3. Боғ ва токзорларида бажариладиган ишларни механнзациялаш Боғ ва токзорлар барпо қилишда тупроққа асосий ишлов бериш учун ППН-40, ППН-50, ППУ-50А русумли плантаж плуглар ёрдамида 50-65 см чуқурликда шудгор қилинади. Данакларни экишда СПН-4 русумли сеялкани Т-25А трактори билан агрегатлаб ишлатиш мумкин. Кўчатларни кавлаб олишда ВПН-2 кавлаш плуги ва ПВС-1,2 скобалардан фойдаланилади. Кўчатларни экишда МПС-1, СШН-3 кўчат ўтказгичлардан, катта ўлчамли кўчатларни экиш учун КЯУ-100, КПЯШ-60 русумли ўра кавлагичлардан фойдаланилади.
Боғлар ПСГ-3-ЗОА, ПС-4-30 боғ плуглари ва ПЛО5-25А плуг-лушчилник билан ҳайдалади. Боғдорчиликда тупроққа ишлов бериш машина, қуроллари тракторга тиркаш мосламаларининг кострукцияси билан, яъни ишчи органларни марказга нисбатан бир томонга суриб ишлатиш имкони билан ажралиб туради.
Ёш ва ҳосилга кирган дарахтлар ораларидаги тупроқни юмшатишга ва бегона ўтларни йўқотиш учун БДС-3,5, БДН-2,2 дискли боғ бороналари, БДСТ-2,5 дискли оғир бог боронаси ишлатилади. Бу бороналар ДТ-75М, МТЗ-80/82 ва Т-54В тракторлари билан агрегатланади. Бог қатор ораларига ишлов беришда КСШ-5Б, КСЛ-5, КСМ-5, КСЛ-5 кенг қамровли боғ култиваторлари Т-54В, ДТ-75М ва Т-4А тракторлари билан агрегатланган ҳолда ишлатилиши мумкин. Боғ қатор ораларига ишлов беришда ФА-0,76, ФСН-0,9Г, ФПШ-200 русумли фрезаларни ҳам ишлатиш мумкин.
Мевали дарахтларни кесиш ва уларга шакл беришда боғ вишкаси ВГС-3,5 з5 АС-2 русумли боғ агрегати қўлланилади. Ток ва буталарни кесиш учун ПАВ-8 пневматик агрегат қўлланилади. Мевали дарахтларнинг шохларини ёппасига устидан, вертикал ва ёнидан қия қилиб кесиш учун ОКМ-4,5 ёки МКО-3 кочтурли кесиш машинаси ишлатилади. Кесилган шох-шаббалар ва ток новдалари ЛВН-1,5, АВН-0,5М, СТС-4 машиналари билан йиғиб олинади ва транспорт воситаларига ортилади.
Ҳўл ва резавор мевалар боғбоп инветарларидан (нарвонлар, тагликлар, саватлар) ва машиналардан фойдаланиб, қўлда терилади. Тезда қайта технологик ишланадиган мевалар (олхўри, олча, гилос, ёнғоқ, олма ва шу каби) ни териб олишда "Стрела" ВСО-25 мева силкитгич ишлатилади. Бу машина ўзининг қамрагичи билан дарахт танасини қамраб олиб, вибратор ёрдамида дарахтни силкитади. Дарахт силкиниши натижасида унинг мевалари тагига тортилган 25,5 м2 ли брезентга ундан эса новга думалаб тушади. Мевалар новлардан қутиларга солинади.
Ток қатор ораларига ишлов бериш учун МПВ-1А, ПРВМ-2,5, ПРВМ-3 машиналаридан фойдаланади. Бу қатор орасини ёппасига юмшатиш, суғориш эгатларини очиш билан бирга ўғит солиш, ўқит солмасдан ёки ўғит солиб плантаж ҳайдашни янгилаш, ток тупларини кўмиш, токларни ярим очиш жараёнларини бажариш мумкин бўлган универсал алмаштирадиган ишчи органлар билан таъминланган. Ток новдаларини ярим очилгандан кейин, новдалар устида қолган тупроқдан ҳаво оқими билан тозалашда ОВП-0,45 машинаси ишлатилади. Узумзордаги, боғдаги меваларни ташиб чиқиш ва ортиш тушириш ишларини механизациялаш учун АВН-0,5 агрегати ишлатилади. Териб олинган мева ва узумларни ташиш учун ўзиюрар шасси Т-16М, бир ўқли ағдарма 1-ПТС-2Н прицепи, икки ўқли ағдарма 2ПТС-4-887А, 2ПТС-4-793А прицеплари ва автомашиналарни ишлатиш мумкин.
САВОЛЛАР:
Картошкани йиғиш усуллари ва эгротехника талабларини гапиринг.
Картошка кавлагичларни турлари ва ишлашини гапиринг.
Сабзавот ҳосилини йиғиб олишда қўлланиладиган машиналар тўғрисида
гапириб беринг.
4. Боғларда қанақа механизация воситалари ишлатилади ?
Сабзовотни транспортировка қилишда қанақа машиналар қўлланилади?
Полиз етиштиришда ишлатиладиган машиналарни гапириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |