3. Электр энергиясини ҳосил этиш узатиш ва тақсимлаш.Электр энергияси электр станцияларида ҳосил этилади. Улар энергия турига қараб иссиқлик, гидравлик, атом, шамол, қуёш (гелио) ва геотермал электр станцияларга бўлинади.
Иссиқлик электр станцияси (ИЭС) органик ёқилғининг ёнишида ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиясини электр энергияга айлантириб беради, (ИЭС) даги генераторлар буғ ва газ турбиналар, ички ёнув двигателлари ёрдамида айлантирилади. Буғ турбинали (ИЭС)лари конденсацион ва иссиқлик таъминотли турларда бўлади. Атом электр станцияси (ЛЭС) атом энергиясини электр энергияга айлантириб, ўз моҳияти билан иссиқлик станцияси ҳисобланади. Шамол ва қуёш электр станциялар мамлакат энерго балансида кичик улушни ташкил этади.
Сув кўтарилиш ГЭСлари ҳам бўлиб, улар денгизлардаги сув сатҳининг кўтарилиши ва пасайиши вақтида босим таъсирида ишлайди.
Электр энергиясини узатиш ва тақсимлашда электр тармоқлари катта аҳамиятга эга. Электр эиергияни узатиш ва тақсимлашнинг ривожланган шакли электр экергетика тизими энерготиэим) ни ташкил қилади. Энерготизим электр узатиш линиялари (ЭУЛ) билан боғланган злектр станциялар ва электр энергия қабул қилувчи истемолчиларнинг йиғиндисидир. Эргерготизим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлиб, истъемолчиларни электр энергияси билан таъминлаш узлуксизлигини, турли хилдаги электр станцияларнинг ўзаро тежамли ишлашини оширади, электр станциялардаги, зарурий резерв қувватни камайтиради. Тармоқлар ва электр энергия истеъмолчилари 1000В гача (паст) ва 1000В дан ортиқ (юқори) бўлган номинал кучланишга мўлжалланади, электр тармоқлари I истеъмолчиларни электр станциялар билан боглайди. Улар бир қатор белгиларига кўра таснифлаш мумкин, коиструктив тузилишига кўра -ҳаво ва кабель лиииялари, нчки ўтказгичлар, токнинг турига кўра ўзгарувчан ва ўзгармас ток тармоқлари, истеъмолчилар характерига кўра қишлоқ, туман ёки электр тизимининг тармоқлари.
Электр станцияларида хосил қилинган уч фазали ток энергияси
уларга ёнма-ён жойлашган кучайтирувчи очиқ ёки ёпиқ типидаги
трансформатор подстанцияларига узатилади. Юқори волтли линиялар
орқали кучланишни камайтира оладиган пасайтирувчи трансформатор
подстанцияларга узатилади. Электроэнергия 380, 220, 127 В гача
бевосита таъминловчи қийматгача Пасайтирилади ва истеъмолчиларга
берилади. Трансформатор электростатик аппарат бўлиб электро энергияни узоқ масофаларга узатади. У бир кучланишли ўзгарувчан токни айнан уша частотали ва қувватдаги бошқа кучланишли ўзгарувчан токга айлантириб берувчи электромагнит аппарат трансформатор деб аталади. У бир ёки уч фазали бўлади, куч ёки махсус турларга бўлинади.
қишлоқ хўжалигида электр таъминотининг самарали бўлиши учун истеьмолчилар сифатли электр энергияси билан узлуксиз таъминланиши лозим. Бундан ташқари истеъмолчиларнинг ишлаш режими ва қувват коэффициентининг миқдори муттасил кузатиб турилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |