Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети



Download 1,76 Mb.
bet19/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

Тормоз суюқликлари. Aвтомобилларнинг гидравлик юритмали тормоз системасида тормоз суюқликлари қўлланилади. Тормоз суюқликлари 45 градусдан паст ҳароратда қайнамаслиги, резинани бузмаслиги, кам қовушқоқ ва оқувчан бўлиши керак. Турли маркадаги тормоз суюқликларининг таркиби қуйидагича бўлади:
1. БСК-канакунжут (косторовое) мойи - 53%, бутил спирти- 47%
2. ЭСК-канакунжут мойи - 53% ва этил спирти- 47%. 2. АСК-канакунжут мойи - 30% ва амил спирти- 70%.
3. ИАСК-канакунжут мойи - 30% ва изоатил спирти- 70%,
Электролит. Аккумулятор батареяси банкаларига электролит қўйилади. Элетролит сулфат кислотаси билан дистрланган сув концентрациясидан иборат. Электролитнинг зичлиги 1,25-1,31 г/куб.см орасида бўлади.
4. Трапспорт воситалари. Юкларни ташиш учун қишлоқ хўжалигида трансгюрт воситаси сифатида юк автомобиллари ва тракторлардан фойдаланилади. Кузови конструкциясига кўра юк автомобиллари. 1) Умумий транспорт ишларига мўлжалланган; 2) Махсус; 3) Транспорт-тягач (тортқич) турларига бўлинади:
1. Умумий транспорт ишларига мўлжалланган очилувчи бортли платфора шаклидаги кузовли автомобил турли хил юкларни ташишга мўлжалланган. Бир ёки бир неча прицеп улаб ишлаган автомобил автопоездни ташкид қилади. Автопоездда қанча прицеп кўп бўлса, унинг ўтағонлиги ва маневрлиги камаяди. Бунда автомобилнинг ўзи кўпроқ юкланиши керак.
2. Махсус автомобиллар махсус юкларни ташиши учун мўлжалланган кузовли, суюқ ўғит, сут, цемент, нефт маҳсулотларини ташиш учун мўлжаллаган цистериялардан ва ҳ.к. Ўзи тўкувчи автомобиллар бортли автомобилларга нисбатан иш унумли каттадир, чунки у тўкилувчан юкларни қисқа масофага ташишда тўкиш вақтини тежаш ҳисобига бажаради. Махсус автомобиллар қатор афзалликларга эга: ташишда юклар яхши сақланади, тушириш ва юклашда уни механизациялашга мойиллиги, юкни идишсиз ташилиши ўта хавфсизлиги ва ҳ.к.
3. Автомобил-тягачлар (тортқичлар) шатакка олувчи ёки ўрнашувчи бўладилар. Оғир прицепларни шатакка олувчи тягачлар кичикроқ кузовга эга бўлиб, у оғир балластга эгадир. Балластлар етакловчи ғилдиракларнинг йўлга тирмашишини оширади. Ўрнашувчи тягачлар базали автомобиллар модификацияси бўлиб, қисқа рамали ва кабина орқасида ярим тиркама прицеплар ўрнашадиган таянчтиркама қурилмаси мавжуд. Ўрнашувчи тягачлар ўзлари алоҳида, прицепсиз ишлай олмайдилар, аммо шатакка олувчи автопоездларга нисбатан маневрли, ўтағон, барқарор бўладилар. Ҳамма прицепли автомобилларда ҳам прицеплар злектр тармоғини улаш учун розеткаси бўлади. Прицепли ҳаракат тузилмаси уч хилга бўлинадилар: Прицеплар; Ярим-прицеплар; Таянч ярим-прицеплар.
Прицеплар ва ярим-прицеплар юк кўтариш қобилиятига, кузов турига кўра турлича бўладилар. Прицеп ва ярим-прецеп кузовлари умумий ўзи тўкадиган ва махсус турлари бўлади. Ўзи тўкувчи прицеплар бир, икки ва уч томонга тўкадигаи бўлади. Таянч-ярим прицеплар узун ўлчамли ёғоч ва панеллар) юкларни ташийдилар.
Тракторлар, қишлоқ хўжалигида автомобиллар билан бир қаторда трактор поездлари ҳам кенг кўламда ишлатилади. Улар йўлларнинг турли хил тоифаларида ишлатилиб, юкни хўжалик ва қишлоқ ичида ҳамда хўжалик ташқарисида ташишда фойдаланилади. Трактор поезднинг юк кўтариш қобилияти унинг тортиш синфига кўра ошиб боради. Ғилдирак формуласи 4x4 бўлган ғилдиракли тракторларнинг тортиш-тирмашиш ва ўтағонлик сифатининг янада ошиши уларда қўшалоқлашган дифференциалнинг қўллаш ҳисобига таъминланади (К-701, МТЗ-80, МТЗ-82).

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish