116
ерлардан фойдаланиш ишларини тупроқ иқлим шароитига, худуднинг мелиоратив,
экологик ҳолатига, релъефига, ижтимоий-иқтисодий шароитига ва бошқаларга боғлиқ
ҳолда ҳамда ер тузишни лойиҳалаштиришга мос ҳолда олиб борилса, йилдан-йилга
тупроқ унумдорлигини ошириш ёки маълум бир даражада сақлаб қолиш имкониятига эга
бўламиз.
Тупроқ унумдорлигини ошириб боришнинг асосий омиллари унинг таркибидаги
органик моддани кўпайтириш, агрофизикавий ва агромелиоратив хоссаларини
мақбуллаштириш, озиқа моддаларининг етарли бўлишини таъминлаш ҳисобланади.
Тупроқларнинг агрофизикавий хоссаларини мелиорация асосида ўрганиш,
ерлардан самарали фойдаланишнинг илмий асосини яратиш билан тупроқ таркибидаги
намликни, туз захирасини шўр ювиш ва суғориш нормаларини аниқлаш, суғориш
тартиботини ва мелиоратив тадбирларни белгилашда асос бўлиб ҳизмат қилади.
Тупроқларнинг геоморфологик, литологик ва гидрогеологик шароитларини чуқур
ўрганилган ҳолда ушбу вазифани муваффақиятли ҳал қилиш тупроқ қатламларида
тузларни тўпланиши, уларнинг генезиси ва аккумуляция жараёнлари ҳамда хоссаларини
илмий нуқтаи назардан асослаб бериш имконини беради.
Чўл зонаси тупроқларининг
шўрланишини олдини олишнинг чора-тадбирлари ва
тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб
чиқишда тупроқ қатламининг ҳозирги замон эволюциясини ўрганиш ва шу асосида
тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини кўрсатиб
бериш; суғориш таъсирида тупроқларнинг кимёвий ва физикавий хоссаларини
ўзгаришини очиб бериш; тупроқ қатламларида туз тўпланиш тартиботини ва тупроқ
мелиоратив ҳолатини сизот сувлари таъсирида ўзгаришини аниқлаш асос бўлиб ҳизмат
қилади.
Ҳозирги кунда мавжуд бўлган илмий манбаларда (З.З.Абдушукурова, 2010;
С.Абдуллаев, С.Сидиқов, З.Рахматов, 2019) тавсия қилинишича, чўл зонаси
тупроқларининг агромелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш учун
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
1. Суғориладиган деҳқончилик шароитида чўл минтақасида ирригация ва
мелиорация ишларини ташкил қилишда ҳамда соҳага оид вазифа ва муаммоларни ҳал
қилишда қатламларнинг литологик тузилишини ҳисобга олган ҳолда сув ўтказувчанлик
бўйича ажратилган гуруҳларни эътиборга олиш.
2. Суғориладиган деҳқончилик шароитида туз тартиботини бошқариб бориш учун
энг аввало тупроқларнинг механик таркиби, нам сиғими, сув ўтказувчанлигини ҳисобга
олиб, ҳар йили суғориш ва шўр ювиш ишларини октябрь ойининг охири ва ноябрь ҳамда
декабрь ойларида доимий иш фаолиятида бўлган зовурлар орқали амалга ошириш.
3. Шўр ювиш тадбирларида ҳар бир худуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб
чиқиб, умумий тузларнинг миқдори ва шўрланиш типига қараб, кучсиз шўрланган
тупроқларда 3000-5000 м
3
/га, ўртача шўрланган тупроқларда 5000-8000 м
3
/га ва кучли
шўрланган тупроқларда 10000-12000 м
3
/га меъёрида сув ишлатиш.
4. Кучли шўрланган ҳамда қайта (иккиламчи) шўрланган тупроқларнинг шўрини
кетказиш ва уни олдини олиш учун мавжуд коллектор-зовур тизимини тупроқларнинг
агрофизикавий хоссалари ва туз таркибини ифодаловчи тупроқ-мелиоратив хариталар
асосида тубдан реконструкциялаш.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларни суғориш таъсирида ўзгариши тўғрисидаги
маълумотлар мутахассис ва фермерлар учун мазкур тупроқларнинг унумдорлигини
сақлаш, ошириш ва муҳофаза қилиш, ер ва сув ресурсларидан тўғри ҳамда оқилона
фойдаланиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: