Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Ключевыеслова:авторская речь,интуиция и ситуативные глаголы, другие виды 
речи,лингвопоэтические возможности, коммуникативная цель. 
Тил тадқиқида матн ва унинг ўзига хос ўзга гап турларининг таркибий 
тузилишини антропоцентрик планда аниқлаш, ўзга гапларнинг прагматик 
ва лингвопоэтик хусусиятларини очиб беришга умумий тилшуносликда 
катта эътибор берилмоқда.
Шундай экан, ўзга гап ифодаланишининг барча кўринишлари ва 
уларнинг ўзига хос хусусиятларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида 
ва, албатта, матн доирасида махсус ўрганишни тақозо қилади [1]. 
“Ўзганинг гапи семантик, лексик, грамматик хусусиятлари сақланган 
ҳолда, мустақил гап шаклида автор гапи билан бирга ишлатилса, кўчирма 
гап дейилади” [2]. Муаллиф гапида сезги ва ҳолат ифодаловчи 
феълларнинг ҳам ўрни бор. Бу феълларнинг қўлланилиши гап мазмунига 
инсон руҳий ҳолати, турли инсоний муносабатлар таъсирида юзага 
келувчи ҳолатлар ва уларнинг инсон ички ва ташқи кўринишида акс 
этишини англатувчи маъно нозикликларини киритади. Муаллиф гапининг 
таркиб топишида сўзловчи ёки ёзувчи коммуникатив мақсади ва матн 
мазмунидан келиб чиқиб, сесканмоқ, пайқамоқ, ҳайрон бўлмоқ, ҳовлиқмоқ, 
безовта бўлмоқ, қизишмоқ, аччиқланмоқ, жаҳли чиқмоқ, шошмоқ, 
қалтирамоқ, қувонмоқ каби феъллар фаол қўлланилади. Масалан: 
Аминнинг тепа сочи тикка бўлди: 
– Ҳа, ҳўкизни уйларига элтиб берилсинми?! Ахир, борилсин, 
арзқилинсин-да! 
Фуқаронингарзгаборишиарбобнингиззатибўлади! 
(А.Қаҳҳор. “Ўғри”) 
– Гумонингизни айтинг, бўлмаса! – деди элликбоши тажанг бўлиб, – 
ким олганини мен билмасам, авлиё бўлмасам! Олган одам аллақачон сўйиб 
саранжомлади-да! Узоқ демасангиз, эринмасангиз, кўнчиликка бориб 
териларни бир қараб чиқинг. Аммо териси кўнчиликка тушган бўлса, 
аллақачон чарм бўлди; худо билади, кавуш бўлиб бозорга чиқдими... 
(А.Қаҳҳор. “Ўғри”) 
Сезги ва ҳолат ифодаловчи феълларнинг бадиий матнда персонаж 
холати тасвирини беришда муҳим аҳамият касб этиши Абдулла 
Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан олинган қуйидаги парчада яққол 
кўзга ташланади:


173 
Аҳли мажлис Отабекни кўкларга кўтариб махтар эди, лекин Ҳомид 
бу махташларға иштирок этмас ва нимадандир ғижинғандек кўринар эди. 
Шу орада қутидорнинг “Уйланганми?” деб Ҳасаналидан сўраши Ҳомидга 
яна бошқача ҳолат берди. Ҳасаналининг сўрағучиға бекнинг қиз 
ёқдирмаслиғини сабаб кўрсатиб, шу кунгача уйланмай келганлигини 
тафсили билан ҳикоя қилиб беришидан сўнг ул тоқатсизланғандек бўлди: 
– Балки, бегингизнинг тамаълари хон қизидадир, – деди истеҳзо 
билан Ҳомид, – бундоғ йигитлар уйланганларида ҳам киши қизини умр 
бўйи азоб ичида ўтказадирлар...
Нутқий мулоқот жараёнида юқорида кўриб ўтилган лисоний 
бирликлардан ташқари нолисоний воситаларнинг тутган ўрни ҳақида 
тилшунос олим Н.Маҳмудов шундай фикрларни айтган: “Одатда, 
коммуникатив вазиятнинг уч асосий унсури мавжуд бўлади, яъни 
сўзловчи, тингловчи ва мавзу ёки ахборот. Сўзловчи муайян ахборотни 
тингловчига етказиш учун, албатта, восита – тегишли канални танлайди. 
Табиийки, асосий канал тилнинг ўзидир. Аммо ахборотни тўла етказишда 
умумий вазият ва мақсадга мувофиқ бошқа каналлар ҳам ишга 
туширилади. Бу ўринда паралингвистик ва экстралингвистик воситалар 
назарда тутилади. Чиндан ҳам, турли жестлар, юз ифодаси, бошни 
қимирлатиш, гавда ҳаракатлари, макон яқинлиги, овоз табиати, кийимлар, 
сўзловчи ва тингловчининг ижтимоий ёки бошқа мақоми каби хилма-хил 
омиллар коммуникация жараёнида алоҳида қимматга эга. Узатилмоқчи 
бўлган ахборотнинг мазмуни, мақсади ва табиатига уйғун тарзда 
коммуникация канали танланади” [3]. 
Юқорида таҳлил қилинган матнда лисоний воситалардан ташқари 
сўзловчининг ўзини тутишига хос хусусиятлар (нимадандир ғижинғандек 
кўриниши, тоқатсизланғандек бўлиши, истеҳзо билан сўзлаши, ерга 
қаратиб, лом дейишка мажол бермай қўйиши)ни акс эттирувчи воситалар 
умумий тарзда муаллиф гапи ва кўчирма гапларни ўзаро боғлашдан 
ташқари танбеҳ нутқий актининг воқеланишига ҳам хизмат қилган. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish