кучуктепа маданияти халқлари тил жиҳатидан бир-бирини тушунишган, шу тил
асосида Қадимги Бақтрия тили вужудга келган, яьни Эрон тили лаҳжаларидан
бири».
1
Сўнгги йилларда А.А. Асқаров «андронова маданиятининг бир қисм
аҳолиси турктилли бўлганлиги» хусусидаги ғоя билан чиқди
2
. Ҳозирча ушбу
ғоянинг тарафдорлари
камчилликни ташкил этса-да, Қозоғистонлик археолог
К.М. Байпаков андронова маданияти аҳолисининг бир қисми турк тилли
бўлган, - деган фикрни олға сурмоқда
3
. Бу ғояларнинг асоси Қадимги
Хитой
йилномаларида келтирилган ёзма манбалар ҳисобланади. Маълумки, ушбу
йилномаларда Хитойнинг шимолида милоддан аввалги III-I минг йилликларда
«ди» -
«тиек» -«тиеук» - «турк» халқлари яшаганлиги тўғрисида маълумотлар
берилган
4
. Ўрта Осиё ҳудудларида андронова ва
сакларнинг генетик бирлиги
хусусида антропологлар
5
ва археологлар
6
ўз фикрларини билдиришган. Тарихий
шароитларга қараб андронова маданиятининг милоддан аввалги VIII асргача
яшаб келганлиги Жанубий Урал ва Қозоғистонда кузатилган
Яна бир масалага
ойдинлик киритиб ўтиш лозим деб ўйлаймиз, айрим ҳудудларда андронова ва
сакларнинг моддий маданиятида ўхшашлик сезилмаса,
Тагискен маданияти
билан дандибой-бегази ёки карасук маданиятлари ўртасида майитни кўмиш ва
сополлар ўртасида ўхшашликлар кузатилган
.
Бу ҳолат Хоразм сакларининг
(массагетларининг) ерли маданият соҳиблари эканлигини тасдиқлайди. Улар
ўтроқ деҳқончилик билан машғул бўлган жануб ҳалқлари билан доимий маданий
алоқада бўлишган. Орол бўйларида яшаган сак қабилалари моддий маданиятида
жануб сополларининг учраши А.С.Сагдуллаев мақолаларида ҳам ёритилган
.
_____________________________
1 Аскаров А.А. Южный Узбекистан во II тысячелетии до н.э. Этнические проблемы истории Централной Азии в древности. Труды
международного симпозиума по этническим проблемам истории Центральной Азии в древности (II тыс. до н.э.). Душанбе, 17-22 октября
1977 г. М., 1981, С.167-179.
2
Аскаров А.А. Исконная ... ИМКУ, вып.32
3
Байпаков К. Империя древних тюрок. Тюркский мир (этнополитический и литературно-художественный
журнал). М., 1999. № 1-2. С.10-12.
4
Материалы по этнической истории тюркских народов Центральной Азии. Ташкент, «Фан», 2003. С.10.
5
Гинзбург В.В. Материалы к антропологии гуннов и саков // СЭ, 1946, №4. С.210; Ходжаев Т.К. Динамика
ареалов антропогенетических типов на территории Средней Азии (неолит - нач. XX в.) // СЭ. 1983, №3. С.101.
6
Кузьмина Е.Е. Дискуссионные проблемы отечественной скифологии // Народы Азии и Африки. М., 1980. №6;
Афсуски, ҳозирги фанимизда сакларни ҳам эронтилли бўлган, - деган
фикрлар мавжуд.
1
Жарқўтондан топилган эркак кишининг бюст ҳайкали асосида
жарқўтон аҳолисининг ташқи тузилиши ҳақида тасаввур пайдо бўлди. Шу
вақтгача жарқўтон ва бўстон қабрларидан кўплаб ҳайкаллар топилган бўлиб,
уларда инсон қиёфаси антропоморф кўринишида ифодаланган эди. Жарқўтон
аркидан топилган бюст ҳайкалда эса инсон қиёфаси ҳаётий тарзда тасвирланган.
Шу ҳайкал асосида фикрлайдиган бўлсак, жарқўтон аҳолиси европоид ирқига
оид бўлиб, қирра бурун, соч - соқоллари қора, қизил танли кишилар бўлган.
Албатта, Ўрта Осиёнинг жанубий минтақалари аҳолиси орийлар бўлганлиги
тарихий ҳақиқатдан жуда йироқ. «Авесто» ва «Ригведа»да
таърифланган
орийларга сополли маданияти аҳли антропологик жиҳатдан ҳам ва улар яратган
моддий маданият намуналари жиҳатидан ҳам ўхшамайди. Дравид тилли
бўлганлиги эса хақиқатдан жуда йироқ. Сополли маданияти аҳолиси дравид
тилли халқлар билан (хараппа маданияти) яқиндан маданий ва савдо алоқаларда
бўлган. Аммо, бир халқ бўлганлиги жарқўтон ва
хараппа маданияти
ёдгорликлари моддий маданиятларини таққослаш натижасида инкор этилади.
Хуррит тилли бўлмаганлигини эса юқорида кўрсатиб ўтдик. Бизнинг фикримизча
сополли маданияти аҳолиси анов-номозгоҳ, мурғоб, даштли, марказий ва
шимолий Эрон аҳолиси билан бир этник гуруҳни ташкил этган ва қадимги Эрон
тил лаҳжаларидан бирида гаплашган. Шу тил асосида Қадимги Бақтрия ва
«Авесто» тили шаклланган.
Андронова маданияти аҳолисини илмий адабиётларда арийлар деб
аталмоқда. «Авесто» ва «Ригведа» да таърифланган арийларга Андронова
маданияти
моддий маданияти, тарқалиш географияси, иқлими мос тушади. Биз
ҳам шу фикрни қўллаб қувватлаймиз, аммо бу фикр бироз таҳрирни талаб қилади.
Фикримизча, андронова маданиятининг бадавлат ҳарбийлари арийлар бўлган.
Андронова маданиятининг камбағаллари чорваси йўқлигидан ўтроқ ҳаётга ўтиб,
чуст, кучук ва яз I каби маданиятларнинг пайдо бўлишига замин яратган.
Do'stlaringiz bilan baham: