Ишлаб чиқариш жараёнларига қуйидагилар киради: бороналаш, дисклаш, чизеллаш, молалашларни ўз ичига олган тупроққа экиш олди ишлов бериш; тайёрлаш, юклаш ва элтиш (транспортировка) ишларнинг ўз ичига олган уруғ экиш, гербицид сочиш ва ўғитлаш; ўсимликларни парвариш қилиш қуйидагилардан иборат: тупроқ қатқалоғини бузиш, қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, эгат очиш, сув қўйиш, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кураш; пахта хом-ашёсини йиғиш қуйидагиларни ўз ичига олади: қайтиш полосаларини тайёрлаш, дефоляция қилиш, очилган пахтани териш, йиғилган пахтани элтиш, тўкилган пахта ва кўракни тозалаш.
Машина-трактор агрегати (МТА) - бу трактор билан бирикган қишлоқ хўжалик машинаси.
Бажарадиган ишларига кўра улар турлича бўладилар: ер ҳайдаш, экиш, суғориш, экинларни парваришлаш, йиғиш, юклаш ва элтиш (транспорт) агрегатлари.
Ҳаракатдаги агрегатлар - бу МТА лар технологик операцияларни ҳаракатланиб бажарадилар. Буларга ер ҳайдаш, экиш, йиғиш ва бошқа дала бўйлаб силжиб, ишлов бериш объектига таъсир қиладиган агрегатлар киради.
Стационар агрегатлар- қишлоқ хўжалик ишларини бир жойда туриб бажарадилар. Буларга минерал ўғит ва пестицидларни сочишга тайёрлаш қурилма (ўрнатма) ларни, тозалаш, хиллаш ва х.к. ишлов бериш ёки ишлатишга тарйёрлаш учун материални олдига келтириладиган машиналар киради.
Стационар кўчиб юрувчи агрегатлар технологик операцияларни бажаришига кўра бир участкадан бошқа участкага силжитиб (юргизиб) ўтказилади. Буларга юклагичлар, дала каноф тозалагичлар, кўсак чувигичлар ва х.к.лар киради.
Оддий_агрегат битта технологик операцияни (масалан, ер ҳайдаш, бороналаш ва х.к.)бажаришига мўлжалланади. У битта ёки бир нечта бир хил машинадан тузилган бўлиши мумкин.
Коплекс агрегат турли хил қишлоқ хўжалик машиналарни ўзига бирлаштириб бир нечта технологик операцияларни бажаришда фойдаланилади (масалан, чизеллаш) минерал ўғитлаш ва бороналаш ёки култивация ва кўсакни чеканкалаш (чилпиш).
Универсал агрегат - озроқ қайта ростлаш билан турли хил ўсимликларда (пахта, жўхори, сорго) ёки улар ҳар хил қатор ораларига эга бўлганда (масалан 60-90 см ли қатор оралиқда экиш, култивация қилиш) технологик операцияларни бажаришда ишлатилади. Универсал агрегатлардан фойдаланиш хўжаликларнинг қишлоқ машиналарга бўлган талабини камайтириб уларнинг юкланиш билан ишлашини оширади. Буларнинг барчаси улардан фойдаланиш ҳаражатларини кескин пасайтиради.
Комбайн агрегат ҳам шунингдек бир неча технологик операцияларни бир вақтда бир йўла бажариш учун фойдаланилади (масалан, ўриш, янчиш, дон ўсимликларини тозалаш ёки очилган пахтани тупидан териш, ерга тўкилган пахтани териш ва тозалаш). Бунга комбайн агрегати вазифасига кўра турлича бўлган бир нечта қишлоқ хўжалик машиналарни ва энергетик воситаларни бир умумий шассига конструктив бирлаштирган бўлади.
САВОЛЛАР;
Ишлаб чиқариш жараёни деганда нимани тушунасиз?
Технологик жараёнлар ёрдамчи ишлардан нима билан фарқ қилади?
Машина-трактор агрегатни таьрифланг?
Машина-трактор агрегатлар қандай классификацияланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |