Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети


Электр энергиясининг сифатига ва электр таъминотининг ишончлигига қўйиладиган талаблар



Download 1,76 Mb.
bet66/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

4. Электр энергиясининг сифатига ва электр таъминотининг ишончлигига қўйиладиган талаблар. қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган уч фазали ўзгарувчан токнинг сифати частотасинииг барқарорлиги, истеъмолчига кучланиши миқдори ва фаза кучланишлари носимметрик даражаси билан аниқланади.
Электр қурилмалардан фойдаланиш қоидалари ва электр энергияси сифатини баҳоловчи талаби бўйича 50 герцли частотанинг ўзгариши юқори қувватли тизимларда ±0,1 (0,2) Гц гача рухсат этилади.
Давлат стандартига қишлоқ истеъмолчилари кучланишнинг ±7, 5%, қишлоқ хўжалиги электр двигателлари кучланишнинг ўзғариши қ10% дан -7,5% гача рухсат этади. 380/220В кучланишли тўрт симли тармоқларда истеъмолчилар нотекис тақсимланиши натижасида фазаларнипг носиметрик юкланиши ҳодисаси рўй беради. Фазалар-носимметриклигини камайтиришнинг асосий йўли истеъмолчиларни фазаларга иложи борича текис тақсимлашдир.
Электр таъминотининг ишончлиги деганда унинг қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларининг ҳамма вақт узлуксиз электр энергияси билан таъминлай олиш қобилияти тушинилади.
қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилиги талабларига кўра уч тоифага бўлинади. Асосий манбанииг токи узилганда резерв таъминоти кечи билан 0,5 соат ичида; ишга тушириши лозим-1 тоифа истеъмолчиларни, 2 тоифали-3,5соат давомида, 3 тоифали истеъмолчилар 24 соатидан ошмаслиги керак.


САВОЛЛАР
1. Уч фазали куч трансформаторни тузилиши ва ишлаши
2. Ўлчаш асбобларни шартли белгиларини айтинг.
4.2-Мавзу: «Электроюритма қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида»
Режа:

  1. Электрик юритма.

  2. Электрик двигател.

  3. Ишлаб чиқариш машинаси ёки механизмининг иш вақти.

  4. Электр машиналарда иш даври.

Адабиётлар 7, 8,


1. Электродвигател, узатиш механизми, бошқариш ва ҳимоя қилиш аппаратурасидан ташкил топган қурилма электрик юритма деб аталади. Электрик двигател тармоқдан истеъмол қилинаётган электр энергияни механикавий ишга айлантиради ва узатиш механизми орқали уни машинанинг иш органларига узатади. Узатиш механизмлари, одатда валлар, тишлаш редуктор, муфта, тасмали занжирлар ва шулардан иборат. Қурилмани улаш, узиш ва қайта улаш, иш режимини назорат қилиш, ўзгартириш учун, шунингдек, электрик двигателни ҳимоя қилиш учун бошқариш ва ҳимоя қилиш аппаратураси: қўшкич-узгичлар, пакет ва автомат ўчиргичлар, магнитавий ишга туширилгичлар, контакторлар сақлагичлар, релелар ва бошқалар ишлатилади.
Электрик двигателлар механикавий двигателлардан тузилиши жиҳатдан оддий, қулай, чидамли, тежамли ва иш вақтида унча ҳавфли эмас. Ишга тушириш метерологик шароитларга боғлиқ эмас, бу эса қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим чунки ишлар паст ҳароратларда бажарилади. Электрик двигател тўғридан-тўғри электрик занжирни кўтариш йўли билан ишга туширилади, дақиқада номинал айланишлар сонига тез эришади, зарарли газлар чиқармаслиги хизмат қилаётган шахслар учун яхши санитар-гигиеник шароитлар яратади.
Ҳозирги вақтда злектрик юритмалар: гуруҳли, якка (индивидуал) ва кўп двигателли электрик юритмаларга ажратилади. Гуруҳли электрик юритмаларда бир неча машина ёки механизмлар трансмиссион узатмалар тузилиши орқали битта электр двигателдан ҳаракатлантирилади. Тасмалар, валлар ва турли узатмалар кўп бўлиши алоҳида механизмларни ишлатиш ва бошқаришни қийинлаштиради. Индивидуал электрик юритмаларда ҳар бир машина ёки механизм алоҳида ўз юритмасига эга. Электрик двигателни иш машинасидан алоҳида ёки бевосита унга ўрнатиш мумкин.
Кўп двигателли электрик юритмалар алоҳида иш органларини хусусий двигателлар билан ҳаракатга келтира оладиган мураккаб қурилмаларда учрайди.
Бошқариш тизимига қараб электрик юритмалар автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган юритмаларга ажратилади. Юритмалар ростланадиган ва ростланмайдиган бўлиши мумкин. Электрик юритмалар кўчма ёки стационар (жойда турар) турларга бўлинади. Тезлик сонига қараб бир ва кўп тезлик турларга бўлинади. Электрик энергияни турига қараб ўзгармас токли, бир ёки уч фазали бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжаликда кенг тарқалган электрик юритмалар бир ёки уч фазали асинхрон қисқа туташтирилган ёки фаза роторли электрик двигателлари.
2. Двигателга йўл қўйилиши мумкин бўлган юкланиш унинг қизиши билан аниқланади. Двигателга келтирилган электр энергия механикавий ишга айлантирилаётганда энергиянинг исроф бўлиши муқаррар. Тармоқдан истеъмол қилинаётган (Р1) қувват двигателда тўлиқ истеъмол қилинмайди. Фойдали иш бажарганда унинг фақат (Р2) қисмигина кетади. Қувватнинг қолган қисми (РЗ) двигателнинг ўзида исроф бўлади. Бу исроф подшипиикларда ишқаланиш кучини ва вариатор қаршилигини енгишга сарф бўладиган ДР қувватдан; статор ва ротор ЛР ўзагида гистерезис ва уюрма токларга сарф бўладиган қувватдан; статор ва ротор йўлаги чўлғамларида исроф бўладиган қувватдан иборат. Р12-Р&Р2-(ДРИеХқДРуз.
Электрик двигател йўқотадиган энергиянинг ҳаммаси иссиқликка айланади, бу уни қизишига олиб келади. Двигателнинг узоқ вақт тўхтатиб қўйгандан сўнг уни ишга тушириш пайтида унинг ҳарорати атроф-муҳит ҳароратидан фарқ қилмайди, шунинг учун электрик двигател ажратадиган иссиқликнинг ҳаммаси унинг қизишига кетади. Кейин ҳаракат ортиши билан двигателдан чиқаётган иссиқлик атроф-муҳитга тарқала бошлайди, сўнгра шундай момент пайдо бўладики, бунда ажралган ҳамма иссиқлик тарқалади ва электрик двигател бундан кейин қизимайди.
Электр двигателнинг иссиқлик режими унинг қувватини аниқлашда асосий мезон бўлади. Шунинг учун ҳам электр двигателидан фойдаланаётганда уни совутишни унутмаслик лозим, чунки унинг қизиш чўлғамлар изоляциясини, подшипникларнинг мойларини ёмонлаштиради ва умуман электр двигателнинг ишлаш муддатини қисқартиради.
3. Ҳар қандай ишлаб чиқариш машинаси ёки механизмининг иш вақти, иш даври ва бекор туриш, тўхташ даврлари (паузалар)дан иборат. Бажариладиган ишлаб чиқариш жараёнининг турига қараб иш вақтлари ва паузаларнинг навбатланиши ҳамда давом этиши мумкин. Бир иш даврининг ва ундан кейинги паузанииг давом этиш вақти циклнинг давом этиш вақти деб, оддий қилиб цикл деб аталади. £иш, = tПК tц,
бу ерда t иш- иш даврининг давом этиш вақти;
tn- паузанинг давом зтиш вақги.
Электр машиналарда иш даври вақтининг бутун цикл вақтига нисбати ишга улаш давомийлиги УД дейилади ва фоиз билан характерланади: УД% = £и1100/<ХшКОқ(£иш /1Ц) 100%
Циклларнинг вақти, УД ва юкланишининг ўзгариши характери жиҳатидан турли иш режимларини бир хилга келтириши мақсадида стандарт электр машиналар (двигателлар)нинг 4 асосий иш режимларини тавсия этади.
Двигателларнинг асосий номинал иш режимлари: Давомли ёки узоқ муддатли режим; қисқа вақтли; Такрор қисқа вақтли; Алмашиниб турадиган двигателнинг давомли номинал иш режими деб, ўзгармас номинал юкланишида етарли даражада узоқ вақт ишлашига айтилади; бу вақт ичида совитувчи муҳит ўзгармас бўлса двигателнинг ўта қизиш ҳарорати барқарор қийматига эришади.
Двигател айрим қисмларининг барқарор ҳарорати деб, қиймати бир соатда, куни билан 1°С га ўзгарадиган ҳароратга айтилади. Давомли режимда двигателнинг иш вақти t >10 мин, УД > 60% бўлади.
Двигателнинг қисқа вақтли номинал иш режими деб, номинал юкланиш иш даврлари паузалар (узилиш даврлари) билан навбатлашадиган режимга айтилади; бунда иш вақтида двигател қисмларининг ҳарорати барқарор қийматга эришиб улгурмайди, паузалар шунчалик узоқ давом этадики, двигателнинг барча қисмлари (атроф-муҳит ҳарорати ўзгармас бўлганда) деярли совуқ ҳолатга қайтади қисқа вақтли режимда двигателлар стандарт иш даври давомати 10, 30, 60 ва 90 дақиқага ҳисобланиши мумкин, паузалар давомати амалда чексиз катта бўлади, бинобарин УД қ 0.
Двигателнинг такрор-қисқа вақтли номинал иш режими деб шундай режимга айтиладики, бунда номинал юкланиш қисқа вақтли иш даврлари паузалар билан алмашинади. Иш даврлари ва паузалар давомати совитувчи муҳит ҳарорати ўзгармас бўлганда двигател айрим қисмларининг ортиқча қизиш ҳарорати қарор топган қийматларга эришадиган даражасида катта эмас. Бу режим учун иш даври 10 дақиқагача борувчи стандарт қўшиш давоматлари 15, 25, 40 ва 60% қилиб белгиланган.
Двигателнинг алмашинувчи номинал иш режими деб шундай режимга айтиладики, бунда номинал юкланишли қисқа вақтли иш даврлари салт юриш даврлари (паузалар) билан алмашинади, шунингдек, салт даврлар атроф-муҳит ҳарорати ўзгармас бўлганда двигател қисмларинииг ортиқча қизиш ҳарорати барқарор қийматларга эриша оладиган даражада узоқ эмас. Бу режим юкининг давом этиш вақти УД билан ифодаланади:

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish