Annotations:the process of preparing future teachers of vocational education for
professional activity on the basis of modern didactic teaching aids, reflecting the forms of a
reference book of educational materials on general professional subjects, fulfilling modern
didactic and methodological requirements for the training of future teachers of vocational
education.
Key words: material resistance, theory of machines and mechanisms, machine parts,
materialsscience, technology of building materials, transport.
Буюк келажак яратиш ва жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин
эгаллашга дадил қадамлар билан интилаётган Республикамиз учун юқори
малакали, рақобатбардошли мутахассис кадрлар тайёрлаш муҳим ва
долзарб масалалар сирасига киради. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
умумбашарий қадриятлар, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳалқларнинг бой
маданий мероси, фан ва технологиялар асосида юксак умумий ва касбий
маданиятга эга, ижодий фаол, ижтимоий - сиёсий ҳаётда мустақил ҳолда
мўлжални тўғри ола биладиган, истиқболли вазифаларни олдиндан кўра
оладиган ва уларни оқилона ҳал этишга қобилиятли мутахассисларни
тайёрлашни кўзда тутилган бўлса, кадрлар тайёрлаш миллий модели
ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан бой шахсни шакллантириш
ва юқори малакали, рақоботбардош кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароит
яратиб бериш, яъни янги ижтимоий- иқтисодий шароитда юзага келаётган
ўзгаришларга муштарак тарзда таълим- тарбия мазмунини ишлаб чиқиш ва
амалиётга жорий этишга қаратилган.
Белгиланган вазифалар асосида тадқиқотимиз объекти бўлган
5140900 – Касб таълими (Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг
эксплуатацияси) йўналишида бўлажак касб таълими ўқитувчилар
тайёрлаш ўқув режа ва дастурлари таҳлил этилди. Мазкур тайёрлов
156
йўналиши бўйича қуйидаги фанлар блоки ўқитилиши кўзда тутилган: 1.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки. 2. Математик ва табиий
фанлар блоки. 3.Умумкасбий фанлар блоки. 4. Ихтисослик фанлари блоки.
5. Қўшимча таълим турлари блоки.
Расмдан кўриниб турибдики, бўлажак касб таълими ўқитувчисини
касбий фаолиятга тайёрлаш тизими бир неча қисм тизимлардан иборат
бўлиб, улар ҳам ўз навбатида ўз қисм тизимлари ва элементларидан
ташкил топган.
Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг гуманитар ва ижтимоий-
иқтисодий фанлар бўйича тайёргарлиги миллий ва умуминсоний
маданият хусусиятлари, инсон ҳаётининг маънавий-ахлоқий асослари,
оилавий ва ижтимоий анъаналарнинг маданий асослари, инсон ҳаётида
фан ва диннинг роли, уларнинг инсон онгига таъсири, турмуш ва дам
олиш ҳақидаги билимларни, масалан, бўш вақтни самарали ташкил этиш
усулларини билишини тақозо этади. Мазкур блок мазмуни “Гуманитар ва
ижтимоий-иқтисодий фанлар” блоки бўйича тайёргарлик ДТС даги
бакалаврларнинг даражаси ва зарурий билимлари мазмунига қўйилган
талаблар асосида белгиланади.
Математик ва табиий фанлар бўйича тайёргарлиги - дунёни
билишнинг махсус усули бўлган математика, унинг тушунча ва
қоидаларининг бирлигини билишни, физика ва назарий механика
курслари эса кимё, экология курсларини мукаммал эгаллашни назарда
тутади.
Умумкасбий тайёргарлик фанлар бўйича тайёргарлиги - бўлажак
касб таълими ўқитувчисининг ижтимоий борлиқни ҳис эта билиш ва
тушуниш қобилияти, ҳаёт йўлини мустақил танлаши, ўзининг жамиятдаги
роли ва ўрнини англаб етиши, фаолиятини ташкил этишда аниқ мақсадни
белгилаш ҳамда қарор қабул қилиш малакаси, дунёқараши билан боғлиқ.
Ихтисослик фанлари бўйича тайёргарлиги - бўлажак касб таълими
ўқитувчисининг ўрганилаётган аниқ объектлар билан боғлиқ мантиқий
фикрлаши, методологик ва ижтимоий фаолияти элементларидан иборат. У
мустақил фикрлаш қобилиятлари мажмуи бўлиб, унга мақсадни кўра
билиш, фаолиятни режалаштириш, унинг мазмунини таҳлил қилиш,
рефлексия, фаолиятини шахсий баҳолаш борасидаги билим ва малакалари
киради.
“Лойиҳалаш – конструкторлик – технологик” курсининг асосий
вазифа-лари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: зарурий даражадаги назарий
билимлар бўлган амалий кўникмаларни шаклллантириш; мустақил техник
фикрлаш, мустақил ижодий ишлаш қобилиятини ривожлантириш; техник
адабиётлар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш.
Умумкасбий тайёргарлик фанлари блоки таркибига кирувчи фанларни
эса ўз навбатида қуйидаги интеграллаштирилган ўқув курслари бўйича
таснифлаш мумкин: 1) психологик-педагогик туркум ўқув курси; 2)
лойиҳалаш – конструкторлик – технологик ўқув курслари; 3) тузилиш ва
назарий туркум ўқув курси; 4) эксплуатацион туркум ўқув курси. Ушбу
157
туркум ўқув курслари ўз ичига оладиган ўқув фанлар руйхати расмда
келтирилган. Биз ўз тадқиқотимизда “Лойиҳалаш - конструкторлик -
технологик” туркум ўқув курсларидаги “Материаллар қаршилиги”,
“Машина
ва
механизмлар
назарияси”,
“Машина
деталлари”,
“Материалшунослик, конструкцион материаллар технология” ўқув
курсларининг касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда аҳамияти ва
ўрнига асосий эътибор қаратдик. Чунки, умумкасбий тайёргарлик фанлар
блоки бўлажак касб таълими ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашда
етакчи роль ўйнайди. Мазкур курсни ўзлаштириш бўлажак касб таълими
ўқитувчисига фундаментал билимларни эгаллаш, техник объектларнинг
тузилиши ва ишлаш тамойилларини, шунингдек ихтисослик фанларини
самарали ўрганиш имконини беради, яъни, уларни ўрганишда олинган
билим ва эгалланган кўникмалар ихтисослик фанларида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |