3. Қишлоқ хўжалигида машиналарнинг ишлатиш шарт-
шароитлари. МТА дан фойдаланиш самараси қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқаришини масштаби ва шароитларига боғлиқ. Бу борада Ўзбекистон
Республикасинннг суғориладиган далалари жуда катта бўлмаган
ўлчамдаги суғориш каналлари ва дарахтзорлар билан чегараланган
бўлиб, машиналардан фойдаланишда маълум қийинчиликлар туғдиради.
Механизация кўпроқ самарали бўлиши учун МТА ўз ўлчамлари ва техник тавсифлари билан муайян хўжаликнинг ишлатиш шарт-шароитларига мос келишлари керак. МТА нинг қишлоқ хўжалигида ишлаш қуйидаги хусусиятлар билан характерланади:
а) Машинанинг зарур шароитни (темпратура, намлик ва х.к.) яратиш мумкин бўлган саноаатда шчлашидан фарқи шундаки, қишлоқ хўжалигида самарали ишлаши учун улар доимо атмосфера таъсирида бўладилар.
б) Саноатда ишлов бериладиган материал бевосита машинага узатилади, қишлоқ хўжалигида эса машина далада силжиб, ишлов бериладиган материалга ўз таъсирини ўтказади (тупроққа, ўсимликка)
в) Қишлок хўжалик машинаси жонли муҳит билан ўзаро таъсирлашади,
у ўсимликка зарар етказмаслиги ва унинг ўсишига ҳалақит бермаслиги
керак.
г) Саноатда ишларни бажариш амалиётда календар муддатларга боғлиқ бўлмайди вахоланки, қишлоқ хўжалигида барча ишлар ўсимликларнинг ўсиш фазаларига боғлиқ бўлган аниқ муддатларда бажарилиши зарур: Буларнииг ҳаммаси маьлум даражада ишнииг технологиясини ташкил қилинишини ҳамда машиналар конструкциясига ва улардан фойдаланиш усулларига бўладиган талабларни аниқлайди.
4. Ишлаб чиқариш жараёнларининг турлари. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши айрим операциялардан ташкил топувчи турли хил жараёнларнинг бажарилишини кўзда тутади.
Технологик операциялар ишлов берилувчи материалларнинг, маҳсулотларнинг ёки муҳитнинг масалан, ер ҳайдаш, култивация, дефоляция, пахта тозалаш ва х.к. хусусиятларни ўзгартиришга йўналтирилган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини ўз ичига олади.
Ёрдамчи операциялар асосий операцияларнинг бажарилишини енгиллатишга яхшилашга ёки таъминлашга йўналтирилади, буларга; далани тайёрлаш ва у ёки бу технологик операцияни бажариш, машиналарни ишга тайёрлаш, шунингдек юклаш-бўшатиш ишлари киради.
Транспорт операциялар одатда технологик операциялар билан узвий боғланган бўлади. У материални ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳолатини ўзгаришсиз элтишга мўлжалланган. Қишлоқ хўжалик ишлари, бу технологик ва ёрдамчи операцияларнинг зарур бўлса яна транспорт ишларининг ҳам йиғиндисидан иборатдир. Кетма-кетликда бажариладиган операциялар йиғиндиси, агар натижада дастлабки предмет (шўрланган участка) оралиқ предметга (шўри ювилган участкага) ёки (тозаланмаган пахта чаноқлари) қишлоқ хўжалигинииг сўнгги маҳсулот (пахта, хом-ашёси) га айланса уни ишлаб чиқариш жараёни деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |