Bog'liq portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш
Намунавий худудийкарталар. Ҳар бир экин тури учун технологик карта тузишнинг мураккаб ва сермеҳнатлигини ҳисобга олган ҳолда хўжалик мутахассисларига ёрдам сифатида ҳудудда етиштириладиган экин учун намунавий ҳудудий технологик карта ишлаб чиқилган ва нашрдан чиқазилган. Бу картада ҳар бир иш тури бўйича паркнинг рационал таркиби ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича турли вариантлар киритилган. Шунингдек бу технологик картада пахта экиш ҳудуди учта тупроқ-иқлим шароити ҳудудига бўлинган бўлиб улар асосан кузги-қишки ва зкиш олди ишлари операциялари билаи фарқ киладилар.
Биринчи ҳудуд қияликлардан иборат чигит униб чиқишини табиий намликда таъминланадиган, нисбатан кўп миқдорда атмосфера ёғинлари бўладиган тоғ олди ерларни ўз ичига олади.
Иккинчи ҳудуд озрок қияликга эга бўлган, атмосфера ёғинлари кам бўладиган, натижада қўшимча сув қўймасдан табиий намликда чигитнинг нормал униб чиқиши таъминланмайдиган ерларни ўз ичига олади.
Учинчи ҳудуд тупроғи турли даражада шўрланган жуда оз қияликка эга бўлган ерларни ўз ичига олади. Чигитнинг тўлиқ униб чиқишини таъминлаш учун шўр ювиш учун суғориш ўтказишни талаб қилинади. Ушбу намунавий технологик картага асосан ҳар бир хўжалик ва ҳар бир ижара бўлинмалари учун мазкур рсжадаги йилда ҳар бир етиштирилган экинга агротехникасининг алоҳидалик хусусиятларини ва иш шароитларини ҳамда технологик жиҳозланганлигини ҳисобга олувчи аниқ технологик карталар тузилади. Технологик карта тасдиқлангандан сўнг хўжалик ва бўлинмаларнинг барча аъзолари бажарадиган ва шунингдек режали хисоблар ўтказадиган ҳужжат бўлиб қолади.
2. Технологик картани ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар.
Технологик картани ишлаб чиқишда муайян бўлинма учун қуйидагилар бошланғич маълумот бўлади: пайкал узунлиги (L), жойларнинг ўртача қиялиги (а), тупроқ тавсифи, ишларни ўтказишнинг календар муддати, кўрсатилган агротадбир бажариладиган майдон фоизи (Пат); қабул қилинган моддий сарфлар меъёрлари: (уруғлар, ўғитлар, заҳарли химикатлар, гербицидлар, дефолятор ва х.к.) (Q), суғориш системаларини очиш ёки текислаш (L), режадаги ҳосилдорлик (У), ўтиш сони (Кут) ва ишлов бериш сони (Киш). Бундан ташқари хўжаликда мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилган экиш етиштириш ва йиғишда фойдаланиладиган тракторларнинг типи ҳамда ашёларни ташиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини элтиш масофаси (L) кўрсатилади. Ушбу маълумотлардан ҳамда кўрсатилган бўлинманинг қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш па йиғиштириш бўйича иамунавий технологик картасидан фойдаланган ҳолда мана шу мазкур бўлинма ёки хўжалик учун етарли даражада аниқ (конкрет) технологик карта ишлаб чиқиш мумкин.
Саволлар: 1. Пахта етиштиришга оид технологик карталарнинг моҳиятини айтиб беринг?
2. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаштириш деганда нимани тушунасиз?
3. Машиналар системаси деганда нимани тушунасиз?