагнит режимида ишлайди, бунда у ҳосил қилган магнит майдонининг магнит оқимини бошқариш мумкин. Ротор ўзгариш wк2п/ бурчак тезлик билан айланганда унинг магнит куч чизиқлари ҳар бир чўлғам ўрамларида қиймати сқВ»!*v*sind га тенг бўлган ЭЮКни ҳосил қилади (индукциялайди), Бунда В-магнит иидукцияси, Тл; 1- ўтказгичнинг актив узунлиги, м; у-ўтказгичнинг нисбий ҳаракат тезлиги, м/с, sind - ўтказгичнинг ҳаракат йўналиши билан магнит оқимининг йўналиши орасидаги бурчакнинг синуси.
Ўзгарувчан ток занжирлари актив қаршиликли, индуктив ва сигим (реактив) қаршиликли бўлиши мумкин.
Индуктив қаршилиги Хь=2п-f-LкwL, (Ом). Сиғим қаршилиги Хс=1/2*п{*Ск1/1w*С (Ом). Тўла қаршилик Z2=г2қ^Хl-Хс)2 қаршиликлар учбурчакдан аниқланади. Учбурчакнинг томонларини юкнинг квадратига кўпайтирилса қувватлар учбурчаги келиб чиқади. Бу қувватлардан S=UJ (кВ-А)тўла. қувват, Q=U I sind (кВг}~ реактив қувват Р=и*1*соs<р (кВг)-актив қувват деб аталади. cosф қувват коэффициенти деб аталади, у актив қувватнинг тўла қувватга нисбатини ифодалайди, со$<р%Р/5.
Қувват коэффициенти - манбанинг тўла қувватининг қандай қисми фойдали ишга сарфланишини ва электр қурилмаларининг иқтисодий кўрсаткичларига катта таъсир кўрсатади, сокф қанча катта бўлса, энергия манбаси қувватидан шунча тўлароқ фойдаланилади. соs(р пасайиши электр машиналарининг салт ишлаши ёки уларнинг белгиланган нормада юкланмаганлиги натижасида рўй беради.
Технологик қурилмаларни ҳаракатга келтириш учун ишлатишга қулай ва ишончли бўлган катта қувватли ўзгарувчан ток двигателларни яратиш, электр энергиясини узоқ масофага узатиш уч фазали ток тизими бутун дунёга тарқалган.
Уч фазали Э.Ю.К. уч фазали синхрон генераторда ҳосил қилинади. Статорнинг ариқчаларига ўрамлар сони ўзаро тенг бўлган ва бир-биридан фаза бўйича 120° га силжиган учта А-Х; В-У; С-Z чўлғамлар жойлашган. Бу чўлғамларда (фазаларда) индукцияланган Э.Ю.К.ларнинг таъсир этувчи қийматлар ЕА, АВ ва ЕС ҳарфлари билан белгиланади. Ротор (индуктор) га ўралган «уйғотиш чўлғами» дан ўтадиган ток ёрдамида унинг магнит майдонини бошқариш мумкин. Роторда ҳосил бўлган магнит майдони роторни айлантирган вақтда статор чўлғамини кесиб ўтади, уларда Э.Ю.К. ҳосил бўлади. Агар уч фазали боғлиқ тизим қўлланилса, бунда генератор чўлғамларидан электр жиҳатдан истеъмолчилар билан боғланган бўлади. Фазалардан уч фазали ток оқади Ia,IB,Iс
Боғланган тизимларда туташтирувчи сони кам бўлади, унда
генератор чўлғамлари истьемолчининг фазалари каби юлдуз ёки
учбурчак усулида уланади. чўлғамлар юлдуз шаклида уланганда:
Илқ^/Т Ифқ1,73»Иф^]^1ф чўлғамлар учбурчак шаклида уланганда
/^ -*/з~~ 1Ф~ 'ИдқИф. У ч фазали токнинг қуввати Рқ-*/Ъ~ РфК-^/ъ" Ил*1л*Со5<р, қишлоқ хўжалигида тўрт симли уч фазали тизимидан кенг фойдаланилади. Электр қурилмаларининг нормал ишлаши учун аниқ техник талаблар таъминланган бўлиши керак. Бундай талабларнинг бажарилишини текшириш электр ўлчаш асбоблар ёрдамида бажарилади. Бунинг учун турли хил электр ўлчов асбоблар қўлланилади, улар ёрдамида ток, кучланиш қувват, энергия сарфи, электр қаришлиги ва бошқа катталиклар ўлчанади.
Электр ўлчаш асбоблари юқори сезгирликка, аниқликка эга бўлиши ҳамда ишончли ва оддий бўлганликлари туфайли аксарият физик катталиклар (ҳарорат, босим, ёруғлик, тезлик ва х.к.) злектр ўлчаш асбоблари ёрдамида ўлчанади. Бунда ноэлектр катталиклар унга пропорционал бўлган электр катталикларга айланади.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish