119
ижобий ҳамда салбий томонларини белгилайди. Гарчи тупроқда гумус (чиринди)
қанчалик кўп бўлса, у шунчалик унумдор бўлиб, унинг физик, кимёвий ва биологик
хусусиятлари яхшиланиб боради.
Дала тажрибаларида «ғўза:ғалла» навбатлаб экиш тизимида бедани буғдойдан
кейин ғўзагача бўлган вақт давомидаги муддатда етиштириш тупроқ таркибидаги органик
масса гумусни ва азотнинг миқдорини сезиларли кўпайишини таъминлади. Жумладан,
бедапоя шудгорлангач чигит экиш олдидан тупроқ намуналари олинди. Намуналарни
лаборатория таҳлили кўрсатишича тупроқнинг 0-40 см қатламида гумус миқдори беда
экишдан аввалги ҳолатига қараганда тупроқ оғирлигига нисбатан 0,063-0,109 фоизга,
гумуснинг умумий миқдорига нисбатан олганда эса 6,5-11,3 фоизга ортганлиги аниқланди
(1-жадвал).
Таъкидлаш жоизки, тупроқнинг янада чуқурроқ (40-60 см) қатламида гумус
миқдорини тупроқ оғирлигига нисбатан 0,066-0,117 фоизга, гумуснинг умумийсига
нисбатан 8,6-16,0 фоизга ортганлиги аниқланди.
Тажрибада бедадан кейинги йили шу далада ғўза парваришланганда ўсимлик амал
даври охирига бориб, тупроқнинг 0-40 см қатламида гумус миқдори дастлабки ҳолатдан
0,058-0,106 фоизга ортган.
Эътиборлиси, тажриба даласида бедадан кейин ғўза парваришланганда, ғўзанинг
тупроқдаги озиқа элементларини ўзлаштириш натижасида тупроқдаги гумус миқдорини
ўрганилган ҳар иккала қатламда бирдек камайиши кузатилсада аммо, дастлабки ҳолатга
нисбатан устунлиги сақланиб колган. Унинг амал даври охирига бориб, тупроқнинг 0-40
см қатламида гумус миқдори бедани экиш ва бедапояни шудгорлаш муддати ва усулига
боғлиқ ҳолда тупроқ оғирлигига нисбатан 1,004-1,045 фоизга тенг бўлди. Гумуснинг
дастлабки кўрсаткичига қараганда 0,004-0,081 фоизга, худди шунингдек, ер юзасидан 40-
60 см қатламда чиринди миқдори 0,815-0,856 фоизни ташкил этган ҳолда бошланғич
ҳолатига нисбатан 0,048-0,089 фоиз атрофида кўпроқ бўлгани аниқланди. Ваҳоланки,
бедасиз назорат вариантидагида (1-вар.) тупроқнинг 0-40 см қатламида гумус миқдори
0,940 фоиз ва 40-60 см қатламда 0,749 фоиз бўлган. Бу дастлабки ҳолатга нисбатан 0,023
ва 0,018 фоизга камлигини кўрсатади.
Дастлабки тажриба бошлашдан аввалги ҳолатга нисбатан 0,023 ва 0,018 фоизга
кам бўлди. Бошқа барча тажриба вариантларида тупроқда 2008 йил яъни, бедадан
кейин ғўза ўстирилганда тупроқда гумус миқдори тажриба бошланишидан аввалги
миқдорга қараганда сезиларли камайган бўлсада, назорат вариантидагидан юқори
эканлиги кўзга ташланди.
Айтиш жоизки, 10-вариантимизда тажриба бошлашдан аввалги кўрсаткичига
нисбатан 2008 йил амал даври охирида аниқланган гумус миқдори назорат қилинганда
унинг 0-40 см қатламида 10,7 фоиз, 40-60 см қатламда эса 11,6 фоиз кўпроқ эканлигини
таъкидлаш лозим. Тажрибанинг
Do'stlaringiz bilan baham: