Таълим вазирлиги фарғона политехника институти


(8)Олий маънавий қадриятлар



Download 35,33 Kb.
bet7/9
Sana18.04.2022
Hajmi35,33 Kb.
#561413
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9.Глоссарий тайёр

(8)Олий маънавий қадриятлар - инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг турли даражаларини ифодаловчи тимсол-тушунчалар. Шахс ва миллат маънавий камолида беш даража, беш поғона сифатида беш улуғ маънавий қадрият, беш маънавият майдонини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар - Ватан, Шахс, Миллат, Адолат, Ҳақиқат. Буларнинг ҳар бири бир пайтнинг ўзида ҳам Миллат маънавиятининг бош таянчлари, ҳам уларнинг ҳар бири алоҳида бир тизимга, мураккаб ички мундарижага эга бўлган тимсол-тушунчалардир.
(8)Ватан (туйғуси) - миллий маънавиятимизга хос Олий маънавий қадрият, инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг аввалги даражаси, ҳар бир инсоннинг муайян моддий маконга маънавий муносабати. Бу тимсол-тушунчанинг маъно кўлами яна ўз ички такомил даражаларига эга (1-руҳ учун бадан, 2-хонадон, 3-шаҳар, қишлоқ, 4-мамлакат, 5-она-сайёра).
(8)Шахс (туйғуси) - миллий маънавиятимизга хос Олий маънавий қадрият, инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг иккинчи даражаси, ҳар бир инсон маънавий такомилнинг муайян босқичига кўтарилиб, ўзлигини англай бошлаган ҳолати.
(8)Миллат (туйғуси) - миллий маънавиятимизга хос Олий маънавий қадрият, инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг учинчи даражаси, ҳар бир инсоннинг муайян (ўз тили, давлати, маънавий, сиёсий ва ҳудудий бирлигига эга бўлган) инсонлар уюшмасига ўзини алоқадор эканлигини англаб етиши.
(8)Адолат (туйғуси) - миллий маънавиятимизга хос Олий маънавий қадрият, инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг тўртинчи даражаси, маънавиятнинг сиёсат соҳасида (яъни, инсонлар аро муносабатларда) аксланиши (юзага чиқиши).
(8)Ҳақиқат (туйғуси) - миллий маънавиятимизга хос Олий маънавий қадрият, инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлашувининг энг юқори даражаси, инсон маънавий камолотининг тасаввур қилиш мумкин бўлган идеал ҳолати.
(8)Нафс – миллий маънавиятимиз анъаналарига биноан инсон руҳиятида моддий олам неъматларига мойилликни ифодаловчи тимсол-тушунча. Тасаввуф тариқатларида нафс тарбиясига алоҳида аҳамият қаратилган ва унинг турли даражалари белгиланган.



Download 35,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish