1. Двигателниг эффектив қуввати ( двигателдан узатилаётган қувват): Nе =(Ре• Vлп)/(60•е)
Бунда: Р-двигател цилиндридаги эффектив босим, МПа; Vл-двигател метражи; п-тирсакли валнинг айланишлар сони, айл/мин; е–тактлилик сони; 4-тактли двигател учун ёки 2 тактли двигател учун
2. Трактор трансмиссиясидаги механик исрофга сарфланадиган қувват: Nтр= Nе (1-тр)1
Бунда: nтр - трансмиссия ФИК; тр=0.88…0.93
3. Тракторнииг горизонтал йўлда ўзи юриб ҳаракатланиши (юмалашга)га сарфланидиган қувват: N'юм =(Рюм •Vиш)/1000 Бунда: Рюм - юмалашга қаршилик кучи, Н; Vиш - иш тезлиги (ҳақиқий тезлик), м/с
4. Етакловчи ғилдираклар сирпанишига сарфланадиган қувват:
Nс =(Рт• а•δ • Vн )/1000
бунда: Рт.а - тўлиқ айланувчи куч, Н; Vн - назарий тезлик, м/с. δ -сирпаниш коэффициенти, у занжирли тракторларда δз=0,2-0,5; ғилдиракли тракторларда δ ғ =0,10 - 0,15
Тепаликка чиқишига сарфланадиган қувват: Nк= (Рт•Vт)/ 1000
бунда: Рт -тепаликка чиқишига сарфланадиган куч, Н.
Агрегатланган машина ва прицепни тортишга сарфланадиган қувват:
Nтор=( Ртар• Vиш)/1000 бунда: Ртар -тортиш кучи, Н.
ҚОВ га уланган машинани ишлатиш учун баъзи ҳолларда 70% гача қувват сарфланади.
8. Тракторнинг фойдали ишларни бажаришида двигателнинг зффектив қувватидан фойдаланиш даражаси тракторнинг умумий ФИК билан баҳоланади. У қуйидагича ифодаланади: т = Nтор /Nе
Саволлар:
1. Тракторнииг қувват баланси тенгламаси деб нимага айтилади?
2.Двигателдан узатилаётган қувват унинг ишлаш вақтида қандай қаршиликларни енгишга сарфланади?
3.Тракторнинг умумий фойдали иш коэффициенти деб нимага айтилади?
4.Тракторнинг тортишдаги фойдали иш коэффициенти деб нимага айтилади?
5. Двигателнинг солиштирма сарфи деб нимага айтилади?
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИ.
2.1-Мавзу: Кириш. қишлоқ хўжалик машиналари таснифи
ва ишлаб чиқарадиган заводлар.
Тупроқга ишлов бериш машиналари.
Режа:
1. Республикамиз ва хорижда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик
машиналари.
2. Тупроқнинг физик-механик ва технологик хусусиятлари.
3. Тупроққа ишлов бериш машиналарга қўйиладиган агротехник талаблар.
4. Ерга ишлов бериш системаси.
Адабиётлар: 1, 6, 10, 12.
1.Республикамиз қишлоқ хўжалиги кўп тармоқлидир. Асосан пахтачилик, ғалла ва чорва махсулотларни етиштириш салмоқли ўрин эгаллайди. Пахта етиштирувчи худудлар бир-биридан фарқ қиладиган зоналарга бўлинади. Бу фарқ аввало табиий иқлим шароитларининг турли хиллиги, тупроқ хоссаларида кўринади. Шунга кўра машиналарни танлаш, уларни ишга тайёрлашда тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади ва зонал тавсиялар ва илғорлар тажрибасига асосланади.
Қишлоқ хўжалик машиналари вазифаси ва ишлатилишига кўра қуйидаги хилларга ажратилади:
Тупроққа асосий ва юза ишлов бериш, ўғит сепиш, экин ва кўчат ўтказиш, экинга ишлов бериш, ўсимликларни ҳимоя -қилиш, пахта териш, дон ва дуккакли экинларни йиғиб олиш, ем-хашак тайёрлаш, картошка, сабзавот, мева етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишдан иборатдир. Бу машиналарни республикамиздаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш холдинг" компаниясига қарашли 17 та корхона ишлаб чиқармоқда.
Ҳозирги кун талабида турли модификациядаги такторлар, пахта териш машиналари, ярусли тарзда ер хайдайдигаи ва ўсимлик-қолдиқларини жўяклар остига кўмиб кетадиган оригинал плуглар, тукли ва туксиз чигит экадиган, плёнка остига экишга мўлжалланган пахта сеялкалари, қатор ораларига ишлов берадиган ва уғит солиб кетадиган култиваторлар кўплаб ишлаб чиқарилмокда.
Бугунги кунларда қўшма корхоналардан "ЎзКейсмаш" корхонаси “Кейс-2022" русумли ўзиюрар горизонтал шпиделли пахта териш машиналари, "Лемкин" (Олмония) фирмасининг ер хайдаш ва тупроқни экишга тайёрлаш агрегатлари, "Дегания Спрейэрес (Исроил) фирмасининг пневмоштангали пуркагичлари, "Агримонда" (Италия) фирмасининг ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш қуролларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бу машиналардан унумли фойдаланиш албатта олинган илм ва тажрибаларга боғлиқдир. Тупроқнинг механик таркиби кўп фазали муҳит бўлиб, ўзаро силжийдиган қаттиқ зарралар, сув, ҳаво ва тирик организмлар аралашмасидан иборат. Бу фазаларнинг бир-бирига нисбати тупроқнинг тсхнологик хоссаларини аниқлайди. Тупроқнинг намлиги унга ишлов беришда муҳим рол ўйнайди. Йил мобайнида тупроқдаги намлик максимум миқдордан минимумгача ўзгариб туради. Тупроқни ярим қаттиқликдан қаттиқ ҳолатга ўтиш ваҳти унга механикавий ишлов беришда оптимал ҳисобланади, бунда тупроқ яхши майдаланади, машинанинг ишчи органларига ёпишиб қолмайди, тупроққа ишлов бериш ҳаражатлари камаяди. Оптимал намликнинг юқори чегараси тупроқнинг пўлатга ёпишишига йўл қўймаслик шартидан аниқланади. Хусусан, экиш вақтида тупроқнинг намлиги 0...10см қатламда 20 фоиздан ортиқ бўлмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам дала ишлари тупроқнинг физикавий етилиши билан қисқа вақтда бажарилиши зарур.
Тупроқнинг қаттиқлиги - унинг механикавий ва структуравий ҳолатига, шунингдек, намлигига боғлиқ. Тупроқнинг намлиги ортиши билан қаттиқлиги камаяди ва иш органларииинг иш бажаришига сарфланадиган энергия миқдорини ўзгаришини белгилайди. Тупроқнипг қаттиқлиги, каттиқлик ўлчагич деб аталадиган мослама билан ўлчанади.
Тупроқ қатламининг ҳар 1 квадрат см кесимига тўғри келадиган плугнинг тортишда кўрсатадиган ўртача қаршилиги тупроқиинг солиштирма қаршилиги дейилади (н/см2). Тупроқнинг солиштирма қаршилиги 120 кПа гача бўлиб, унинг тури, тузилиши ва ҳолатига қаршилиги минимумгача камаяди, кейин эса ёпишқоқлик ва боғлиқ. Тупроқнинг намлиги ортиши билан унинг солиштирма ишқаланиш кучининг ортиши туфайли катталашади.
Тупроқнинг бу тафсилотидан фойдаланиб агрегатлар тузишда қуролнинг қамраш кенглигини танлаш, иш бажариш нормаларини аниқлаш, талаб этиладиган техникаларнинг турларини танлаб хисоблаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |