243
қатламда эса 0,83% ни ташкил этди. Шўрхоқ тупроқларда жуда кам миқдорда
эканлиги
кузатилди 0,14-0,58%.
Кучсиз, ўртача шўрланган янгидан ва эскидан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал
тупроқлар билан таққослаганда шўрҳоқларнинг гумус ва озуқа элементлари миқдори
бўйича анча камбағал эканлиги кузатилади. Гумус қатлами қисқа горизонтларда намоён
бўлди, чуқур қатламларда гумус миқдори кескин камайиб кетади. Гумуснинг кам бўлиши
биринчи навбатда ўсимлик қопламининг кам бўлишига, тупроқда микроорганизм ва
ферментларнинг камайишига боғлиқ бўлади. Бу эса ушбу тупроқларнинг мелиоратив
ҳолатини анча оғирлигидан далолат
беради
Олинган маълумотларга кўра барча ўрганилган тупроқларнинг юқори
қатламларида ялпи азот миқдорининг энг юқори кўрсаткичлари намоён бўлди, профил
бўйлаб чуқурлашган сари унинг миқдори секин-аста камайиб бориши маълум бўлди. Азот
органик моддалар кўринишида ва фақат озгина миқдорда минерал шаклда бўлади. Ялпи
азот миқдорининг ўзгариши биринчи навбатда гумус миқдорига боғлиқ. Ўрганилган
тупроқларнинг гумус миқдори бўйича камбағаллигига боғлиқ ҳолда бу тупроқларда ялпи
азот миқдорининг ҳам унча кўп эмаслиги маълум бўлди.
Ялпи азот миқдори Хўжайли ва Тахиатош туманларида тарқалган янгидан
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг ҳайдалма қатламларида 0,71-0,121%
атрофида, ҳайдалма қатлам остида 0,058-0,094% ни ташкил этади. Эскидан суғориладиган
ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг ҳайдалма қатламларида азот миқдори 1,18-1,64%
атрофида бўлса, ҳайдалма қатлам остида бу кўрсаткич 0,034-0,091% оралиғида тебраниб
туради. Ўтлоқи - аллювиал қумли тупроқларда 0,058% бўлиб, кейинги қатламга томон
0,68% ни ташкил этади, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда бу кўрсаткич 0,069%, кейинги
қатламда эса 0,067 % ни ташкил этди. Шўрхоқ тупроқларда жуда кам миқдорда эканлиги
кузатилди 0,018-0,050%. Ушбу тупроқларда умумий азот миқдорининг профил бўйлаб
тақсимланиши тупроқнинг
механик таркиби, шўрланиш даражаси билан изоҳланади.
Ялпи фосфор миқдорининг баъзи ўзгаришлари гумус миқдорига ва она жинснинг
механик таркибига боғлиқ бўлиб, фосфорнинг умумий миқдори асосан юқори
горизонтларда кўп бўлишини, ушбу қатламлардаги унинг биологик аккумуляцияси билан
боғлаш мумкин. Ўрганилган тупроқларнинг юқори қатламида ялпи фосфор миқдорининг
0,092 - 0,214% атрофида ўзгариб туриши маълум бўлди. Ялпи фосфор миқдорини янгидан
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг ҳайдалма қатламларида ҳайдалма қатлам
остида 0,010-0,126% ни ташкил этади. Эскидан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал
тупроқларнинг ҳайдалма қатламларида фосфор миқдори 0,119-0,159% атрофида бўлса,
ҳайдалма қатлам остида бу кўрсаткич 0,109-0,189% оралиғида тебраниб туради. Ўтлоқи -
аллювиал қумли тупроқларда 0,142% бўлиб, кейинги қатламга томон 0,118% ни ташкил
этади, ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда бу кўрсаткич 0,171%, кейинги қатламда эса 0,170 % ни
ташкил этди. Шўрхоқ тупроқларда фосфор миқдори 0,117-0,155% эканлиги кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: