1. Ўқув дастури умумий талаблари
Ўқув дастурининг номи
|
Банк иши
|
Ажратилган соат
|
90
|
Мавзулар сони
|
44
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда банклар фаолиятини ташкил қилинишининг меъёрий ҳуқуқий асослари, тижорат банкларининг актив ва пассив операциялари, уларнинг юритилиш тартиби, банклар операцияларини амалга ошириш тартиби, жумладан пул муомаласи ва депозит операциялари, қимматли қоғозлар билан операциялар, чет эл валютаси билан операциялар, кредит операциялари, факторинг, лизинг ва бошқа операцияларни ҳисобга олиш, банк ҳисоботларининг тузилиши, тақдим этиш кўникмаларини шакллантириш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Иқтисодий категориялар. Асосий иқтисодий тушунчалар ва иқтисодий кўрсаткичларни билиш;
2.Банк фаолияти бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини билиш;
3.Банк тизимини янада ривожлантириш ислоҳотларни;
4.Банк тизимини эркинлаштириш борасида республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларни билиш;
5.Банк фаолиятини ҳуқуқий асосларини билиш;
6.Банк фаолиятини ташкил қилишни билиш;
7.Банк фаолиятининг иқтисодий асосларини билиш;
8.Тижорат банклари активлари таркибини билиш;
9.Банк активларини баҳолашини;
10.Банк капиталининг таркибини;
11.Банкнинг пассив операцияларини, тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини, кредит шартномасининг тузилишини, кредит йиғмажилдининг шакллантирилишини, кредитни қайтариш графигини тузилишини, кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш тартибини билиш;
12.Банк баланисида акс эттиришни билиш ;
13.Банкнинг даромадлари ва харажатлари турлари ва манбаларини, банкларнинг ликвидлик кўрсаткичларини, банк активларини ликвидлик ва риск буйича гуруҳлашни билишини;
14.Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларини, банкларни халкаро операцияларини билиш, банкнинг молиявий ҳисоботларини тузилишини билиш
|
Билимлар
|
тижорат банклари фаолиятини ташкил қилиш асослари;
банкларнинг актив ва пассив операцияларини юритилиши;
пул муомаласи ва жамғарма ишини ташкил қилиш тартиби;
банкларнинг кредит операциялари ва уларни расмийлаштириш;
мижозларнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари;
банкларнинг воситачилик операциялари;
банкларининг валюта, лизинг операциялари ва амалга ошириш тартиби тўғрисида:
банкнинг молиявий ҳисоботи ва унинг турлари.
|
Кўникмалар
|
банклар фаолиятини ташкил қилинишининг меъёрий ҳуқуқий асослари;
тижорат банкларининг актив ва пассив операциялари, уларнинг юритилиш тартиби ва таркиби ҳақида тушунча;
банклар операцияларини амалга ошириш тартиби, жумладанпул муомаласи ва депозит операциялари, қимматли қоғозлар билан операциялар, чет эл валютаси билан операциялар, кредит операциялари, факторинг, лизинг ва бошқа операцияларни ҳисобга олиш;
банк ҳисоботларининг тузилиши, тақдим этиш тартиби.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |