Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


  Фойдаланган адабиётлар



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet141/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 


192 
Фойдаланган адабиётлар. 
1.
Р.К.Сатторова ва бошқалар. Умумий фитопотология (маъруза матнлари) 
Тошекнт 1999 й. 
2.
Ш.Х.Тўхтаев ва бошқалар. Бухоро воҳасида ток бутталарини етиштириш 
технологияси. Амалий қўлланма. Бухоро - 2003 й.
3.
Ш.Х.Тўхтаев, Ф.Ш.Тўхтаев - Ток касалликларига қарши замонавий кураш 
усуллари. Иқтидорли ёшлар ва фан техника тарақийёти Республика илмий - амалий 
тўплами Бухоро 2008 й.
КЛАСТЕР ТИЗИМИДА СИФАТЛИ ҒЎЗА УРУҒЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА 
АМАЛДАГИ ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ЎРНИ. 
Ғ.Қ Абдувохидов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот 
институти 
Дунёда етакчи давлатлар қаторида пахта етиштириш бўйича Республикамиз 
муносиб ўрин эгаллаб турибди. Ғўза уруғчилигини ривожлантиришда охирги йилларда 
бир қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш 
мақсадида салмоқли эътибор ҳамда маблағлар йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги “Уруғчилик 
тўғрисида”ги қонунининг янги тахрири қабул қилинган бўлиб, ушбу қонунда 
уруғчилик сохасидаги муносабатларни тартибга солиш асосий мақсад этиб 
белгиланган. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 
22 июндаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 397-сонли қарорида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
модернизациялаш ва диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини 
ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида аграр соҳада 
фаолият юритишнинг янги тизими — кластер усули жорий этилди. 
Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг ижобий 
томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ресурс тежамкор 
техника ва технологияларни жорий этиш, қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш ва 
янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга 
оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги

Ўзбекистон 
Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-3683-сонли қарорини сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун, 
уруғчилик ва уруғшунослик тизимини илмий асосда тубдан яхшилаш, уруғлик 
етиштириш ва қайта ишлаш технологияларини кластер шароитида замонавий ресурс 
тежовчи услубларини такомиллаштириш ҳамда уруғлик сифатини белгиловчи янги 
Давлат стандартларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ҳалқаро 
талабларга мослаштириш орқали ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини 
ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини 
ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, тармоққа бозор 
механизмларини кенг жорий қилиш вазифаси юклатилган. 
Бугунги 
кунда 
Пахта 
селекцияси, 
уруғчилиги 
ва 
етиштириш 
агротехналогиялари илмий-тадқиқот институтининг “Ғўза уруғчилиги, уруғшунослиги 
ва қишлоқ хўжалик экинларини стандартлаштириш методологияси” лабораториясида 
юқорида келтирилган кўрсаткичлар амалдаги O’z DSt 663:2017 “Уруғлик чигит. 
Техникавий шартлар” Давлат стандарти талабларини Ҳалқаро уруғларни сифатини 


193 
назорат қилиш уюушмаси (ИСТА) талабларини ўрганиб, уларга мослаштириш бўйича 
инновацион ва амалий лойиҳалар доирасида илмий ишлар олиб борилмоқда. 
Республикамизда юқорида келтирилган қонун ва қарорларнинг ижросини 
таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент 
вилоятининг Қуйи-Чирчиқ туманида жойлашган, “ТСТ Кластери”га қарашли, 
“Кетмонтепа пахта тозалаш корхонаси”дан 2019 йилда ўз тадқиқотларимизни олиб 
бориш мақсадида ПСУЕАИТИ “Ғўза уруғчилиги ва уруғшунослиги” лабораториясига 
С-6524 ғўза навининг 56-партияли уруғларидан O'z DSt 663:2017 “Уруғлик чигит. 
Техникавий шартлар” Давлат стандарти асосида намуналар олиб келиниб, “Уруғлик 
чигитнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва халқаро талабларга мувофиқлаштириш” 
мавзуси асосида илмий изланишлар олиб борилди.
Лаборатория шароитида 8, 12, 15 % бўлган механик шикастланган уруғлик 
чигитлар экиб кўрилди ва унувчанлик сифат кўрсаткичи бўйича тахлилий натижалар 
олинди: 
-8 % ли 56-Партияли С-6524 ғўза навининг лаборатория унувчанлиги 93%; 
-12 % ли 56-Партияли С-6524 ғўза навининг лаборатория унувчанлиги 90%; 
-15% ли 56-Партияли С-6524 ғўза навининг лаборатория унувчанлиги 87% ни 
ташкилэтди.
Дала шароитида 2019 йилда 12 % гача шикастланган уруғларда нормал 
унувчанлик холати кузатилиб, Қуйи Чирчиқ тумани, Кетмон Тепа пахта тозалаш 
корхонасидан олинган С-6524 ғўза навининг 56-партияли уруғлари, шу туманнинг 
Беруний худудидаги қуйидаги фермер хўжаликларидан “Беруний Барака” ф\х, 18 га, 
31.0 ц\га, “Элдор Омон агро” ф\х, 14 га, 30.5 ц\га, “Сафар” ф\х, 10 га, 31.3 ц\га, “Бахор 
агро Файз” ф\х, 20 га, 33.2 ц\га, “Садаф” ф\х, 23 га, 34.0 ц\га, “Хусниддин Бобур” ф\х, 
15 га, 33.2.0 ц\га, “Қахрамон Бегали” ф\х, 20 га, 34.5 ц\га хосил олишга эришилди. 
Бу тадқиқотлар ўз навбатида кластер тизимида ғўза уруғчилигини маркетингини 
ривожлантириш ва халқаро бозор талабларига мос уруғликлар етиштиришда катта 
хизмат қилади деб ўйлаймиз.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish