Adabiyotlar
1. Гальперин П.Я. Психология как обьективная наука.М.:
Просвещение,1995.
248
2.
Resources for Asessment of students who are Deaf and hard of hearing.
Susan Rose,Ph.D.,Lauren Barkmeier.2008.
3. Психология глухих детей. /Под ред. Соловев И.М., Шиф Ж.И.,
Розановой Т.В., Яшковой Н.В. –М., 1991.
4. Рау Ф.Ф. Формирование устной речи у глухих детей. –М.:
Педагогика, 1981. – 280 с.
СОҒЛОМ ТУРМУШ МАДАНИЯТИ ОРҚАЛИ МАЪНАВИЙ
ҚАДРИЯТЛАРНИ ЎҚУВЧИЛАР ОНГИГА СИНДИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мавлянов Бахром Сангирович-ЖДПИ ўқитувчи
Норбоев Элмурод Норбоевич-ЖДИ талаба
Ўсиб келаётган авлоднинг жисмоний ва маънавий соғлом вояга етиши
ижтимоий, иқтисодий,сиёсий манфаатлар нуқтайи назаридан энг муҳим ва
долзарб вазифа хисобланади. “Соғлом авлод-соғлом келажак негизи” деган
шиорнинг кун тартибига қўилганлиги бежиз эмас. Ёш авлоднинг ҳар
томонлама соғлом бўлиши ҳақида қайғуриш мамлакатимизда давлат
сиёсати даражасига кўтарилган ва бу соҳада ўтган йиллар мабойнида жуда
катта салмоқли ишлар амалга оширилди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-
енгилмас куч ” асарида (Тошкент, “Маънавият”, 2008-йил ) айнан ёшлар
тарбияси масаласига анча кенг ўрин берилган. Миллатнинг, халқнинг,
Ватаннинг куч-қудрати ошиб боришида соғлом маънавиятнинг аҳамиятига
катта урғу бериб, биринчи Президентимиз комил инсонни тарбиялашдаги
вазифаларни кўрсатиб беради. Ахлоқий, маънавий, жисмоний жиҳатдан
соғлом кишигина комил инсон бўлиб етишиши мумкин. Бунинг учун
туғилганидан бошлабоқ унинг тарбияси ҳақида жиддий қайғуриш, уни
қандай зарарли ташқи таьсирлардан ҳимоя қилиш, асраш лозим. Ҳам
жисмоний, ҳам маънавий соғлом фарзандлар бахтли,фаровон, буюк
келажакни барпо этиш вазифасини бажара олади.
Ҳалқимизнинг бой маънавий қадриятлари соғлом авлодни
тарбиялашнинг муҳим пойдеворидир. Ҳақиқатдан ҳам соғлом авлод
тарбияси кундалик долзарб муаммога айланди. Жумладан, соғлом авлодни
тарбиялашда уларни соғлом турмуш маданиятнинг асосий қирраларини
шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қаерда атроф-
муҳит бузилса, сув, тупроқ, ҳаво ифлосланган бўлса, оилада муҳит яхши
бўлмаса, жисмоний тарбия билан шуғулланмаса, гигиеник қоидаларга риоя
қилмаса турли касалликлар пайдо бўлади, инсон саломатлигига зарар
етади.
Соғлом авлод тарбияси, соғлом турмуш маданияти масалалари
нафақат дунёвий билимлар балки диний таълимотнинг ҳам негизини
ташкил қилади. Ислом динининг муқаддас манбалари “Қуръони карим” ва
“Ҳадис”и шарифда бу ғоянинг моҳияти диний нуқтаи назардан олға
сурилади. Ислом дини манбаларида соғлом турмуш маданиятининг мазмун
моҳияти фарз, мандуб (суннат) –(мажбурий эмас, бажариши лозим),
249
мубох-(ихтиёрий), макруҳ-(ноъмақул), ҳаром (қатъий тақиқланган) каби
сўзлар орқали тартибга солинади. Ушбу манбаларда соғлом турмуш
маданиятига зид бўлган зино, маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилиш,
атроф-муҳит мусаффолигига зарар етказиш яъни, муқаддас жойларга
тупуриш, ифлос қилиш, покланмасдан ибодат қилиш, ўғирлик қилиш каби
ҳолатлар кескин қораланади, тақиқланади. Ислом шариятига кўра
жазоланади ҳам. ҳадисларда санитария ва гигиена қоидаларга риоя этиш,
болани она сути билан боқиш, маънавий покизалик, беморлар, бева-
бечоралар, ногиронлар, етим-есирларга нисбатан меҳр-саҳоватли бўлиш,
болалар саломатлигини жисмонан мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш,
турли касалликлар ва уларни даволаш, кун тартибига риоя қилиш ва бошқа
соғлом турмуш маданияти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор
берилади.
Соғлом турмуш маданиятининг муҳим қирраларидан бири санитария ва
гигиена қоидаларига риоя қилишдир. Ҳадисларда айнан шу масалага
алоҳида эътибор берилган. Таҳорат олиш, ғусл қилиш, тишларни мисвок
билан тозалаш, хушбўй нарсалар суртиб юриш, сочни парваришлаш,
кийиниш маданияти ҳақида маълумотлар берилган.
Кайковуснинг “Қобуснома” асарининг ўттиз учунчи боби айнан
саломатлик масалаларига бағишланган бўлиб, унда табобат илми,
жисмоний тарбия, ухлаш, дам олиш, овқатланиш, фарзандни соғлом қилиб
тарбиялаш, кийиниш, зарарли одатлар (ичиш, зино, чекиш ва
бошқалар)нинг оқибатлари ҳақидаги қоидалар ўз аксини топган. Соғлом
турмуш маданиятининг таркибий қирралари ҳисобланган ушбу қоидалар
отанинг фарзандга насиҳати ифода этилган. Асарда соғлом турмуш
маданиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича назарий ғоялар мужассам
бўлган:
- тиббиёт ҳақида билимлар: касалликлар тури, келиб чиқиш сабаблари,
уни олдини олиш ва даволаш йўллари, дори турлари;
- шахсий гигиеник талабларига риоя қилиш, жисмоний тарбия билан
шуғулланиш;
- инсон маънавий ва жисмоний саломатлигига салбий таъсир этувчи
иллатларга ва уларни олдини олишга даъват (ичимлик, ичиш, зино,
чекиш) қилиш;
- ухлаш, овқатланиш, дам олиш, кийиниш тартибига риоя қилиш;
- соғлом фарзанд тарбияси ва бошқалар.
Шу нуқтаи назардан ҳам биз ҳозирги кунда таълим-тарбия
саҳосининг мазмуни самарадорлигини оширишда инсонпарварлаштириш,
демократлаштириш асосида ўқувчи-ёшларнинг ўзлигини англашга
эришишида маънавий ва жисмоний соғлом комил инсонлар бўлиб
шаклланишида халқ педагогикаси ҳамда ўтмиш мутафаккирларимиз олға
сурган илғор ғояларидан амалиётда кенг фойдаланишимиз лозим.
Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, маросим ва байрамларимиз
ёшларни маънавий камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Бк ўлмас
қадриятларимизда халқимизнинг миллий руҳи, маънавий олами мужассам
250
бўлиб, гўзал туйғулар болаликдан бизнинг онгимиздан мустаҳкам ўрин
олади. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий руҳи ва миллий олами бор.
Бу жиҳатдан биз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки ота-
боболаримиздан бизга мерос қолган маънавий бойлик шу қадар бой ва
ранг-барангки, у бизнинг тарбиявий фаолиятимизда битмас-туганмас
манба ҳисобланади.Улардан фойдаланиш ва фарзандларимизни ҳам
жисмонан, ҳам маънон соғлом вояга етказиш бугунги куннинг долзарб
вазифасидир.
Жисмоний тарбия бола организмининг ҳар томонлама гармоник
ривожланиши, унинг бақувват, кучли бўлиб ўсишини таъминлайди.
Соғлом танда соғ ақл деган мақол бежизга айтилмаган. Ўтмиш ота-
боболаримиз танани чиниқтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратишган ва
бунинг учун болаларни жуда ёш чоғидан турли жисмоний машқларни
маҳорат билан бажаришга ўргатишган. Масалан. Амир Темур ва темурий
шаҳзодалар жисмоний куч қудратга этук, баҳодир кишилар булишган.
Соҳибқирон бундай улуғ салохиятга тинимсиз жисмоний машқлар
билан шуғилланиш эвазига эришганлиги аниқ.. Жисмоний чиниқишнинг
воситалари эса куп.Ана шулардан бири халқ ўйинларидир. Халқ ўйинлари
болаларда миллий ғурурни ўстириш билан бирга уларни жисмоний
чиниқтиради. Маълум бир даврнинг ўзига хос хусусиятларихалқ
ўйинларида ҳам ўз аксини топган. Бугунги кунда уларни ўрганиш,
ўргатиш,яъни мазмун билан бойитиш бизнинг келажак олдига энг муҳим
масъулиятли вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Адабиётлар.
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Таълим
тўғрисида”ги
қонуни.
Тошкент,19.05. 2020 й.
2.Каримов И.А “Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”
-Тошкент
3.Каримов И.А Юксак маънавият –енгилмас куч –Т-“Маънавият” 2008 йил
4. Наманган давлат университети. Н.Умаралиева, Ш. Тожибоев., Соғлом
турмуш тарзи. Рисола. НАМАНГАН 2010
5. Ахматов М.С “Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт
соғломлаштириш ишларини самарали бошқариш” Тошкент 2005
6. Саломов Р “Спорт машғулотлари назарияси”. Тошкент 2005 й
Do'stlaringiz bilan baham: |