FOYDALANILGANADABIYOTLAR
1.Abdulla
Avloniy.
Turkiygulistonyoxudaxloq.
O’zbekistonMilliyEnsiklopediyasiDavlat-ilmiynashriyoti. Toshkent 2004 yil. 98
bet.
2.
Munavvarov
A.Q.
Pedagogika.
O’quvqo’llanma.
O’qituvchinashriyoti.Toshkent.1996 yil. 200 bet.
БОЛА ТАРБИЯСИДА АБАЙ ҚЎНОНБОЕВ
ҚАРАШЛАРИДАНФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ҚИРРАЛАРИ
ТАНГИРОВ А.Ж. доцент в.б.
Аннотация: Бола тарбияси ҳар доим ҳам ўткир муаммо бўлиб келган ва
кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб қилган. Шу боисдан ҳам ота-боболаримиз
ўзларининг қимматли таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташлаганлар. Ишда Абай
Қўнонбоевнинг бу борадаги қарашлари ҳамда таклифлари атрофлича баён қилинган.
Аннотация: Воспитание детей всегда было острой проблемой и привлекало
внимание многих. И поэтому наши предки высказывали свои ценные предложения и
замечания. По этому поводу в работе подробно изложенывзгляды и предложения Абая
Кунанбаева.
Annotation: The upbringing of children has always been an acute problem and
attracted the attention of many. And so our ancestors expressed their valuable suggestions
and comments. The views and proposals of Abai Kunanbayev are detailed in this work.
Калит сўзлар:таълим, тарбия, бола тарбияси, маърифат, тил ўрганиш, ҳунар,
гендер тенглиги, ўрнак олиш, ибрат.
Ключевые слова: образование, воспитание, воспитание ребёнка, просвещение,
изучение языков, профессия, гендерное равенство, брать пример, назидание.
Key words: education, upbringing, child rearing, enlightenment, language learning,
profession, gender equality, take an example, edification.
Бола тарбияси ниҳоятда серқирра ва мураккаб жараён. Унинг қай
жиҳатдан ташкил этилганлиги ва қай йўсинда олиб борилаётганлиги
нафақат инсоният турмуш тарзини, қолвеарса, унинг
тарихини,ижтимоий-сиёсий жараёнда қандай ўрин тутганлигини ҳам
белгилаб беради.. Шу боисдан ҳам буюк мутафаккир Абдулла Авлоний
“Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот- ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат
148
масаласидур “, дея, ўз вақтида тарбиянинг ўзгартирувчанлик руҳини
башорат қилган эди. Тарбияга хос бу каби хилқатни ўз вақтида англаб
етган Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар,
қирғизлар, туркманлар, қорақапоқларнинг ота-боболари таълим тарбияда
ранг-баранг усулларни яратиб, жамият тараққиётида, бола тарбиясида
улардан кенг фойдаланиб келганлар. Ушбу миллатлар томонидан
қўлланилган ва ҳанузгача ардоқланиб келинаётган тарбия ва тарбия
бериш усуллари ягона “Шарқона тарбия” номи билан юритилган ҳамда
доимо кўз қарочиғидай асраб-авайлаб, улуғланиб келинган. Бу борада
турли- туман тавсиялар, қўлланмалар яратилган. Тавсияларнинг бадиий
ҳамда илмий асосдаги шакллари барпо қилинган. Фаробий, Беруний,
Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Махтумқули, Бердақ ўнлаб каби
шарқ алломалари таълим тарбияга бевосита таъсир этувчи ўзларининг энг
сара панднома асарларни яратганлар. Улар орасида қозоқ адабиётининг
асосчиси, йирик аллома Абай Қўнанбоевнинг ҳам ўзига хос муносиб
ўрни бор.
Абай Қўнонбоев XIX асрда, мураккаб ижтимоий- сиёсий воқеалар
авж олган даврда яшади ва ижод қилди.. У яшаган давр қадимий Турон
замин ўлкалари, яъни қозоқлар яшайдиган ҳудудларнинг рус босқинига
дучор қилинган вақтига тўғри келди. Шу боисдан унинг бевосита инсон
тарбияси ва хулқ атворига тегишли руҳда яратилган панднома
характеридаги “Насиҳатлар” асари худди ана шу воқеалар замиридаги
ўгит ҳамда насиҳатлар мажмуасидан, хусусан, бола тарбиясидаги
тавсиялардан иборат. Асарда миллий ўзликни англаш, озод ва ҳур яшаш
тамойиллари, тенглар ичра тенг бўлиш принциплари каби тарбиянинг энг
муҳим ва устивор жиҳатлари қаламга олинган.
Таъкидланганидек, XIX асрнинг иккинчи ярмидан рус босқини
пайдо бўла бошлаган б вақтлардан бошлаб, бу жараёнга қарши
Марказий Осиёда бир гуруҳ зиёлиларнинг янги қатлами етишиб чиқа
бошлади., Уларни ягона - “Биз нега бундаймиз, қашшоқмиз, лоқайдмиз”,-
қабилидаги савол қийнай бошлади. Бу саволга улар ҳеч иккиланмай
“Жамиятдаги барча иллатларнинг бош сабаби маърифатсизлик ёхуд
илмсизлик”,- деяўзлари жавоб бериб, унинг ечимини турли- туман
шаклдаги бадиий, публицистик ва илмий ишлари орқали ифода эта
бошладилар. Ана шундай зиёлиларнинг илк қатлами доирасида туркий
халқлар тарихида дастлабкилардан бўлиб, турк дунёсининг буюк адиби
Абай Қўнонбоев майдонга келди.
Абай Қўнонбоев ўзининг асарларида ўзи мансуб қозоқ халқининг
кундалик турмушидаги, таълим тарбиясидаги камчиликларни рўйи рост
айта бошлади. Кескин танқид қилди. Ўзининг қатор шеърларида
(Масалан, “Қозоғим”) , “Искандар”, “Маъсуд” достонларида, айниқса,
“Насиҳатлар” номли дидактик асарида ўзининг қарашларини атрофлича
баён қилди. Жумладан, шоир “Қозоғим...” шеърида шундай дейди:
Қозоғим, шўрлик юртим, вайрон юртим!
Қаронғида йўл топмай, ҳайрон юртим!
149
Ёмон билан яхшини фарқ қилолмай,
Оғзида ҳам қон, ҳам мой сарсон юртим!
“Насиҳатлар” асарида эса Абай Қўнонобев қозоқ ҳалкининг улуғ
фазилатларидан ташқари, улар ҳаётидаги барча қийинчилик ва
камчиликларнинг илдизларини атрофлича очиб беришга бел боғлайди.
Асарда келтирилган инсоний фазилатлар ва шахс таълим тарбиясидаги
унсурларни қуйидаги гуруҳларга таснифлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |