Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


Ижобий ва салбий хислатлар ҳақида



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Ижобий ва салбий хислатлар ҳақида. У қозоқ халқи ва қолаверса, 
барча инсонларнинг кундалик турмушида тарбия маҳсули сифатида
юзага келадиган қатор ижобий ва салбий хусусиятларни санаб ўтади.
Булар: 
мақтанчоқлик, 
қўрқоқлик, 
одамийлик, 
олийҳимматлилик,
ялқовлик, довюраклилик, ҳасад, ғийбат, зўрлик, хўрлик, беғамлик, 
лоқайдлик, очофатлилик, дангасалилик, ғайратлилик, ақллилик, 
ақлсизлик, қувлик, шумлик ва ҳакозалар. Ҳарактерли жиҳати шундаки, 
Абай ушбу инсон табиатига хос унсурларни қуруқ санаб ўтиш билан
чекланмайди. “Насиҳатлар”да уларни исботлаш ва далиллаш мақсадида
қатор қолипловчи ҳикоятлардан фойдаланади. Масалан, асардаги
Суқрот ва Арасту ўрасидаги ақл ва унинг кучи борасидаги ҳикоят бунинг 
ёрқин мисолидир. 
Абай фарзанд тарбиясини насл насабдан эмас, балки унга берилган 
тарбиядан қидириш кераклигини таъкидлайди. Унинг фикрича, 
болаларнинг ҳаммаси туғилишда бир хил туғилади. Уларни бузадиган 
ҳам, тузатадиган ҳам тарбия. “Одамнинг яхши бўлиши отадан, яхши 
отадан яхши бола туғилади”,- деган фикр тўғри эмас, дейди у.
Оила, мактаб ва муҳит таъсири. Абай бола тарбиясида мактаб, 
оила ва атроф –муҳит таъсири доирасидаги диалектик бирликка ҳам
алоҳида эътиборини қаратади. Уларнинг қай бирининг таъсир доираси 
кучли бўлса, бола тарбиясида унинг кучи зиёдроқ бўлишини қуйидагича 
таъкидлайди: “Одамга уч томондан одат юқади: ота-онасидан, устозидан
ва тенгдошидан, айниқса уларнинг қайсисини яхши кўрса, ўшандан 
кўпроқ юқади”. 
Абай фарзанд тарбиясида ёлғон сўз ва одатларни ишлатмаслик 
лозимлиги таъкидлайди:- “Авваламбор фарзандингни “Ана уни олиб 
бераман”-, деб ўзинг алдайсан. Яна уни алдаганинг учун хурсанд ҳам 
бўласан. Лекин фарзандинг ҳам ўзингга ўхшаб алдамчи бўлса, айт-чи, 
кимдан кўрасан”. 
Абайга хос фидоийлик ва миллат йўлидаги куйинчаклик шу даражага 
борадики, у ҳаттоки, ота-онасига пора бериб бўлса ҳам фарзандини 
мактабга олиб бориш керак, деган фикрни олға суради: “... элни 
тузатаман деган одам катта бой бўлиши керак: у оталарига пора бериш 
йўли билан болаларини ўқишга бориши ва ҳалигидай илм-ҳунар 
ўргатиши лозим- шундай қилса ҳам эл тузалган бўлар эди.” 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish