Таълим вазирлиги бухоро давлат университети “ Психология” кафедраси



Download 382,5 Kb.
bet19/34
Sana25.02.2022
Hajmi382,5 Kb.
#285650
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
11.Психокоррекция

Намуналар бўйича мустақил ишлар типик вазифаларни, турли машқларни намуна асосида ечишдир. Улар материални ўзлаштиришга омил бўлади, лекин талабаларнинг ижодий фаоллигини ўстирмайди.
Реконструктив-вариатив мустақил ишлар нафақат билимларнинг амалий тавсифномасини, балки билимлар тузилмасини қайта ишлаб чиқишни, масала, муаммони ечишда мавжуд билимларни жалб қилишни кўзда тутади.
Эвристик мустақил ишлар лекция, лаборатория, амалий машғулотлар, семинарларда қўйилган айрим масала, муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқдир.
Тадқиқий мустақил ишлар тадқиқот муаммосини кўра олиш малакасини, уни мустақил ифодалай олиш, фаразни белгилаб олиш, муаммонинг ҳал қилиниш режасини ишлаб чиқиш, уни ҳал қилишни мўлжаллайди.
Ижодий тадқиқот ишлари. Бундай ишларда вазифа муаммоли вазиятнинг юзага келишини тақозо қиладиган шароит яратишдан иборат бўлади. Талаба ўз фаолиятида тайёр намуналардан озод бўлган ҳолда масаланинг ҳал қилиниш йўлларини қидиради, тадқиқ қилади. Бундай ишлар сирасига эксперимент қўйиш, жиҳозлар, макетлар ва дастгоҳларни лойиҳалаш билан боғлиқ бўлган вазифалар киради.
Шундай қилиб, мустақил ишлар ўқитишнинг энг муҳим методи бўлиб, унда талабалар машғулотларга тайёрланиш, олинган билим, малака ва кўникмаларни мустаҳкамлаш жараёнида уларнинг индивидуал фаоллиги ошади.
Мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

  • мустақил ишларнинг илмийлиги, унинг тадқиқий характери;

  • мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши;

  • мустақил ишлар вазифаларини индивидуаллаштириш;

  • мустақил ишларни ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш.

Олий мактабдаги ўқув жараёни мустақил таҳсилни ташкил этилишини ҳам кўзда тутади. Талабаларнинг мустақил таҳсили уларнинг ўз билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мавжуд малака ва кўникмаларни такомиллаштириш ҳамда уларнинг янгиларини ўзлаштиришга бўлган интилиши сифатида қаралади.
Мустақил таҳсилнинг асосий мақсади талабаларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўстиришдир.
Мустақил таҳсилнинг вазифалари: шахснинг интеллектуал имкониятларини янгилаш, уларнинг ғоявий-назарий савиясини ошириш, касбий маҳорати ва маданиятини такомиллаштириш.
Мустақил таҳсил бўйича машғулотларнинг изчиллигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида унинг режаси тузилади.
Режага қуйидаги талаблар қўйилади:

  • режалаштирилаётган ишларнинг ҳажми ва олдинма-кетинлиги;

  • уларнинг бажарилиш муддатлари;

  • мустақил фаолиятнинг ҳар бир турига мақсадли кўрсатмалар бериш.

Мустақил таҳсил жараёни унинг аниқ шакли, методлари ва усулларини қамраб олиши шарт.
Мустақил таҳсилнинг асосий методи адабиётлар устида индивидуал ишлашдир. Бу метод ахборотлар оқимида энг муҳим ахборотни топиш, унга тўғри баҳо бериш, ушбу ахборотдан ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш малакасини шакллантиради. Қўлга киритилган ахборотлар асосида мустақил машқ қилиш методларидан фойдаланиш имконини беради. Бу методдан фойдаланиш амалий фаолиятида зарур бўладиган сифат кўрсаткичларини таъминлайди.
Шунингдек, мустақил таҳсилга амалий аҳамиятга молик бўлган вазифаларни бажариш ва аудиовизуал ускуналар билан ишлаш ҳам киради.
Мустақил таҳсилнинг муҳим методларидан бири уларнинг мулоқотидир. Мустақил таҳсилнинг пировард мақсади талабаларни ижодий изланишга, ўзи устида ишлаш, ҳар томонлама тадқиқот юритишнинг моҳиятини англашга тортишдир.


Download 382,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish