Сабзавот сеялкаларида уруғ экканда белгиланган нормадан кўпи билан 5% четга чиқишга рухсат этилади, айрим экиш аппаратлари билан уруғ экишнинг ўртача нотекислиги 4% дан ошмаслиги зарур. Сеялка уруғни 2 дан 5 см гача бўлган чуқурликда экиши керак, бунда ±1 см четга чиқиш рухсат этилади. Асосий қатор оралиқлари кенглигининг четга чиқиши ±1 см дан, туташ қатор оралиқларидаги четга чиқиш эса ± 5 см дан ортиб кетмаслиги керак.
Кўчат ўтказиш машиналарига қўйилгаи агротехника талабларида кўчатнинг илдизини, бир оз эгиб тупроқга вертикал ўтказиш, ҳар бир кўчатга 0,2-0,6л ҳисобида сув қўйиш кўзда тутилган. Бунда кўчатлар шикастланмаслигига, кўчат ораларида хато бўлмаслигига ва улар тупроқ билан бекилиб қолмаслигига эътибор бериш керак. Агар кўчат ўтказиш қадами 35 см дан кам бўлса, экин қатори ёппасига суғорилади, қадам катта бўлганда ҳар бир кўчатнинг ўзига сув қўйилади.
Картошка эккичларга қўйиладиган агротехника талабларида тугунакларни бир меъёрда экиш, экишдаги хатолик 3% дан ошмаслиги, тугунакларни 13 см гача чуқурликда экишни таъминлаш лозим. Белгиланган чуқурликдан ± 2 см гача четта чиқишга рухсат этилади, хатоликларга йўл қўйилмайди. Асосий қатор ораларининг эни орасидаги фарқи 2 см туташ қатор ораларида зса 10см дан ошиб кетмаслиги керак.
Уруғ экиш ва кўчат ўтказишни қуйидаги усуллари мавжуд:
қаторлаб экиш; тор қаторлаб экиш; кенг қаторлаб экиш; пунктирлаб
экиш; квадрат уялаб экиш; уялаб зкиш; тасмали экиш; пуштага экиш;
ангизга экиш; йўлаклаб экиш ва ҳоказо.
Машиналарнинг асосий қисмлари ва ишлаш технологияси. қишлоқ хўжалик экинларининг уруғини белгиланган нормада
маълум бир схемада экиш учун сеялкалар ишлатилади.
Сеялкалар вазифасига кўра универсал, махсус ва комбинациялаш-тирилган бўлади.
Универсал сеялкалар ҳар хил экинлар уруғини экиш учун мўлжалланган (масалан, дон, дуккакли ўт ва айрим техник экинлар уруғлар).
Махсус сеялкалар эса битта ёки алоҳида экин уруғини экиш учун мўлжалланган (пахта, лавлаги, маккажўхори).
Комбинациялаштирилган сеялкалар бир пайтнинг ўзида уруғ экиш билан бирга ўғит солиш имконига эга бўлади. Тракторлар билан агрегатланиши бўйича осма ёки тиркама сеялкалар бўлиши мумкин. Сеялка асосан уруғ ва ўғит соладиган бункер, экиш аппаратлари, уруғ ва ўғит ўтказгичлар, сошниклар, загарточ ёки бошқа кўмувчи қурилмалар, маркерлар, ҳаракат узатиш қисмларидан иборатдир. Экиладиган уруғларнинг турларига ва экиш усулига кўра сеялкаларнинг тузилиши ва технологик иш жараёнида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Пахтачиликда чигитни 90 ёки 60 см ли қатор ораларига экиш учун СМХ-4, СЧХ-4А, СХУ-4 маркали сеялкалар ишлатилади.
Бу сеялкалар икки хил вариантда жиҳозланган бўлиши мумкин:
а) тукли чигит экишга мўлжалланган бўлиб, ғалтакли экиш аппаратлари билан жиҳозланган;
б) туксиз чигит экишга мўлжалланган ва дискали ячейкали экиш аппаратлари билан жиҳозланган. Экиш агрегати култиваторнинг ўғитлагичи ва ПХГ-4 мосламаси ёрдамида чигит экиш билан бирга ўғит солиш ва гербицид сепиш жараёнларини ҳам амалга оширади.
Донли, дуккакли ва шунга ўхшаш экинлар уруғини экиш учун СЗ-3,6 дон-ўғит сеялкаси ва унинг модификациялари СЗТ-3,6, СЗУ-3,6, СЗА-3,6, СЗП-3,6, СЗЛ-3,6, СРН-3,6, СЗК-3,6 русумли сеялкалар ишлатилади. Бу сеялкалар СЗ-3,6 сеялка асосида яратилган бўлиб, айрим конструктив ўэгаришлари ва технологик имкониятлари билан фарқланади. Сеялканинг асосий ишчи қисмлари: ўғит-уруғ бункери; дон учун ғалтакли экиш аппарати; ўғит учун ғалтакли-тишли экиш аппарати; ўғит-уруғ йўналтиргичлар ҳамда ўтказгичлар; сошниклар ва кўмувчи органлар. Сабзавот, полиз экинлари уруғини ва шунга ўхшаш уруғларни экиш учун СО-4,2; СУПН-б;СПЧ-6; ССТ-8А; ССТ-12А; СОН-2.8А; СКОН-4,2; СЛН-8А; СБУ-2,4А;СУПО-б русумли сеялкалар ишлатилади.
Картошка ўрнатма ва ярим ўрнатма, тўрт ва олти қаторли комбинациялаштирилган СН-4Б, СКС-4, САЯ-4, КСМ-4 КСМГ-4 картошка эккичлар билан экилади, СН-4Б картошка эккичи энг кўп тарқалган бўлиб, иккита секциядан, ҳар бир секцияси бункер ва иккита ўтказиш аппарати билан жиҳозланган.
Карам, помидор, бақлажон, гаримдориларнинг кўчатларини ўтказишда СКН-б ва СКН-6А кўчат ўтказгичидан фойдаланади. Ўтказгич: сув баки, кўчат солинадиган идишлар учун стеллажлар, бакларни сув билан тўлдириш учун хизмат қиладиган вакуум қурилмаси ғилдиракли тракторга ўрнатилган.
Кўчат ўтказиш машинасининг иш жараёни қуйидагича: махсус ўриндиқда ўтирган оператор кўчатни олий илдиз томонини ўзига қаратиб ўтказиш дискига қўяди. Кўчат тутқич кўчатни сошник очган эгатга узатади. Кўчат илдизига сув қўйилиб, атрофига тупроқ тортилади ва зичланади, кўчат тутқич автоматик равишда очилади ва ўтказилган кўчатни қўйиб юборади. Кўчат экиш машинасининг иш тезлиги 0,5-3,5 км/соатгача бўлиши мумкин.
Экишдан олдин марза ва пушта олиш учун УГН-4К, ГН-2А марза олгичдан, марза олиш билан бирга уруғ экишда ГСД-1,4 марза олгич-сеялка култиваторидан, ГС-1,4 марза олгич-селлкасидан, уруғ экилгандан сўнг КГФ-2.8ПМ, КРН-4,2, УСМК-5,4 ва бошқалардан фойдаланади. Ўрнатма УГН-4К универсал марза олгичи учта пушта олиш билан бирга тўртта эгат ҳам очади, марза полосасини юмшатади, фрезалайди, экиш ва кўчат ўтказиш учун уни зичлайди, шунингдек, аввал ҳосил қилинган марзаларни тиклайди. Ўрнатма ГС-1,4 марза олгич сеялкаси марза олиш билан бирга тупроқни юмшатиши, менирал ўғитлар солиши, пушта юзасини зичлаш ва сабзавот экинларининг уругларини экиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |