Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet142/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 
1. Козубаев Ш, Турабходжаева М, Турсунов Т “Уруғчиликда стандартларни 
ишлаб чиқишнинг мақсади ва уларнинг вазифалари”. // АГРО ИЛМ журнали. 5(55) сон. -
2018 й. -116 бет.
2. Турабходжаева М, Козубаев Ш, Абдувоҳидов Ғ. “Уруғлар сифатини халқаро 
стандарт талаблари билан уйғунлаштириш долзарб масалалардан бири”. // АГРО ИЛМ 
журнали. 4(54) сон. -2018 й. -5 бет. 
КЛАСТЕРЛАР – ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУХИМ ОМИЛИ 
Д.К.Бегимова
Ўзбекистон миллий университети 
Қишлоқ хўжалигида хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва саноатни ривожлантирмасдан 
кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Кейинги йилларда бирламчи қайта ишлаш 
саноатида қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ютуқларимиз кўлами кенгайиб 
бормоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш 
мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик 
даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги 
соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари 17 та фармон, 81 та қарор, 
Вазирлар Маҳкамаси 100 дан ошиқ қарор ҳамда меъёрий ҳужжатлар қабул қилди. 
Иқтисодиётнинг агросаноат мажмуаси инновацион ривожланиши самарадорлигини 
оширишнинг оқилона йўли кластер стратегиясини амалга ошириш ҳисобланади. Рақобат 
ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда агросаноат корхоналари томонидан кластер 


194 
сиёатининг қўлланилиши минтақаларни ривожлантиришнинг умумий стратегиясини 
амалга оширишга кўмаклашади. Рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган кластер 
сиёсати ҳукумат саъй-ҳаракатларини юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш салоҳиятига эга бўлган сохаларни ривожлантиришга қаратмоғи лозим. Кластер 
бизнесни ривожлантириш, келажакда унинг рақобатбардошлигини оширишнинг реал ва 
оригинал имконияти ҳисобланади. 
Кластер сиёсатини муваффақиятли амалга ошириш учун минтақада унинг ижтимоий-
иқтисодий салоҳиятининг бир қисми ҳисобланган ва минтақанинг инновацион фаолиятни 
амалга ошириш қобилияти орқали ифодаланадиган инновацион салоҳият мавжуд бўлиши 
лозим. Инновацион салоҳиятнинг мавжудлиги деганда ресурсларнинг мавжудлиги ва 
мувозанатлашганлиги, шунингдек самарали инновацион фаолиятни амалга ошириш учун 
уларнинг етарли даражада ривожланганлигини тушуниш лозим.[1] 
Ўзбекистон минтақалари иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ва қайта ишлага ихтисослашган. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш 
нафақат иқтисодий, балки қатор ижтимоий муаммоларни ҳал этиш имконини ҳам беради.
Минтақаларда агросаноат кластерларини ривожлантириш орқали: 

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш; 

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш; 

Мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни ривожлантириш; 

Мавжуд илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва янада ривожлантиришга 
эришиш мумкин. 
Ҳозирда мамлакатимизда 427 та кластер фаолияти йўлга қўйилган. [2] Уларнинг 
асосий қисмини агросаноат кластерлари, хусусан пахта-тўқимачилик, дончилик, мева-
сабзавотчилик, узумчилик ва чорвачилик кластерлари ташкил этади. Агросаноат 
кластерлари орасида пахта-тўқимачилик кластерлари алохида ўрин тутади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб 
чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сонли қарорига 
мувафиқ Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси ташкил этилди.[3]
Ҳозирда уюшма таркибига 120 дан ортиқ кластер бирлашган.
Агар 2017 йилда республикамизда етиштириладган пахта ҳосилининг 0,9 фоизи 
кластерлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 15,1 фоизни, 2019 
йилда 68 фоизни, 2020 йилда эса 91 фоизни ташкил этди. 2021 йилдан эътиборан пахта 
хом ашёси 100 фоиз пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етиштирилмоқда. 2021 
йилда кластерлар бир миллион гектардан ортиқ майдонга ғўза экди. Кластерлар 
томонидан пахта етиштиришни механизациялаштириш амалга оширилмоқда. Масалан, 
2021 йилда Жиззах вилоятида пахта далаларига 401 та пахта териш машиналари 
чиқарилди ва пахта ҳосилининг асосий қисми машинада териб олинди. 2017-2021 йиллар 
мобайнида кластерлар томонидан 5 мингдан ортиқ юқори унумли техникалар олиб 
келинди, шу жумладан, 660 та пахта териш машинаси харид қилинди. [4] 
Етиштирилган пахта толасини қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматга эга 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам талай ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 
асрнинг 90-йилларида юртимизда етиштирилган пахта хом ашёсининг тахминан 7 фоизи 
ўзимизда қайта ишланиб, 2016 йилда бу кўрсаткич жами 37 фоизга етказилган бўлса, 
бугунги кунда Ўзбекистон ўз пахта толасини 100 фоиз қайта ишлаш қувватига эга бўлди. 
Натижада хом ашё экспорти батамом тўхтатилиб, қайта ишланиган ҳолди қўшимча 
қийматга эга маҳсулот сифатида экспорт қилина бошланди. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish